Narxi Qimmat?

AAAAAER7SFAbP9opd6IBOA Yoqdi 8 1 500

Бизда ичидан қўшиш йўқ.
Реклама: @Rek_NarxiQimmat
Админ: @LetMeThinkPls
Канал манзили: @NarxiQimmat
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtisodiyot


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Iqtisodiyot
Indeksga qo‘shilgan
06.07.2019 19:46
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
29 504
ta obunachilar
~15.1k
1 ta e’lon qamrovi
~106.5k
kunlik qamrov
~8
ta e’lon 1 kunda
51.1%
ERR %
278.9
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
710 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
50 ta repostlar
XABAR 🌐
Ўзбекистон 24
Fergana_Radar_Reyd
Zafarbek Solijonov
OPER UZ
Tarjima Kinolar
🎵 MUZIKA 2020
#️⃣HASHTAG ham UYDA!
🔸NOYOB🔸
MOTIVATION•HD CHANNEL
Mr. Do‘ppi | Uyda qoling!
Qovoq TV🌿
O'zbekiston yangiliklari
Zafarbek Solijonov
TechZone.UZ
SHOHONA KULGU
🌱Uncha-Muncha
OPER UZ
Namangan Radar
NOYOB-VIDEO🎥
EH, ODAMLAR | Uyda qoling!
EH, ODAMLAR | Uyda qoling!
2 × 2 = 5
2 × 2 = 5
2 × 2 = 5
2 × 2 = 5
EH, ODAMLAR | Uyda qoling!
2 × 2 = 5
MOTIVATION•HD CHANNEL
2 × 2 = 5
2 × 2 = 5
DOLZARB VIDEO🇺🇿
AAAAAER7SFAbP9opd6IBOA iqtibos olgan kanallari
Yovvoyi Tabiat!
QORA YUMOR😄☹️
Qovoq TV🌿
Daryo.uz | Rasmiy kanal
ASOSIY - BOZOR
Daryo.uz|Sport24
SHUM BOLA 💣
Zafarbek Solijonov
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Shifo Life
Daryo — Lifestyle
LIFEHACKLAR💡
Тиббиёт Олами
17 May, 18:00
IT Business School
Daryo.uz | Rasmiy kanal
QORA YUMOR😄☹️
Daryo — Lifestyle
Money Back
MaxBoxUz
MaxBoxUz
AYYORLIKLAR
🐅Yovvoyi_Dunyo🦉
Ўтмишга саёхат
SARDOR NUR
Daryo — Lifestyle
Xakimov Academy
.
12 May, 11:00
Daryo — Lifestyle
HD Wallpaper
UHD_UZ (Wallpapers)
11 May, 18:00
Dilshod | Business Blog
Daryo — Lifestyle
ANATOMICUS
ASOSIY - BOZOR
Yovvoyi Tabiat!
Aldamchi Nigoh
SPORT | UZ
Daryo — Lifestyle
Дунё бўйлаб
UzMobile Internet paketlar
Optom • Bozor 💸
Uzmobile Helper
Daryo — Lifestyle
M A X I M U M │F A K T
Daryo.uz | Rasmiy kanal
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Narxi Qimmat? 25 May, 20:02
Энг қиммат iPhone 11 Pro

Caviar iPhone 11 Pro Discovery Solarius — бу iPhone, дунёда безатилишига 750 пробали олтиндан 500 грамм ишлатилинган ягона смартфон. Телефоннинг нархи $70 000 дан сал ортиқроқ. Яъни ҳозиргача сотиб олишингиз мумкин бўлган энг қиммат iPhone 11 Pro ҳисобланади.

Агар сиз 512 ГБ флеш-хотирали iPhone 11 Prо Мах-ни танлашга қарор қилсангиз, унинг нархи $71,5 минг гача ошиши мумкин.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 25 May, 18:45
Коронавирусдан даволанаётган битта бемор учун давлатимиз қанча ҳаражат қилади?

Маълум қилинишича, 23 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2492 бемор даволаниб чиққан. Ҳар бир даволаниб чиққан бемор учун давлат 32,3 млн сўмдан харажат қилган.

Даволанаётганлар учун (23 май ҳолатига кўра 573 бемор) 18 млрд сўмдан ошиқ харажат (ҳар бир бемор учун 32,3 млн сўмдан) кетяпти.

Касаллиги оғир кечаётган беморларнинг ҳар бирига 64,4 млн сўмдан ажратилган.

Реаблитацияга ўтказилган 2492 бемор учун яна (2,8 миллион сўмдан) 6 миллиард 977 миллион сўм маблағ сарфланди.

Ҳозирда 45 455 киши карантинда ва уларнинг ҳар бири учун 2,2 миллион сўмдан ажратилган, бу жами 100 млрд сўмдан ортиқ маблағни ташкил этади.

Ҳозиргача коронавирусга чалинган беморлар даволаниб чиқиши учун 109 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфланган.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 25 May, 18:14
Унинг тирик қолишига имкон йўқ эди...!

Бешиктебратар ва Чаён жангининг тўлиқ видеоси
YOVVOYI TABIAT телеграм канали томонидан эълон қилинди!

❔ Сизнингча ким ғалаба қозонади?
Narxi Qimmat? 25 May, 16:00
Чўкиб кетган титаникда энг қиммат чипта нархи қанча эди?

Чўкиб кетган Титаникда учинчи классдан бир койка (ўрин) учун чипта нархи $114 дан $342 гача, иккинчи классда $550 дан $2200 гача бўлган. Кемада шунингдек люкс ўринлар ҳам бор эди, ва нархи $30 000 гача етарди.

Кемадаги энг қиммат чипта биринчи классда бўлиб, унинг нархи $2 560, бу эса бугунги кунда $68 000 га тенг.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 25 May, 11:00
Майкл Жексон бўлиш учун пластик операция

Расмда кўриб турганингиз Аргентиналик Лео Бланко. У Майкл Жексоннинг ашаддий мухлиси. Бола шунчалик Майкл Жексонга ўхшашни ҳоҳлайдики, ҳатто шу пайтгача унга ўхшаш учун $30 000 сарфлаб 11 марта пластик операция қилдирган.

Лео ҳам ўз мухлисларига эга, улар нафақат Леонинг барча шоуларига боришади, балки уни кўчада кетидан ҳам юришади.

Юқорида операциядан олдин ва кейинги ҳолат.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 25 May, 07:00
«Asaka City» нинг қурилиш нархи қанча?

«Ўзавтосаноат» АЖ Андижон вилоятида «Asaka City» замонавий турар жой мавзейини қуришни бошлади.

Мажмуа Асака туманидаги Чек маҳалласида, 45 гектар майдонда жойлашади. Жами 4631та хонадонли 71та кўп қаватли турар жойдан ташқари, мажмуа таркибига 2та мактабгача таълим муассасаси (320 ўринга), 1500 ўринли мактаб, 250 ўринли шифохона, боғ, 10 000 квадрат метр майдонга эга савдо маркази ва бошқа объектлар киради.

«Asaka City» нинг қурилиши $98 млн га тушади.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 25 May, 07:00
«Asaka City» нинг қурилиш нархи қанча?

«Ўзавтосаноат» АЖ Андижон вилоятида «Asaka City» замонавий турар жой мавзейини қуришни бошлади.

Мажмуа Асака туманидаги Чек маҳалласида, 45 гектар майдонда жойлашади. Жами 4631та хонадонли 71та кўп қаватли турар жойдан ташқари, мажмуа таркибига 2та мактабгача таълим муассасаси (320 ўринга), 1500 ўринли мактаб, 250 ўринли шифохона, боғ, 10 000 квадрат метр майдонга эга савдо маркази ва бошқа объектлар киради.

«Asaka City» нинг қурилиши $98 млн га тушади.
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 24 May, 20:10
Турли давлатларда ноннинг нархи қанча?

Сизда бирон марта савол туғилганми: дунёнинг турли мамлакатларида бир дона нонни қанча сотиб олишингиз мумкин? Бу саволга жавоб топиш учун биз турли манбалардан ишончли маълумотларни, тўпладик. Нон одамлар учун энг зарур озиқ-овқат ҳисобланади. Қуйидаги статистика ҳақиқий рақамларни акс эттиради

Англияда ўртача ойлик маош $3 041, ноннинг нархи $1,2 атрофида.

Германияда эса ноннинг нархи $0,55 дан $4,3 гача. Бу мамлакатда ойлик маош ўртача $2100 дан $3200 гача.

Нон Италияда $0,8 атрофида туради. Аҳолининг маоши ўртача $1 200.

Россияда нон 20 рублдан 40 рублгача. Ойлик маош ўртача 32 000 рубл ($447).

Ўзбекистонда эса бир буҳонка ноннинг нархи 1 600 сўм.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 24 May, 18:29
Лондонда яшаш нархи қанча?

Лондонда бир кун учун минимал бюджет €48 ни ташкил қилади. Бу яхши бюджетли ётоқхона, жамоат транспортидан икки марта фойдаланиш ва овқат учун етарли маблағ.

$1,82 бу автобусдан бир марта фойдаланиш нархи. 1-2 соат метрода юриш "час пик" да $3,5 га тушса, такси нархи $3,16 дан бошланади.

Марказга яқин меҳмонхоналарда колиш камида $87 га, квартирани $49-65 топиш мумкин.

Буюк Британиянинг аксарият уяли алоқа операторларида интернет пакет нархи деярли бир ҳил. $12 евазига 2-4 GB ҳарид қилиш мумкин. сим-картани $1 га олиш мумкин.

Кафеларчи?
Арзон кафеда тушлик қилиш $12 сарфланилади. Масалан Little Bay Kilburn, Laughing Halibut кафеларида.

Ҳулоса: Лондонда яшаш учун кунига ўртача $52 керак бўлади.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 24 May, 17:59
Биринчи одам - 7 млн. йил аввал!
Биринчи автомобил - 135 йил аввал!
Биринчи Соса - Соla - 1886 йилда!
Биринчи компютер - 1943 йилда!
Биринчи iPhone - 2006 йилда!

Каналимизга обуна бўлинг ва биринчи марта яратилганлари "Қачон, қандай эди?", билиб олинг! - @birinchi_marta
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 24 May, 15:07
Дунёдаги энг аччиқ бургер нархи

Буюк Британиянинг Iceland Foods супермаркетлар тармоғи дунёдаги энг аччиқ бургерларни тақдим этди. Бургер Scary Spicy Carolina Reaper деб ном олди. Ҳаридорларга таркибида энг ўткир чили қалампири бор Scary Spicy Reaper маҳсулотини музлаган ҳолда таклиф қилишмоқда.

Бургер таркибидаги қалампир ҳар қандай халапеньодан 200 марта ўткирроқ. Ва аччиқликни ўлчайдиган Сковилла шкаласи бўйича кўрсаткич 2,2 млн га тенг.

Маҳсулотга бўлган катта қизиқиш туфайли бургерни 2,5 фунт стерлинг (3,4 доллар) дан сотишмоқда.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 24 May, 11:30
Одил Ахмедовга интервью бермагани учун жарима солинган

Эсингизда бўлса ўтган йили 21-январь куни БААда Осиё Кубоги 1/8 финал ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши ўйнаган эди.

Ўйин пенальти серияларида австралияликлар фойдасига 4:2 ҳисобида тугаган ёди.
Ўйиндан сўнг Одил Ахмедов мажбурий интервью беришдан бош тортганлиги учун $10 минг га жаримага тортилган.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 24 May, 11:00
Ҳозир юморларни қийиб юборадиган битта каналга уланиб қолдим! Кулавериб ичагим узилди! Сизларга ҳам тавсия қиламан!😂

П.с: Раҳматни кейин айтасиз!

Ҳаётий ҳақиқатлар!👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFb25ptwEVwcNTJBlQ
Narxi Qimmat? 24 May, 07:00
Трамп лимузинининг нархи қанча?

АҚШ президенти учун General Motors дан янги лимузин биринчи марта New-York га уйуштирилган сафарда кўзга кўринди.

Автомобил Манхэттендаги вертолёт майдончасида Трампга топширилган. Автомобилни ишлаб чиқишга $15,8 млн ажратилган деб ҳабар беради The Drive.

Лимузин The Beast номини олган, ва ҳар қандай ўқотар қуролдан отилган ўқларга бардош бера олади.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 23 May, 21:00
Олтин картанинг нархи қанча?

Озарбайжоннинг Zaminbank банки ходимлари доимий мижозга олтиндан қилинган картани совға қилишган. Visa Inc маълумотларига кўра эксклюзив банк картаси 750-чи олтиндан ясалган,137 та олмос билан безатилган. Карта нархи $250,000 ташкил қилади.

Narxi Qimmat?
Narxi Qimmat? 23 May, 18:31
Россиядаги юртдошларимизга ёрдам пули ажратилди

Россияда бўлиб турган биринчи 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рубллик ёрдам пули тарқатилди.

Лойиҳа 14 май куни бошланган бўлиб, бу вақт давомида 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рублдан зиёдроқ маблағ тарқатилди.

Ёрдам олганлар орасида:
• Россия ОТМларининг кундузги бўлимларида таҳсил олаётган 190 нафар талаба;
• Коронавирус инфекцияси тасдиқланган 8 нафар ватандош;
• Ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқаро;
• Қарамоғида 2 ёшгача бўлган фарзанди бўлган 1 нафар аёл фуқаро;
• 7 ойликдан ошган ҳомиладорлиги бўлган 1 нафар аёл бор.

Пуллар мурожаат қилувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилган.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 23 May, 18:00
🩸Янги турдаги QOVOQ TV портали

📺Телевизорда кўрсатилиши тақиқланган янгилик ва хабарлар🔞

P.s
- Хеч кимдан қўрқмаймиз, аксинча биздан қўрқишади.
Narxi Qimmat? 23 May, 15:14
Учувчиларнинг маоши қанча?

Маълумотларга кўра, АҚШда учувчиларнинг ўртача йиллик маоши $76 530 ташкил қилади.

Маълумот АҚШ авиация соҳасидаги турли компанияларда ишлаган 784 собиқ ва ҳозирги учувчилардан олинган аноним маълумотлар асосида тузилган.

Яна бир қўшимча маълумот, дунёда энг йирик авиакомпаниялардан бири бўлган United Airlines'да учувчиларнинг маоши соатига $127 ни ташкил қилади.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 23 May, 11:30
Пандемия фонида дунёдаги йирик IT-компанияларнинг капитализация қиймати

АҚШнинг энг йирик бешта технологик корпорацияси — Microsoft, Apple, Amazon, Alphabet ва Facebook’нинг умумий бозор капитализация қиймати рекорд даражага кўтарилиб, $5,6 трлн га етди.

Қайд этилишича, мазкур компанияларнинг акциялари нархи март ойида бошқа компанияларники каби тушиб кетган. Шундан сўнг уларнинг нархи ошиб, инқирозгача бўлган кўрсаткичдан ҳам юқорига кўтарилди.

Март ойидаги нархлар қулашидан кейин мазкур компанияларнинг умумий капитализацияси $1,7 трлн га ёки 43 фоизга ўсган.

Narxi Qimmat? | Манба
To‘liq o‘qish
Narxi Qimmat? 23 May, 07:09
Пекинда квартиранинг нархи қанча?

Пекинда квартиранинг ўртача нархи 1 кв. м. учун 63,500 юань ёки $8 900 ни ташкил қилади, чет жойдан олиш эса $4 000 (28 000 юань) ва марказдаги турар жой квадрат метрига $15 000 атрофида тўлаш керак бўлади.

Narxi Qimmat?