“Қачонки, иш битгач (яъни жаннат аҳли жаннатга, дўзахилар дўзахга ҳукм қилингач), шайтон дейди: «Аллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен ҳам ваъда бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига) чорладим. Сизлар менга ижобат этдингиз” (Иброҳим сураси, 22-оят).
8. Исроф қилувчилар шайтоннинг биродарларидир.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا
яъни: “Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 27-оят).
9. Шайтон инсонга ёлғон ваъдалар - ғурур беради.
Қуръони каримда шундай дейилади:
“Улардан кучинг етган кимсани овозинг (васвасанг) билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт, бойликлари ва фарзандларида уларга шерик бўл (уларни ҳаромдан орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъда бер!». Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов нарсаларнигина ваъда қилур” (Исро сураси, 64-оят).
10. Шайтон инсонга кофир бўлишни буюради, кофир бўлгач эса, мен сендан безорман деб ташлаб қочади.
Қуръони каримда шундай дейилади:
كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنْسَانِ اكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِنْكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ
яъни: “(Улар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Қайсики, у инсонга: «Кофир бўл!» – дейди. Бас, қачонки, (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга): «Мен сендан безорман. Зеро, мен (барча) оламлар Парвардигори – Аллоҳдан қўрқаман», – дейди (ва инсонни тарк этади)” (Ҳашр сураси, 16-оят).
Эътибор бериб қаралса, шайтон ҳийлаларидан қутилиш йўллари мазкур оятларнинг баъзиларида зикр қилинган. Айримларининг чоралари эса бошқа оят ва ҳадисларда келади. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. #diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
https://t.me/joinchat/AAAAAEGbtTLPvC3NKKThiA
▫️ Каналга уланиш