Narxi Qimmat?

AAAAAER7SFAbP9opd6IBOA Yoqdi 8 1 500

Бизда ичидан қўшиш йўқ.
Реклама: @Rek_NarxiQimmat
Админ: @LetMeThinkPls
Канал манзили: @NarxiQimmat
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtisodiyot


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtisodiyot
Indeksga qo‘shilgan
06.07.2019 19:46
21 May, 21:10 (4 kun oldin)
Нотўғри реклама туфайли ViaMobi қанча даромад қилди?

Beeline Узбекистан мобил оператори томонидан «Ғолиб бўл ва ютиб ол!» акцияси бўйича сохта реклама орқали истеъмолчиларга нотўғри маълумот берганлиги учун «ViaMobi» МЧЖга қарши иш қўзғатилди.

Маълум бўлишича, абонентларга «Сизнинг телефон рақамингиз 100 000 000 сўмлик супер ютуқнинг соҳиби сифатида танланди! SMS орқали 3 сонини  6767 га юборинг! Хизматга обуна бўлиш нархи кунига 1999 сўм» мазмундаги SMS-хабар юборилган.

«ViaMobi» мазкур акцияда иштирок этишга эътиборни жалб қилиш учун танланган абонентлар гуруҳига SMS-хабар юборилганлигини тан олган. Бироқ матнни таржима қилиш жараёнидаги хато туфайли SMS-хабарларнинг маъноси ўзгариб кетган.

Оқибатда «Сиз ғолиб бўлишингиз мумкин» ўрнига «Сизнинг телефон рақамингиз 100 000 000 сўмлик супер ютуқнинг соҳиби сифатида танланди» деган SMS юборилган.

Ушбу реклама акциясида 749 минг истеъмолчи иштирок этган бўлиб, компания ундан 1 млрд сўм даромад олган.

Narxi Qimmat? | Манба