MoneyJet UZ 🚀


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Biz bilan har doim foydasasiz 🤑

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


MoneyJet UZ 🚀 dan repost
😱АСТАҒФИРУЛЛОҲ 😳ДАХШАТ

ХИТОЙ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАН ОДАМЛАРИНИ НИМА
ҚИЛАЯПДИ 😳😢

БУНГА ЧИДАБ БЎЛМАЙДИ 😡😤

Батафсил👉https://t.me/joinchat/AAAAAErjdSgzsqtWf9ydMw
техни ухлатма хафа қиламан..


Бомдод намозини ўқидингизми? 😊

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Овқатланиш пайтидаги ёқимсиз ишлар

Овқатланиш пайтида ёқимсиз саналган ишларни қилиш одамларга хуш келмайди. Уларнинг иштаҳасини бўғиб қўяди. Овқатдан ҳам барака кўтарилади.
Овқатланиш одобига тўғри келмайдиган макруҳ (ёқимсиз) ишлар 3 хил турга бўлинади:
I) Овқат ейишдаги макруҳ ишлар:

1. Чап қўлда овқатланиш;
2. Оғзидагини ютмасдан овқатга қўл чўзиш;
3. Тик туриб ёки юриб овқатланиш;
4. Ёнбошлаб ёки оёқни узатиб овқатланиш;
5. Оғзида овқат билан гапириш;
6. Чапиллатиб ейиш, ҳўриллатиб ичиш;
7. Шошиб овқат ейиш;
8. Имиллаб овқат ейиш;
9. Овқатга пуфлаш;
10. Тўйгандан сўнг ҳам еявериш.

II) Ўзини тутишдаги макруҳ ишлар:

1. Овқатни айблаш;
2. Ёқимсиз сўзларни гапириш;
3. Дастурхонга қараб йўталиш, аксириш;
4. Бурун, тиш ёки қулоқ кавлаш;
5. Бирор ерини қашлаш.

III) Бошқалар билан овқатланишдаги макруҳлар:

1. Овқатга чақирганда тез келмаслик;
2. Катталардан аввал овқатни бошлаш;
3. Бировнинг оғзига ёки овқатига қараш;
4. Таомнинг яхшисини ўзига олиш;
5. Бировнинг олдидагини олиб ейиш;
6. Ҳаммадан аввал қўлни тортиб олиш;
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш;
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш;
9. Ҳаммадан кўп гапириш;
10. Сукут сақлаб ўтириш.
Булардан ташқари қошиқ ва идишларни қаттиқ тақирлатиш, тўкиб-сочиб овқатланиш ҳам яхши эмас. Синган ва дарз кетган идишда овқат ейиш соғлиқ учун зарарли.

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Сабрнинг мукофоти

Ҳикоя қилишларича, бир солиҳ кишининг Аллоҳ йўлида солиҳ дўсти бўлиб, уни ҳар йили бир марта зиёрат қилар эди. Бир куни биродарини зиёрат қилиш учун келиб, эшигини тақиллатибди. Хотини: «Ким?» деб сўрабди. У: «Эрингнинг Аллоҳ йўлидаги биродариман. Уни зиёрат қилиш учун келдим», дебди. Шунда хотини: «Ўтин теришга кетганди. Аллоҳ уни соғ қайтармасин, саломат қилмасин, ундоқ қилсин, бундоқ қилсин», дея қарғай кетибди. У киши эшик олдида турган вақтда тоғ тарафдан биродари шерга бир қучоқ ўтин ортиб келиб қолибди. Биродари билан саломлашиб, хуш келибсиз деб, ўтинни ичкарига киргизди-да, шерга: «Баракаллоҳ, энди боравер», дебди. Сўнг биродарини ичкарига таклиф қилибди. Хотини ҳануз қарғанар, тили билан озор берар, эри эса бир сўз қайтармай, сукут сақлар эди. Солиҳ киши биродари билан бир оз тамадди қилган бўлибди. Сўнг уйига қайтибди. У биродарининг шундай бемаъни хотинига сабр қилиб яшаётганига ажабланган эди.

Орадан бир йил ўтгач, у киши одатига биноан, биродарини зиёрат қилиш учун келиб эшигини тақиллатибди. Хотини: «Ким?» деди. У: «Эрингизнинг Аллоҳ йўлидаги биродари, фалончиман», деган эди, хотини: «Марҳабо, хуш келибсиз. Ўтира туринг, у киши, иншааллоҳ, соғ-саломат келиб қоладилар», дебди. Киши хотинининг ширинсухан ва одоблилигидан ажабланибди. Шу пайт биродари ўтин орқалаб келиб қолибди. Киши бундан ҳам ҳайратга тушибди. Биродари келиб у билан саломлашиб, ичкарига таклиф қилибди. Хотини уларга таом ҳозирлабди ва уларни ширинсуханлик билан таомга таклиф қилибди. Киши кетиши олдидан биродарига: «Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим», дебди. Биродари: «Нима?» деган эди, у киши: «Ўтган йили келганимда хотинингиз беодоб, кўп қарғанар эди, сиз эса ўтинни шерга ортиб келдингиз. Ваҳший ҳайвон амрингизга мунтазир эди. Бу йил эса, хотинингиз ширинсухан, қарғанмади. Бироқ ўтинни ўзингиз орқалаб келдингиз. Бунинг боиси нима?» деб сўрабди. Шунда биродари жавобан: «Эй биродар, ўша бемаъни хотиним вафот этди. Унинг ахлоқсизлиги ва қилиқларига сабр қилар эдим. У билан яшаш беҳузурлик берса-да, чидаганим боис шекилли, Аллоҳ таоло менга ўша шерни бўйсундириб қўйган, у оғиримни енгил қилар эди. Хотиним вафот этгач, мана шу солиҳа аёлга уйландим. Бу муборак, муте аёл билан роҳат-фароғатда яшаяпман. Шу боис, шер келмай қўйди ва ўзим ўтинни орқалаб келишга мажбур бўлдим», дебди.

Аллоҳ таолодан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган нарсаларга сабр-бардошли этмоғини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, саховатли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

@anor_muslim


Бомдод намозини ўқидингизми? 😊

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​ЙИЛ СУРАТИ

Она фарзанди учун жонини фидо қила олишини исботлаб бўлган хилқатдир
Она қадрига етайлик!

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Бомдод намозини ўқидингизми? 😊

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Дунёда ҳам, охиратда ҳам филиали бор биргина банк бор. Бу – Садақа банкидир. Сен унга бу дунёда омонат қўясан ва охиратда қайтариб оласан. Мана шу банкдаги ҳисоб рақамингни тўлдиришда фаол бўл!

Банкирлар манзили:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Mukammal kitob bu QUR'ON...☝️

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


«Оқ айиқ» (жуда тасирли)

   Тақдирнинг тақозоси ила мусулмон бир йигит, Узоқ Шарқнинг Сахалин ўлкаларида қамоқ жазосини ўтарди…
Шароит оғир, совуқ, унинг устига санаторий эмас бу ер… Лекин йигит тақводор, Аллоҳдан қўрққан инсон эди ва намоз банда зиммасида то ўлимгача эканини яхши биларди.

 «(Шунингдек), то Сизга аниқ нарса (ўлим соати) кел- гунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!»  (Ҳижр, 99).

Шунинг учун қийин шароитга қарамасдан, намозни ўз вақтида адо этишга тиришарди. Уни тоат-ибодатда собитлигини кўрган атрофидаги кўринишлари инсон, қалблари эса ҳайвон сифат бўлганлар унинг бу ибодатини хуш кўришмасди. Унга намоз ўқитмасликка ҳаракат қилишарди. Намоз ўқиётган пайтида келиб қолишса, устидан мазах қилиб кулишар, турткилаб ўтишарди. Бўлаётган қаршиликларга қарамай, йигит ибодатни тарк этмас, Аллоҳга итоатни қийин кўрмасди. Лекин бу худосизларнинг баттар жазавалари қўзир, душманликлари янада ортарди. Кундан-кунга уни хўрлашлар, қийнашлар ортиб борарди.

«Сиз Парвардигорингизни ҳукмига (яъни, мушрикларни дарҳол азобга дучор қилинмаганига ва Сизни турли машаққатли синовлар билан имтиҳон қилишига) сабр қилинг. Зотан, Сиз шак-шубҳасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзу-ҳимоямизда) дирсиз»  (Тур,48). 

Иш шу даражага бориб етдики, кунлардан бирида, бир нечта нокаслар уни биргина ички кийимда, ташқарида, Сибирнинг аёзли аччиқ совуғи билан юзма-юз қолдиришди. «Қани Аллоҳинг бўлса, сени бир сақлаб олсин-чи!!!»
Изғирин совуқ, деярли кийимсиз, очиқ ҳавода...Олдинда ҳали янада совуғи кучаядиган қаро тун...Ўлим билан яккама-якка....
Тонг отди....
Эрталаб қамоқхона бўйлаб бир хабар яшин тезлигида тарқалди....Нима эмиш, «Кечаси, қўриқчиликда турган икки аскар, совуқдан қотиб ўлиб қолибди...” Унинг кетидан сал ўтиб, яна бир хабар аввалгисидан тезроқ тарқалди. «Тонгда бир маҳбус биттагина ички кийимда қамоқхона маъмуриятига кириб келибди... » Субҳаналлоҳ!!!
Энди келинглар, тунда  нима воқеа бўлганини йигитнинг ўзи ҳикоя қилиб берсин:
 «... Шу алфозда, биргина кийимда ҳайдаб чиқаришди. Ҳар қандай қалин кийимда  ҳам дош бериш маҳол бўлган совуқ. У ёққа юрдим, бу ёққа юрдим, ҳеч қандай паноҳ топгулик ўрин йўқ… Нажотдан умидим узилиб, охири тақдирга тан бердим. Сўнгги имконим, Роббимга дуо қила бошладим...
 «Эй Роббим! Берган умрингга розиман. Мендан рози бўлгин... Мендан ўтган камчиликларимни, гуноҳу-хатоларимни мағфират этгин. Жонимни мусулмон ҳолимда, иймон калимаси ила олгин, Ўзингни раҳматинг ила буркагин..... 😢»
Совуқ борган сари танимни чулғай бошлади...Титрай бошладим.... Аъзоим баданим қақшарди...Тилим дуо қилишга ҳам  айланмай қолди.... Ўлимимни кута бошладим.... Кўзларим аста-секин юмила бошлади...
Бир вақт танимга бир нарса текканини ҳис қилдим... Нима экан??! Жунли бир нарса....Кўзимни минг уриниб, аранг очиб қарадим...
Каттакон қутб айиғи.... Улкан, баҳайбат, важоҳатли.. Энди менга ташланади, танамни бурдалай бошлайди дея, қимирлашдан ҳам ожиз ҳолимда ётибман.... Лекин, негадир айиқ шошилмасди.... Бир вақт махлуқ аста-секин мени ўз қучоғига олди... Танамни айиқнинг иссиқ танаси кўрпа мисол ёпиб олди.... Баданимда иссиқ ҳароратни ҳис қила бошладим... Бир неча соатдан бери давом этиб келаётган совуқнинг аламидан сўнг, озгина ҳаловатни ҳис қилиб, кўзим секин уйқуга кетди....
Кўзимни очсам, ҳамма ёқ ёп-ёруғ, тонг отган, ёлғиз ўзим ялангликда ётибман. Ок айиқ эса ғойиб бўлганди... »

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Бомдод намозини ўқидингизми? 😊

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Onani haqqi...☝️

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Бомдод намозини ўқидингизми? 😊

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Албатта ўқинг!

"Шайтоннинг “таржимаи ҳоли”


• Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

• Исми:Иблис;

• Шаҳри:Ғофилларнинг қалблари;

• Қариндошлари:Бут-санамлар;

• Доимий макони:Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

• Даражаси:Биринчи даражали фосиқ;

• Мамлакати:Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

• Кўзлаган мақсади:Қинғирлик, бузуқлик;

• Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

• Мажлиси: Бозорлар;

• Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

• Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

• Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

• Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

• Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

• Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

• Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

• Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

• Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

• Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

• Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

• Шериклари: Мунофиқлар;

• Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

• Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

• Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

• Диёнати: Куфр;

• Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

• Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

• Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

• Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

• Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

• Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

• Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

• Минадиган улови: Ёлғон;

• Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

• Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

• Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

• Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

• Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

• Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

• Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

• Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

• Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

• Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;

• У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

• Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

• Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

C Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

• Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

• Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

• Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

• Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

• Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

• Суҳбатдоши: Судхўр;

• Дўсти: Зино қилувчи;

• Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

• Меҳмони: Ўғри;

• Элчиси: Сеҳргарлар;

• Кўзининг нури: Талоқ;

• Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

• Кўзларини кўр қиладиган нарса:
Кечаси ўқилган намоз;

• Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

• Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик.
Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик !
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !

✔️А Л Б А Т Т А Т А Р Қ А Т И Н Г 🚀

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Бомдод намозини ўқидингизми? 😊

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Savol insonni kim ekanligini
bildiradi...☝️

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Бомдод намозини ўқидингизми? 😊

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


УСТУНЛИК КИМ ТАРАФДА?

Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди:
- Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?
- Сизни нечта фарзандингиз бор?
- Учта ўғлим бор.
- Аллоҳ таоло сизни бир эркакга итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз жаннатга кирмайсиз. Улар учта эркак сизга итоат этишмаса жаннатга киришмайди. Қани айтингчи! Ортиқлик ким тарафда? - деб жавоб берди Шайх. Шунда аёл:
-Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, - деб гапини тамомлади.

🍁 @anor_muslim 🍁


ЖУМА БИЛАН ТАБРИКЛАШ

6182-савол

Ассалому алайкум! Хар жума телеграм тармоқлари орқали жума билан табрикланилади. Хаттоки домлаларни каналидан хам табриклар келади. Ат-тақва деган каналдан хеч қачон сахобалар бир бирларини жума билан табриклашмаган, бу бидъат деб келди. Бунга қандай қараш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бекорларни айтибди. Жумани эсга солиш ҳеч қандай бидъат эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Dunyoga kelishimizga sababchi bo’lgan Ota-Onalarimizdan rozi bo’l Allohim🤲🏻

🍁 @anor_muslim 🍁

https://t.me/joinchat/AAAAAEY4daGtQeTpU7Zp9Q
Дўстларга хам юборинг ➡️

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

12 648

obunachilar
Kanal statistikasi