Rabboniy olimlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Xalqaro Dorululum Dorulfununi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қабул бошланди!

Сизнинг ҳам шундай гўзал муҳитда илм олишни истайсизми?

————
❗️Унда бизга қўшилинг!
Qabul boshlandi!

Sizning ham shunday go’zal muhitda ilm olishni istaysizmi?

❗️Unda bizga qo’shiling!

https://t.me/dorululumofficial


Xalqaro Dorululum Dorulfununi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сизнинг ҳам фарзандигиз уч ой ичида Араб тилини шундай даражада ўрганишини истайсизми?

❗️Линкни босинг ва каналга ўтинг!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Sizning ham farzandigiz uch oy ichida Arab tilini shunday darajada o’rganishini istaysizmi?

❗️Linkni bosing va kanalga o’ting!

https://t.me/dorululumofficial


Dorululum Tayyorlov Kursi qabul e’lon qiladi.

Qabul shartlari haqida to’liq ma’lumot ushbu kanalda beriladi.
Qabul soni va muddati chegaralangan!

@dorululumtayyorlov






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Tobutni qanday ko'tarib boriladi?

Yorqinjon domla rahimahulloh.

@RabboniyOlimlar


АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ

Ҳадиси шарифда келадики, Аллоҳ таоло мўмин банданинг ҳисобини қиёмат кунида яшириб қилади. Банда Яратган ҳузурига келаркан, Аллоҳ унинг гуноҳларини жадвалма-жадвал кўрсатиб, шу гуноҳларни қилган эдинг, деб ҳисоб сўрайди. Шунда банда ўзининг дўзахга маҳкум бўлганини, ҳар томондан жаҳаннам олови қуршаганини ҳис қилади. Шунда Аллоҳ таоло: “Ей бандам, дунёда шунча гуноҳингни яширган эдим, иймонинг ҳурматидан бу ерда ҳам яшириб, номаи аъмоилингни ҳасаналарга тўлдириб, сени жаннатга киритаман” дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Мен шундай зотманки, уларнинг гуноҳларини яхшиликка алмаштираман”.
Парвардигоримиз қиёмат кунида ҳам мўмин бандани қилган гуноҳлари учун шарманда қилмас экан..
Таҳонавий айтадилар:
“Ей дўстим, сен шундай Худони ташлаб қаерга кетяпсан?”

Фазилатли Устоз Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ мавизаларидан

Манба: https://islom.ziyouz.com/ibrat/bugunning-gapi/allohning-rahmati

@RabboniyOlimlar


ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Кун жуда иссиқ бўлди. Кўчага кўйлакчанда чиқдим. Қаршимдан бир танишим келиб қолди. Салом берар-бермас, жиддий туриб:
- Нимага бундай қилдингиз?! - деди. Бу саволдан довдираб қолдим.
- Нима қилибман?
- Ахир кастимсиз юрибсиз-ку? Бундай юриш сизга ярашмайди. Одамлар нима дейди?

Жавоб қилмай, ўйланиб қолдим. Демак, мен одамларга кўрсатиш, савлатли кўринишим учун шу жазирамада ҳам кўчага кастим кийиб чиқишим керак экан-да!Теваракка разм солдим. Илк кўрганим баланд пошнали туфли кийиб олган бир аёл эди. Бундай туфлида юриш қийин. Ишонмасангиз, марҳамат, оёғингиз учида юз қадамча юриб кўринг. Ўзини бундай қийнашда қандай маъно бўлиши мумкин?

Трамвайда ўриндиқлар бўшлигига қарамай, тик туриб кетаётган аёлга кўзим тушди. Ўтиришга таклиф қилсалар-да, кўнмас эди. У жуда тор кийим кийиб олган, ўтира олмаётганининг боиси ҳам шу. Сўрашингиз мумкин: ўзини нега бунақа азоблайди? Чиндан ҳам, шўрлик аёл ичдан азобланиб турган бўлса ҳам, зоҳиран одамларга чиройли кўринмоқчи бўлади.

Баъзи йигитчалар сочини тартибга келтиришга ярим соат овора бўлади. Сўнг шабада эсишидан ёки автобусда бирор адашган қўл тегиб кетиб, бу антиқа кўргазмани йўққа чиқаришидан кунбўйи қўрқиб юришади.

Ҳеч кузатганмисиз, айрим аёллар меҳмонларни, дугоналарини очиқ чеҳра билан қаршилашади. Табассум, мулойим гап-сўз, чиройли одоб кўрсатишади. Эри билан муомаласида эса, бошқача..

Баъзилар кўчага чиқса, бегоналар учун зийнатланади, либосларнинг энг чиройлисини кияди. Турмуш ўртоғига эса сочлари ҳурпайган, кир-чир кийим билан юзланаверади. Мабодо уйга бирон-бир киши келадиган бўлиб қолса-чи? Дастурхон тартиб бериб безатилади. Қаердадир яшириб қўйилган товоғу ликоблар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Ётоқхонадаги диванлар, каштали ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун.
Тўй-маросимда ҳам хўжакўрсинга елиб-югуришлар, машаққат чекишлар кўп. Барча ўйларимиз бир кунда ўтадиган тўй ҳақида бўлади.

Одамлар кўриб: “Аллоҳ ёрлақасин, жуда зўр!" дейишлари учун сеп-сидирға йиғамиз. Никоҳ маросимида тўй-томошани дабдабали қилишга уринамиз. Молларни увол қилиш билан шайтонни хурсанд қиламиз. Бир-икки соатга кийиладиган келин либосига қанча-қанча пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг тўй дастурхонига қўядиган писта-бодом пулига ўртачароқ тўйни ўтказса бўлади.
Булар ҳаммаси нима учун? Келин-куёвнинг фойдаси учунми? Савоб учунми? Йўқ! Унда нима учун? Одамларга мақтаниш учун!

Бироқ биз ҳар қанча сарфаласак, биздан ҳам кўпроқ сарфлайдиганлар топилаверади. Одамлар эса: “Фалончи мана бундай тўй қилган эди”, дея гапиришини ташламайди. Таъзияларимизда ҳам исроф оз эмас.
Қўшнимиз бой-бадавлат бўлса-ю, бизнинг ойлик маошдан бошқа даромадимиз бўлмаса, шундаям паст кетмаймиз: агар у минг долларлик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, ё гилам сотиб олса, биз ҳам сотиб олишимиз керак. Йўқса, одамлар гап қилади.

Хулоса шуки, туришимиз, ўтиришимиз, ейишимиз, кийинишимиз, кундалик сарф-ҳаражатларимиз одамлар хоҳлаганидек бўлиши керак. Бўлмаса, одамларнинг тескари тилига тушиб қоламиз.

Ахир биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон ақл чегарасида тура оламиз? Орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли, бақувват кишилар борми?! Шундай иродали, имони комил бўлишни истаганларга, мана, улуғлардан қолган насиҳат: ҳар ким, аввало, динига эргашсин, бирор ҳаром иш қилмасин; сўнг ақлига эргашсин, нимани яхши деб билса, шуни қилсин, кўрпасига қараб оёғини узатсин. Бойларнинг бойи бўлса ҳам, зарурий харажатга пул сарфласин, исрофдан қочсин. Одамларнинг гапларидан қўрқмай яшасин..

Али Тантовий
Фазилатли Устоз Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ мавизаларидан
Салоҳиддин Нуриддинов
“Ҳидоят” журналининг 2008 йил 6-сонидан олинди.


@Rabboniyolimlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Xoji Oshi
Yorqinjon qori rahimahulloh

@Rabboniyolimlar


ҒИЙБАТ 9 ҚИСМ

Ғийбатнинг руҳсат этилган турлари.

Бош ҳокимга зулмда қолганлигидан шикоят қилиш. Қози ёки муфтийдан, девонадагилар ёки амирдан зулм кўрган киши ҳаққини ундириш учун мазкур лавозимдаги кишилар устидан юқори ҳокимга шикоят қилиш жоиздир. Чунки бош ҳокимга золимнинг устидан шикоят ва ғийбат қилинмаса, мазлумнинг
ҳаққи поймол бўлади.

Тавсия. Шуъба раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Золимнинг устидан шикоят қилиш ва одамларни огоҳлантириш ғийбат бўлмайди”.*

* Суютий “Ад-Дуррул мансур”да Байҳақийдан нақл қилган.

Оят. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ (бирор киши ҳақида) ёмон гапни ошкор қилишни ёқтирмайди, бироқ мазлумлар бундан мустаснодир” (Нисо сураси, 148-оят), яъни мазлум ўзига етган зулмни ошкора айтишда бирор зарар йўқ.

Айбларни тузатиш учун ғийбат қилиш. Бир киши бирор айб ёки гуноҳ ишга одатланиб қолган бўлса, бу ҳақда унга насиҳат қиладиган, айбу гуноҳдан қайтара оладиган кишига етказиш дурустдир, чунки бу ғийбат сабабли у гуноҳдан қайтиши мумкин.

Масалан, бир одамнинг ёмон иш қилиб юрганини унинг ота-онасига айтиш ёки қозининг пора олаётгани тўғрисидаги султонга хабар етказиш дуруст амал ҳисобланади.

Ҳикоя. Бир куни Умар розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳуга салом берган эдилар, у киши жавоб қайтармадилар. Умар розияллоҳу анҳуга етказиб, “Усмонга насиҳат қилинг, саломга алик олиш кераклигини таъкидлаб кўйинг”, дедилар. Ҳазрат Абу Бакр бу шикоятни эшитиб, Усмон розияллоҳу анҳуга насиҳат қилдилар.*

* Мулло Али Қорий, “Шарҳу Айнил илм”.

Демак, эшитиб туриб саломга алик олмаган кишнинг бу иши ҳақида унга сўзи ўтадиган бирор кишига айтиб, насиҳат қилиб қўйишни сўраш ҳам ғийбат эмас экан.

Ўтилган тафсилот зийрак киши учун кифоя қилади. Зеро, шоир айтади:

Бул хусусда ортиқ сўзлама абас,
Амал қилгувчи бир сўз етар, бас.

Насрий баёни. Бу борада мен кўп гапирмоқчи эмасман, чунки амал қилмоқчи бўлган киши учун бир ҳарф ҳам етарлидир.

"Ғийбат ўзи нима?"

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

@RabboniyOlimlar




#янгилик

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра» китоб нашр қилинди

«Hilol Nashr» нашрётидан навбатдаги янгилик! Одилжон Ҳамидов ва таржимонлар гуруҳи томонидан нашрга тайёрланган «Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Ушбу китобда ҳаж ва умранинг фарқлари, ҳаж амалларининг мазмун-моҳияти, тартиботлари муфассал баён этилган. Каъбаи мукаррамада амалга ошириладиган ҳар бир хатти-ҳаракат, ҳар бир ният ёки руҳий ҳолат шарҳлаб берилган.

Китоб орқали китобхон зиёрат чоғида бажарадиган амаллар тарихи билан танишади, ҳаракатлар мантиғини англайди, ўз руҳониятини қандай қилиб поклаш лозимлигини ўрганади, зиёратга боришдаги ҳалоллик нечоғлик зарурлигини билиб олади, ҳаж ва умранинг фарқини тушунади, Ислом динида фарз саналган амаллар билан танишади.

Марҳамат, «Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра» китобини харид қилинг.

👉 Нархи: 20 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilol
nashr


ҒИЙБАТ 8 ҚИСМ

Аъзолар билан ғийбат қилиш. Аъзолар билан ғийбат қилиш - бу бирор кишининг айбини одамларга қўл, кўз ва бошқа аъзолар билан ишора қилиб кўрсатишдир.

Масалан: мажлисдан туриб кетган кишининг қандайдир айбини билдириш учун қўл билан ортидан кинояли қараш, ёхуд лабни қимирлатиш, ё бўлмаса мажлисда биров мақталаётганда (бу мақтов тўғри эмас дегандек) бўйинни қимирлатиш ва ҳоказо.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши учун ўз биродарига озор берадиган назар билан ишора қилиш ҳалол эмас”, дедилар.*

* Ибн Муборак, “Зуҳд” китоби,
689-ҳадис; имом Ғаззолий,
“Иҳёу улумид-дин”.

Оят. Аллоҳ таоло: “Ҳар бир ҳумаза ва лумазага вайл бўлсин” (Ҳумаза сураси, 1-оят) деб огоҳлантирган.
Байҳақий Ибн Журайждан келтирган ривоятда “Ҳумаза - одамларга кўзи ва қўли билан, лумаза эса тили билан озор берадиган кишидир”, дейилади.

Қалам билан ғийбат қилиш. Қалам билан ғийбат қилиш деганда бировнинг айбини бошқа бирор кишига хатда ёзиб жўнатиш ёки ахборот воситаларида босиш ёки бостириш, таҳқирлаш мақсадида ўз китобида замондошларининг айбларини кўрсатиш кабилар тушунилади.

"Ғийбат ўзи нима?"
Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

@Rabboniyolimlar


НАМОЗДА ХУШУЪ ВА ҲУЗУРИ ҚАЛБНИНГ ОСОН РЕЦЕПТИ

Айтдиларки, хушуъ намознинг руҳидир. Уни ҳосил қилиш учун машойихлар жуда кўп йўл ва амалларни ёзганлар. Тажриба шоҳидки, хушуъни ҳосил қилишга ҳаддан ошиқча ҳаракат қилиш одамни чарчатади. Шунинг учун бунда мўътадил бўлиш лозим. Мўътадилликнинг чегараси шуки, намозда талаффуз қилинаётган сўзлар фақат ёддан ўқиб кетилавермасин. Балки, ҳар битта сўзни гўё Қуръонни чала ёд олган қори ўйлаб-ўйлаб ўқигандек ўқиш лозим. Шунда ҳам агар бирор вақт ғафлат бўлиб (хаёл қочиб кетиб) қолса, бўлган ишга изтиробланишни ва келажакда яна хаёлим сочилиб қолса нима қиламан, деган фикрни тарк қилиб, ўша заҳотиёқ аввалги ҳолатга қайтиб олинг ва тилингиздан чиқаётган сўзга эътибор қаратишда давом этинг.

Намозда истиғроқ (бутунлай шўнғиб кетиш, хаёлга умуман бошқа нарса келмаслик) кайфияти сизу биздан талаб қилинган эмас. Истиғроқ бошқа нарса, хушуъ бошқа нарса.

Одамлар истиғроқни (ғарқ бўлиб кетишни) хушуъ деб ўйлаганлари боис, биз хушуъ қилишни эплай олмас эканмиз, дея ноумид бўлмоқдалар. Натижада ўзлари буюрилган ва эплай оладиган хушуъга ҳам амал қилмаяптилар.

Ҳатто ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам намозда истиғроқ ҳолатида бўлмас эдилар. Бунга бир ҳадис гувоҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат намозида бирор боланинг йиғи овози эшитилиб қолса, боланинг йиғисидан онаси паришон бўлмасин, дея намозни қисқа ўқиб берар эдилар. Агар у кишида истиғроқ ҳолати бўлса, боланинг йиғи овозини қандай эшитдилар?

Ҳақиқат шуки, истиғроқ ғайри ихтиёрий бир ҳолатдир. Ғайри итиёрий (ихтиёрдан ташқари) иш билан инсон тараққий (Худо ҳузурида яқинлик) ҳосил қилмайди. Тараққий одам ўз ихтиёри билан қиладиган ишлар билан ҳосил бўлади. Хушуъ ҳам ихтиёрий бир амалдир ва мана шу биздан талаб қилингандир. Хулоса шуки, Аллоҳ таоло ҳузурида тараққий фақат бизнинг қўлимиздан келадиган хушуъ билан бўлади. Истиғроқни эса биз эплай олмаймиз. Демак, биздан талаб қилинган нарса истиғроқ эмас, балки хушуъ экан. Бунинг учун эса намозда айтиладиган нарсаларни хоҳлаб ва ўйлаб айтилса, кифоя.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси



@RabboniyOlimlar


CУКУТ САҚЛАГАН ОДАМ ЖИМ БЎЛДИ

Бир шағзода "сукут" ҳақида хадисни ўқиб туриб шу устозига қараб айтибди. Жаноб бўлди, ағини ўқимайман мана шунга амал қилсам бўлди, индамий юрувраман. Кейин шунга амал қилиб олай, яхшилаб гапирмайдиган бўлай, кейин бошқа дарс қилиб ўқийман деди. Ўша пайтдан бошлаб гап гапиришни ташлабди, умуман гапирмапти. Подшоҳ жудааа ўйланиб қолибди. Болам оғир касалга учради, гапирмай қўйди.

Ҳамма олдидаги одамлар, дам соладиган одамлар йиғиб туриб тадбир қилди, табиблар ҳам келишди. Биттаси буни овга обориш кере дебди. Овга оборсангиз гапирворади ўша ерда дебди. Табиатда ҳам дам олади, табиат қўйнида дуруст бўб қолади.

Чунончи овга боришибди. Ўқ олиб, милтиқ олиб, овга чиқишибди. Овланадиган нарсаларга ўқ отишлар бошлашибди. Битта тоғнинг тагида каклик бор экан, сайраб турган экан ўшани уришибди, унга ўқ тегибди. Ўшанда у ерда шағзода гапирворибди. Эҳ аҳмоқ-аа сайрамаганингда урмасдилар..

Шағзоданинг шунчалик гапирганини эшитишганидан кейин ҳаммаси ўў шағзодамиз гапирвордилар деб, подшоҳнинг олдига муборакбод этиб қайтишибди. Подшоҳга хабар келди. Подшоҳ ўғлининг олдига келиб гапирса яна гапирмасмиш. Подшоҳ ҳукм берибди, буни яхшилаб уринглар ярамас дебди. Гапириб турувди мани олдимга келганда гапирмаяпти. Ҳа, бу атайлаб гапирмаятган экан. Бу жинни ёки касал бўлгани йўқ экан деб урдирибди.

Ҳуллас уришни бошлашибди. Шағзода айтган экан. Бир марта гапирганимга урганини қарен уларни, гапирмаганимда урмасти. Бир марта гапирганимга шунчалик, енди бундан кейин тамоман умуман гапирмайман деб қасам ичибди..

Одамларни дийдилар кўп гуноҳларимиз ўша камоли тилимизнинг давлатининг орқасидан бўляпти. Хусусан хотинлар бу ишда жудаа олдинга чиқиб кетдилар. Мен билмайман, ақлим ҳалигача олмайди, Худонинг ўзи билади буларнинг гапи нимага узун экан? Бунча гапни қаердан топган булар..

Фазилатли Устоз Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ мавизаларидан

@Rabboniyolimlar


#Ustoz_xotirasi


ҒИЙБАТ 7 ҚИСМ

Олтинчи тақсим
Айблов воситасига қараб ғийбат беш қисмга бўлинади:
Тил билан ғийбат қилиш.
Ҳикоя. Баъзи кишиларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳилол қилинглар, яъни тишларингиз орасини тозалаб ташланглар”, дедилар. Улар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Биз бугун таом емаган эдик”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен тишларингиз орасида фалончининг гўштини кўряпман” дедилар. Дарҳақиқат, улар айтилган ўша кишини ғийбат қилишган эди.*

* Cуютий «Ад-Дуррул мансур»да Абд ибн Ҳумайддан нақл қилган.

Қулоқ ғийбати. Биров ҳақида ғийбат эшитиш ва унинг тарафини олмасдан жим туриш ҳам уни қулоқ билан ғийбат қилиш бўлади.

Шайх Саъдий шундай дейдилар:
Ақлинг бўлса, сенга кўз, оғиз, қулоқ берган Зотга-Аллоҳга (бу аъзоларни ноўрин ишлатиш билан) қарши чиқма, осийлик қилма.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сен бор жойда бирор киши ғийбат қилинса, сен (тарафини олиш, ҳимоя қилиш ёки мақташ билан) у кишига ёрдамчи бўлгин, (ғийбат қилувчи) қавмни ғийбатдан қайтаргин ва (шунда ҳам улар ғийбатдан тўхтамасалар) ўша ўтиришдан туриб кетгин.*

* Суютий «Ад-Дуррул мансур»да
Ибн Абу Дунёдан ривоят қилган.

Қалб ғийбати. Қалб ғийбати деганда биров ҳақида ёмон гумон қилиш, яъни бирор белги ва сабаблар бўлмай туриб, солиҳ, мусулмон киши ҳақида дилда ёмон гумон туғдириш тушунилади.

"Ғийбат ўзи нима?"
Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

@Rabboniyolimlar


ҒИЙБАТ 6 ҚИСМ

Ишора йўли билан ғийбат қилиш. Ишора йўли билан ғийбат қилишда бирор аниқ кишининг номи айтилмайди. Лекин одамлар бир неча аломатлар, белгиларга қараб, яъни ҳолат ва вазиятдан келиб чиқиб гап ким ҳақида кетаётганини англаб оладилар.

Масалан: “Бугун бизнинг ёнимизга келган киши мана бундай одам”, “Баъзилар аёлига буйсинади, лекин ота-онасига бўйсинмайди”, ёки бирор қора киши келиб кетганидан сўнг: “Баъзи одамлар жуда қора бўлади-да”, ёки бир беморни кўриб келгандан сўнг: “Баъзи одамларнинг бадани жуда бадбўй бўлади-да” каби гапларни бир қарашда ноаниқ тарзда айтилгани билан эшитинглар: “бу киши фалончи одам ҳақида гапиряпти”, деб тушуниб олсалар, шуни ишора йўли билан ғийбат қилиш дейилади.

Таъриз йўли билан ғийбат қилиш. Таъриз йўли билан ғийбат қилинганда ғийбатчи бир қарашда кимнингдир ҳолатини баён қилади, аслини олганда эса бошқа одамни назарда тутаётган бўлади. Эшитувчи ҳам гапнинг ким ҳақида бораётганини англаб турган бўладилар.

Масалан, бир одам ҳақида гапирилаётганда: “Мени гуноҳлардан сақлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин” деса, бу гап кўринишда ҳамду сано бўлиб кўрингани билан аслида юқорида айтилган кишининг қандайдир гуноҳ қилганини шу ерда ўтирганлар тушуниб олаверади.

"Ғийбат ўзи нима?"
Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

@Rabboniyolimlar


Jonli efir boshladi:

@dorululumofficial


Muhammad Odil Hamid | Rasmiy kanali dan repost
Самарадорликни ошириш ва тижоратингизни янада ривожлантириш учун янги йўлларни қидиряпсизми?

🧑‍💼Ходимларни бошқаришнинг турли усуллари мавжуд, лекин сизнинг қадриятларингиз тўғри келиши энг муҳим масала ҳисобланади.

❗️Агар ходимларингизни тўғри бошқаришда ва самарадорликни оширишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, бу тренинг айнан сиз учун👇

📌Сизни 9-10-11 февраль кунлари, 17:00 да  Устоз Муҳаммад Одил Ҳамид иштирокидаги семинарга таклиф қиламиз!

Семинар давомида сиз:

👨‍💻Бизнесингиз ва ташкилотингизни "Бошқаришда энг самарали усуллар ва сотувингизни ошириш" бўйича янги билимларни қўлга киритасиз

Шунингдек тренинг давомида таниқли бизнес эгалари томонидан фойдали маслаҳатлар ва инсайтлар олишингиз мумкин бўлади!

📍Манзил: Қўқон шаҳар, Турон кўчаси, 101-уй; Темирйўлчилар маданият саройида

❗️Семинарда қатнашиш учун ҳозироқ жойингизни банд қилинг!

📞 Мурожаат учун:
+998 77 705 44 04
@Meneger_4404

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.