ҚАЙНОНА МАСЛАХАТИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


- Аёллар хак-хукуки, кадр-кимматини ошириш
- Оила масалалари, муносабатлар
https://www.instagram.com/qaynonalar_maslaxati?igsh=OTR3NnNzZWVmZnZt
@Xatuchunbot
@Noza03 Табрик, реклама
@sayidalar
@otinoyilar
@oilamtarbiyam
@allabola
@islom_shifosi

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Этот танец не даст вам постареть!
🌹🌹🌹🌹🌹


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📌 Бундай тоифа инсонлар хам хаётда учраб туради.

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир киши қаҳвага ҳурмони қўшиб истеъмол қиларди. Унга:
— Нима учун қаҳвага ҳурмони қўшиб истеъмол қиляпсиз? - деди шериги. У:
— Отамни танирмидинг, у киши 105 ёшга кирганди? — деди.
— Отангиз қаҳвага ҳурмони қўшиб истеъмол қилармиди?! — деса, у:
— Йўқ, отам бировнинг ишига бурнини тиқавермасди, — дермиш.😄


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥰 Екимли иштаха 🌺🌺🌺

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қанийди, шу гўзалликни ўзимизда ҳам кўрсак...

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИ БЎЛДИ


- АЁЛЛАР УЧУН ( ХАНАФИЙ МАЗХАБИДА )


Уз вактида укишлик фарздир.

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ, сажда қилганда гунохлари дувиллаб тўкилиб боради (Хадис)


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Телефонингни ташлаб кел, болам!

Алишер Файз.


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жумьа куни барчага хайрли барокатли булсин

Ризқ дуоси

Эй Роббим!
• Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин!
• Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин!
• Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин!
• Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин!
• Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин!
•амийн


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Бисмиллахир рохманир рохийм
Ассалому Алайкум Ва Рохматуллоху ва Барокатуху

Аллоҳим!

Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин!

Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!

Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Сиҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!

Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиганимиз изтиробдан муҳофаза айла!

Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!

Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag




Намоз вақтлари:
31.01.2025 - ЖУМА


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИНГ У́КИЛИШИ

( АЁЛЛАР УЧУН )

Тунги НАФЛ НАМОЗИ вакти
Ихтиерий намоз
2 ракатдан 10 ракатгача

Хуфтондан кейин бир ухлаб уйгониш шарти бор
⏰ 01:30 - 03:00
 

Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади.

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган.

Тахажжуд укидингизми?


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Бисмиллахир рохманир рохим

Шаъбон ойи фазилати.

ЭРТАГА 31 ЯНВАРЬ.
ШАЪБОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ.

Бу муборак ойда инсон хотирасида қоладиган ва ибрат олишга арзийдиган кўплаб ҳодиса ва воқеалар бўлиб ўтган. Шулардан энг улуғи ҳижрий сананинг иккинчисида, шаъбон ойининг ярмида, пайшанба куни "13 февралдан 14 февралга утар кечаси) қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага бурилиш воқеасидир. Шунда имони заиф айрим кимсалар: "Ислом тавҳид ва холислик динидир. Ибодат вақтида Каъба ёки Ақсо масжидига қараб юзланадими ёки юзланмайдими барибир эмасми? У ёки бу бинони улуғлаш кўзда тутиладими?"-деб айтишди.

Уларнинг бу шубҳали саволларига:" Аллоҳ таолонинг Ўзи маъбуди барҳақ, ибодат ва улуғлашда Ундан ўзгаси қасд этилмайди", деб айтилади: Зеро, бу ҳақда Парвардигор марҳамат қилиб айтган:
"Айтинг: Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби Аллоҳ учундир. Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу ақидага буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман"(Анъом сураси, 162-163-оятлар).

Шуни яхши биламизки, намоз вақтида қалбнинг ҳузур-ҳаловатда бўлиши барча ибодатларнинг асосий устунларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қалб ҳузури фақат инсоннинг ибодат вақтидаги ножоиз ҳаракатлари тўҳтаб, у тинч бўлган вақтда ҳосил бўлади. Инсон ўз ибодатида муайян бир томонга юзланса, унда сокинлик ва ҳотиржамлик вужудга келади.

Шунинг учун ҳам Ислом таълимоти Аллоҳ таолога юзланишда, намоз ўқишда сокинлик, хотиржамлик ва хузуъга халал берувчи барча ҳаракатлардан тийилишга чорлайди.

Бу билан Аллоҳ таоло ҳар бир холис ибодат қилувчига гўё шундай демоқчи бўлади:" Сен бандамсан, Каъба менинг "уйим", Намоз менинг шиорим, Байтимга қараб юзлан. Улуғлигим ҳузурида бандалигингни изҳор эт, яккаю-ягоналигим ва шарафимга қалбинг ва бор вужудинг билан юзлан ва боғлан. Мен сени яратиб, дунёда сени мукаррам этдим".

Мана шундай қилиб, Аллоҳ таоло бу муборак шаъбон ойида ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломни намоз вақтида Байтул Мақдисдан Ўзининг Байти-Каъбага қарата юзлантирди. У зот бу илоҳий амрни интизорлик билан кутган эдилар, дарҳол юзларини Каъбаи муаззамага қараб бурдилар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло хабар бериб шундай дейди:
" Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўряпмиз.(Хотиржам бўлинг) Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг!( Эй, мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга бурингиз!.. "(Бақара сураси, 144-оят).

Ислом дини нуқтаи назаридан шаъбон ойининг ўз ўрни ва қадри бор. Унинг ярмисида бўладиган кечани ибодат, зикр, истиғфор айтиш ва қалбларни поклаш, кундузлари ҳайру эҳсон ва мурувватлар қилиш билан ўтказиш, айни савобли амаллардан бўлиб ҳисобланади.

Бу муборак кечада қандай яхши амаллар қилиш ҳақида Сарвари коинот бундай таълим берганлар:
" Шаъбон ойи ярмининг кечаси келса, тоқатга яраша ибодат, зикр, истиғфор ва таҳажжуд намозлари ўқинглар ва кундузи рўзадор бўлинглар"(Имом Ибн Можа ривояти).

Аллоҳ таоло бу муборак ойда барчаларимизга солиҳ ва савобли амаллар қилишликни насиб айласин!


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЭРТАГА МЕНИ ҲАМ УЙҒОТ БОМДОДДА

Эртага мени ҳам уйғот бомдодда,
Насибам ёлвориб ўзингдан сўрай.
Йироқдан ҳаққимга дуо қилганни,
Қўл очиб дуойим нурига ўрай.

Эртага мени ҳам уйғот бомдодда,
Пойингга бош қўйиб, тўкай дардимни.
Сийратим иймондан айлаб чароғон,
Севгингга тўлдиргин кўнгил қасримни.

Ғафлатда қолмасин ғанимат дамим,
Шифобахш каломинг айтайин  ёддан.
Ризойинг олмоқчун ўчмасдан шамим,
Худойим, мени ҳам уйғот бомдодда.

Руҳини шод этай тиловат этиб,
Қатордан кам бўлган азизларимни.
Табибим, омон қил  дийдори ширин,
Юраги гул каби нафисларимни.

Эртага бомдодда мени ҳам  уйғот,
Мусофир қулингга кўрсатиб карам
Муборак тонгингдек поклансин ҳаёт,
Пойингда тупроқлик қилайин Эгам!

Эртага мени ҳам уйғот бомдодда...

          
Хайрли Тун Азизларим


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Яна докторлар хатоси туфайли 10 еш қиз ногирон бўлиб қолди

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

81-қисм

Шомил шаҳарга келиб ўғлини излай бошлади. Телефон рақами ўчиқ деяпти.
-Бу бола мени аниқ жинни қилади.
Шахбоз эса кунини мехмонхонада Ғуломдан жавоб кутиш билан ўтказарди.
-Менга хиёнат қилди. Менга-я? Мени кимлигимни унутди чоғи? Гаҳ десам қўлимга қўнарди. Эссиз ўша вақт мажбурлаб бўлсаям квартирамга олиб бориб қамасам бўларкан. Мана аҳвол нима бўлди энди? Йўқ Робия сен меникисан. Меники бўлмасанг бошқага насиб қилмайсан. Сени деб қотилликка қўл урдимми, яна бу иш қўлимдан келади.

💦💦💦

Салоҳ иш столида ҳужжатларни кприб кўриб ўтирибди.
-Бандкусан.
Хушнуд қўлидагини стол устига қўйганча диванга ўзини ташлади.
-Котиба керак. Ишларимиз орқага қолиб кетяпти.
-Эртага чиқади ишга.
-Ўша қизни севиб қолган бўлма тағин?- Салоҳ ўзи қўрққан саволни берди. Хушнудни жахли чиқиб кетди. Аммо сир бой бермади.
-Мени севганим бор. Унутма буни.
-Жахлинг чиқмасин. Ёрдам қилганингга айтаманда.
-Уни ҳеч кими йўқ эди ёрдам берувчи. Хўш Шомилни ҳал қилдингми?

-Келган, аммо бетайин ўғлидан дарак йўқ.
-Ҳм. Аниқ эди бу.
-Робия ишга чиқса пайдо бўлиб қолса керак.
-Эртага синаб кўрамиз. Ҳозир эса мени ишларим бор. Цехдаги ишларни Файзга тайинладим.
-Майли унда омад.
Хушнуд чиқиб кетди. У ҳамма нарса бирдан тўғри келиб қолганига шошилаётганди. Лаққа балиқ ва унинг итялоқларини изини изма из босиб келди. Эндиги навбат тўрга туширишга.

💦💦💦

Эртаси куни чиндан Робия ишга келди. Негадир Салоҳ ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди.
-Сизни ўрнингиз билинар экан цехда.
-Йўғеэе, ҳали бир йилам бўлмадию иш бошлаганимга?
-Барибир борлигингизда кўнгил хотиржам тортаркан.
Робия ним табассум қилиб жойига ўтирди. Ишлар кўпайиб кетгани учун тушликкача бош кўтармади.
-Сизни кўрганимдан бошим осмонга етди.
Файзиддин қизни олдига келиб унга конфет узатди.
-Рахмат.
-Қаерга кетдингиз, сизсиз ҳуввилаб қолди бу кошона.

Давоми бор

🕊⚘☘


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


#ОЖИЗА

80-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Робия онасини олдидан кетмасди. Муҳаррам опа ҳам қизи билан анча овуниб қолди.
-Даданг жуда билимли инсон эдилар. Бизнес режалар тузиб берардилар. У кишини кўролмаслар кўп бўлган экан. Ғанимлар дадангни жуда катта қарз ботқоғига ботирган. Сен билан эса икки карра зарба берган.
-Улар ҳозирам борми?
-Бор қизим.
-Акамни билишмайдими?
-Йўқ, билишмайди. Аканг сен ўйлаган одам эмас.
-Бу нима деганингиз?
-У оддий иш бошқарувчи эмас қизим. Сенга ҳаммасини айтаман. Аммо вақти соати келса. Кам қолди.
-Акамдек фикрлайдиган инсонлар кам ҳозир.
-Аканг дадангга ўхшайди. Аммо дадангдан эҳтиёткор. Жинжилоғингдаги қийшиқлик, бироз бўртган суяк ҳудди дадангникидек. Биз тинч бахтиёр яшаганмиз. Дадангни ақлли бўлгани ҳам бошига бало бўлган.
-Мен уларни елкаларига чиққанимни эслайман.
Робия суратга мехр билан тикилади.
-Дадангдай кўнгли очиқ инсон кам бу дунёда.
Она бола яна ўтмишни хотирлашга тушади. Хонага Хушнуд кириб келади.
-Ойи мен ишга кетяпман. Робиш дарвозани қулфлаб ол. Ҳеч кимга очма иложи бўлса. Уйни қўриқлаш тизими яхши ишлаб чиқилган. Ҳеч ким кириб келолмайди. Ва айтмоқчи ишга чиққач мени синглим эканингни вақтинча сир тутамиз. Буни ҳам сабаби бор. Аста тушуниб оласан.
-Хўп ака. Яхши бориб келинг.
-Робия ойимни қўллари қалтирайди. Хамирли таом қила олмайдилар. Имкон қила олсанг кечга манти қиласанми?
-Албатта ака, бир зумда тайёрлаб қўяман.
Робия акасини кузатиб дарвозани қулфлаб олди. Кейин эса уйни тозалашга тушиб кетди.

💦💦💦

Сафо акани олдида Ғулом ўтирибди.
-Анави қиз қаерга йўқолиб қолди билмаяпман.
-Хушнуд билан эмас эканми?
-Менимча йўқ. Бирга ишга келардида ундай бўлганида.
-Ҳаракатдан тўхтама. Салоҳ қизга бефарқ эмасдек кўриняпти менга.
-Шомилни ўғли нима исташини билмайди чоғи.
-Нега бундай деяпсан?- Сафо ака қизиқсиниб сўради
-Қизни ўлдирмоқчи. Беъмани рашк саҳнаси.
-Ўргилдим бунақа латталардан.
-Ҳа нимасини айтасиз

💦💦💦


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

79-қисм

Кейин эса телефонини олганча Хушнудга қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Босс тузукмисиз?
-Яна расмиятчиликка ўтдингми?
-Нима гаплар? Эрта тонгдан тушингга кирдимми?
-Робияни сўрамоқчи эдим. Аҳволи қандай? Бирор ечим топдингми?
-Ҳа, бизни уйда онамга қараб туради. Ҳозирча ишини Файзга топшираман.
-Уддалайди дейсанми?
-Синаб кўриш зарар қилмайди.
-Ўзи қачон чиқади?
-Салоҳ уни телба ошиғини бу ердан жўнатиб юбориш керак. Балки милицияга арз қиларман. Сен отасига айтдингми?
-Телефонига туша олмаган эдим, ҳозир яна қўнғироқ қиламан.
-Ҳар ҳолда танишинг экан. Милицияга берсак сендан ўпкалаб юрмасин.
-Ҳозир гаплашайчи.
Салоҳ Хушнуд билан алоқани якунлаб Шомил акага қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Салоҳбей ўзингизми?
-Ассаламу алайкум. Шомил ака, тузукмисиз? Зарур масалада қўнғироқ қиляпман.
-Тинчликми?- гўшакни нариги томонидан Шомилнинг ҳавотирли овози эшитилди.
-Ўғлингиз сиз юборган қизни пичоқламоқчи бўлибди.
-Нима? Шахбоз бордими?
-Келган, қизни вақтинча яшириб турибмиз. Ўзингиз чора кўрмасангиз милиция аралашувига тўғри келади.
-Мен бугуноқ йўлга тушаман.
Шомил ака дарровда кетиш тайёргарлигига тушди.
-Барноооо. Ҳой Барноооо.
Кийимини тайёрлаб бериши учун хотинини чақирди. Ҳаллослаб Барно кириб келди.
-Намунча бақирасиз?
-Анави аҳмоқ ўғлинг севгилисини ўлдиришга борибди.
-Нимааа? -Барнони кўзлари каттариб кетди. -Уни кетказиб юборудингизку.
-Топибди қай гўрдандир. Бориб топиб келмасам бу гал қутқаролмайман.
-Унда тезроқ боринг. Тағин бир балони бошламасин.
-Сенга айтган эдим талтайтирма деб. Мана аҳвол. Бу товуқмия менга ҳамма нарса мумкин деб ўйлаяпти чоғи. Олиб келай бииир таъзирини бермасам юрган эканман.
Шомил ака асабийлашганча машинасини ўт олдирди.
-Қачон қайтаман билмадим. Эрта ё индин. Уйга кўз қулоқ бўл. Келинга қара.
-Дадаси тезроқ бориб келинг.

🕊⚘☘


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


ОЖИЗА....

МУАЛЛИФ  ШАМСИНУР


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўлингиздан келса, яхши қайнона бўлинг.....

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag

5.8k 1 107 1 53
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.