Қанчалик тўғри билмадим-ку , эшитишимча ; жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан.
Агар отлари кўпайиб , зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.
Ҳамма отларни бир жойга тўплаб , емиш ва сувдан маън қилиб, уларни қийнаб , уришар экан.
Сўнгра бироз ўтгач , уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан.
Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар , иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.
Улар мана шундай услуб ила асл , зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан...
Сўнгги пайтларга келиб ; реал ҳаётимизда ҳам , биз фаолият юритаётган тармоқларда ҳам одамларни ажратиш жуда қийин бўлиб қолди.
Мўминлар ёлғон гапирмайди дея қаттиқ ишонардим , лекин сўнгги пайтларда ёлғон гапириш "мўмин" ларга ҳам оддий холга айланиб бораётганига гувоҳ бўлиб борябман...
Омонатга ҳиёнат — мунофиқлик аломати дея онгимизга қуйилганди , минг афсуски бу иллат ҳам кенг тус олибди...
Ваъдага вафони-ку гапириб ўтирмасак ҳам бўлавераркан.
Юқорида мўминни мунофиқдан ажратувчи энг аниқ сифатларни санаб ўтдим холос. Майда-чуйдаларига киришмадим.
Аслида биз мусулмонлар учун энг муҳим бўлган ўрин — хулқ тарбиясидир ва бу нарса бизда шаклланса кўп иллатларимиз ўз-ўзидан тузалиб кетади.
Аллоҳ бизга офият берсин , қалбларимизни ислоҳ қилсин.