📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қадрлигим бормисиз!

Ой-кунлар ҳам тез ўтиб,
Сабр ила биз кутиб,
Бардошни маҳкам тутиб,
Қадрлигим бормисиз!

Араз, гина унутиб,
Дийдор ширин кўришиб,
Ҳаммани хурмат қилиб,
Қадрлигим бормисиз!

Сийласак бир-биримиз,
Нурли-зиё йўлимиз,
Елка тутиб қўлимиз,
Қадрлигим бормисиз!

Излаб инсоф диёнат,
Яхшига нурли жаннат,
Йўқотмайлик оқибат,
Қадрлигим бормисиз!

Юзда қувонч югурган,
Нафис эзгулик сурган,
Адолат меҳр урган,
Қадрлигим бормисиз!

Маҳкам қадамни ташлаб,
Меҳр йўлни бошлаб,
Соғиниб кўзин ёшлаб,
Қадрлигим бормисиз!

Яқиним, омонатим,
Ардоқли диёнатим,
Сизку менинг омадим,
Қадрлигим бормисиз!

Омон бўлсин бошингиз,
Юзга кирсин ёшингиз,
Асраб юринг жонингиз,
Қадрлигим бормисиз!


Яқинларга хам улашинг!


🌸Romolim txt🌸 dan repost
Eng sara romol o'rash to'plamlari faqat shu kanalda😍♥️
Endigina hijobga kirgan qizlarimiz uchun osongina o'raladigan romol o'rash usullari 🧕🏻🦋
Kirib ko'ring va yoqib qolishi aniq🌝🥰


#Тилак

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

🌺🌿 Сизу бизга яна бир тонгни кўриш бахтини ҳадя қилган Аллоҳимга ҳамд бўлсин!  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин!

🌺🌿 Аллоҳим,  бугунимизга Ўзинг барака ва хайр бер!

🌺🌿 Аллоҳим, бугунимизни сенга маҳбуб бўладиган амаллар билан тўлдир!

🌺🌿 Аллоҳим,  бугунимизни дилхиралик, қайғу ва гуноҳлардан ҳоли қил!

🌺🌿 Аллоҳим, бугунимизни кунларнинг энг мунаввари ва гўзали айла!

🌺🌿 Аллоҳим, бугунимизни ота-оналаримизни рози қилмоқ (ўтганларини раҳматингга олмоқ), яқинларимизни севинтирмоқ, фарзандларимизни қувонтирмоқ бахти ила тўкисла!

🌺🌿 Аллоҳимнинг яна бир ёруғ тонги муборак,  азизларим!

https://t.me/ibratli_sozlar


Лекин нимагадир баҳслар фақат ўғил болаларнинг исми устида борарди. Чунки, қиз туғилса, Лайло унга қандай от қўйиш ҳақида қатъий қарорга келиб қўйганди...
Марям!!!

Асар тугади. Эътиборингиз учун раҳмат!
Улашди админка
#Мойчечак
@ibratli_sozlar


Лайло қизларнинг бошидаги рўмолчаларга, болалар тақир бошларига қўндирган дўппиларга, уларнинг беғубор, самимий юзларига (айримлари кир-чир бўлса ҳам) ҳайрат билан тикилди.
Устозларини кўриб, болалар бир текис саф тортишди, одоб билан жўровозда салом беришди. Кейин эса, аввал Лайло, унинг ортидан болалар синфга киришди, ҳамма ўз ўрнини эгаллади.
Тариқ билан Замон иккита хона ўртасидаги деворни бузиб, битта катта синф ҳосил қилишган. Ҳозир полнинг тирқишларини бекитиш учун
брезент ташлаб қўйилган, бироқ Тариқ тез орада полга гилам келтириб тўшашга ваъда берди.
Деворга осилган синф тахтасини ҳам Замон яхшилаб силлиқлаган, оқ рангга бўяган эди. Тахтада Замон ёқтирган ўлмас мисралар – Ҳофиз Шерозийнинг хотиржамликка, ёруғ кунлардан умид қилишга, тушкун кайфиятга берилмасликка ундовчи ажойиб бир ғазали битиб қўйилганди
Қайтадир Канъонга ул Юсуфи сарсон, ғам ема!
Бир куни ғам кулбаси бўлгай гулистон, ғам ема!
Бўлма бадбин ғамзада кўнглинг иши ўнглангуси,
Тоабад савдоли бош қолмас паришон, ғам ема!
Бошга тортарсан яна гул пардасин бўстон аро,
Келса умринг кўклами булбули хушхон, ғам ема!
Бу фалак биз истагандек бир нафас айланмади,
Лек мудом бир хилда қолмас чархи гардон, ғам ема!
Ноумид бўлма, илоҳий сирга ақлинг етмаса,
Кўп ўйинлар, билсанг, ул пардада пинҳон, ғам ема!
Гар фано сели ҳаётингнинг асосини йиқар,
Нуҳ паноҳинг бўлса, келсин майли тўфон, ғам ема!
Каъба шавқида биёбонларни қатъ этсанг агар,
Шох – тикан тилса оёқни, айласа қон ғам ема!
Бизга ёр ҳажри, рақиб озори бас, қисмат эмиш,
Ҳолимиздан бохабар аслинда Яздон, ғам ема!
Кимки саргардон бўлиб, оламда ғамхўр топмади,
Оқибат бир меҳрибон топгай ул инсон, ғам ема!
Гарчи манзил кўп хатарли, гарчи мақсад ноаён,
Йўқ бирор йўлки, анга йўқ эрса поён, ғам ема!
Бу фақирлик гўшаси, тун хилватида, Ҳофизо,
То ишинг зикру дуо, таҳсили Қуръон, ғам ема!
Машғулотлар бошланди. Болалар дафтарларини очиб, ёзишга тушишди. Кимдир орқа партадан қоғоз кабутар ясаб учирди. Кабутар олдинги партада ўтирган қизчанинг елкасига «қўнди».
Лайло орқа партадаги болага қовоғини уюб, болаларга форс тили дафтарини очишни буюрди.
Танаффусда болалар баскетбол саватига тўп ташлаш бўйича беллашишди. Тоғлар ортидан қуёш кўтарилиб келар, унинг заррин нурлари баскетбол
устуни, арғимчоқ илинган занжирлар, Замоннинг бўйнига илинган ҳуштак ва унинг кўзидаги янги кўзойнак гардишида жилваланарди. Лайло кафтини деразанинг ёғоч ромига тираганча, мамнуният билан кўзларини юмди.
Улар Покистондан Кобулга эндигина кириб келишганида Лайлонинг юрагига яна хавотир ўрлаганди. Толиблар Марямнинг жасадини қаерда дафн қилишдийкин? Наҳотки, Лайло унинг қабрини зиёрат қилиб, гул қўёлмаса? Бироқ, вақт ўтиб Лайло бир ҳақиқатни тушуниб етди.
Марям ҳамиша у билан бирга, унинг қалбида, ёдида, хаёлида.
Янги бўялган деворларда, ерга қадалган ниҳолларда, болаларни ўраб, иситиб турган адёлларда, уларнинг қўлидаги китоб-дафтарларда Марямнинг
жилмайиб турган сиймосини учратади. Марям болаларининг шодон кулгисида, Азиза ёд олган шеърларда, ҳар кечқурун такрорлайдиган дуоларида барҳаёт. Марям Лайлонинг қалбини Минг Қуёш шуъласи билан ёритиб туради.
Кимдир Лайлони чақиргандек бўлди. Лайло бошини соғ қулоғи тарафга қараб бурди. Азиза экан.
– Ойи, мазангиз қочдими?
Синфда пашша учса билинар, ҳамма муаллиманинг оғзига термилиб қолганди. Лайло нимадир демоқчи бўлди, аммо томоғига нимадир тиқилиб қолганини пайқади. Бутун танасига илиқ бир тўлқин югурди. Оҳиста қорнига қўл юборди. Йўқ, бу гал бир мартагина тепди-ю, жим бўлди.
– Ойи-и-и!
– Хавотир олма, асалим, мен тузукман, қўрқма!
У ўз столи томон юраркан, миясида турли ўйлар ғужғон ўйнарди. Кеча бутун оила бир бўлиб, ўғил бола учун муносиб исм ўйлашди. Лайло фарзанд кутаётгани маълум бўлганидан бери бу одат тусини олган. Ҳамма ўзиникини маъқулларди. Тариққа Муҳаммад исми ёқса, «Суппермен»нинг асл шайдосига айланган Залмай, нима учун афғон болаларига Кларк деб ном бериш мумкин эмаслигини тушунолмай хуноб. Азизага Омон деган исм ёқса, Лайло Умарни афзал кўрмоқда.


Кўчада қатнов тиғизлашиб қолган, автобус, рикша, таксилар, БМП машиналари, ҳарбий «жип»лар ҳар қадамда учрарди. Савдогарлар мудроқ кўзларини ишқалаб, дўкон пардаларини очишмоқда.
Йўл четидаги ёймаларда писта, қурут, сақич, сигарет сотувчилари харидор кутишади. Тиланчи болалар, аёллар камроқ бўлса-да, чорраҳаларда,
гавжум жойларда учраб туради.
Лайло ҳамон кўзларига ишонмасди. Кобул анча ўзгарибди. Одамлар ҳам жонланиб қолишган: кимдир дарахт экяпти, яна биров уй оқлаяпти, кимлардир ариқ қазиш, қудуқ тозалаш билан овора. Одамларга қойил қоласан, ҳатто ракеталарнинг бўш корпусига тупроқ, чиринди
тўлғазса, туппа-тузук гултувакка айланаркан.
Яқинда Лайло билан Тариқ болаларни Бобур боғига олиб боришди. У ерда ҳам ободончилик ишлари бошланиб кетибди. Энди ҳар бурчакда
мусиқа садолари, рубоб, дутор ва танбур наволарини эшитиш мумкин. Одамлар Аҳмад Зоҳирни яна сел бўлиб тинглашмоқда.
Эҳ, Лайлонинг ота-онаси бу кунларни кўрмади-да!
Лайло болалар билан кўчани эндигина кесиб ўтмоқчи бўлганда, ойналари қорайтирилган «Тойота» яшин тезлигида лой сачратиб ўтди, Лайло болаларини қўлидан четга тортишга аранг улгурди. Унинг юраги товонига тушиб кетганди.
«Тойота» шитоб билан муйилишнинг бошига бориб, кўздан йўқолди.
Аёл болаларини худди йўқотиб қўядигандек қўлларидан маҳкам сиқимлаб олди. Булар – дала командирлари. Лайлонинг этлари жимирлаб кетди. Унинг
ота-онасини ўлдирган қотиллар ҳали-ҳануз қимматбаҳо чет эл машиналарида, қасрмонанд уйларда давру даврон суришмоқда. Уларнинг бирови ҳозир вазир, яна бири мудир ва ҳоказо лавозимларни эгаллашган. Мана, зирҳли «жип»ларда ўзлари вайрон қилган маҳаллаларда ялло қилиб юришибди. Демак, қувонишга ҳали эрта.
Лайло бу нохушликларни кўнглига яқин олмасликка тиришди. Бундай пайтда Марям мудрик табассум ила «Қўявер, Лайложо, нима қиласан ҳамма нарсага асабийлашиб?» деган бўларди.
Дарвоқе, Марям Лайлонинг тушларига тез-тез кириб туради. Ҳар гал унинг рўпарасидан, қўл узатса етадиган ердан жой олади. Ҳар гал уни
сабрли ва умидли бўлишга ундайди.
Замон баскетбол савати остида тўпни тиззаларига орасида қисиб турар, қўллари билан нималаргадир ишора қилиб, куйиб-пишиб тушунтирар,
атрофини спорт кийимларини кийиб олган бир гала болалар ўраб олганди. Лайлони кўриб, Замон унга қўл силкитди.
– Ассалому алайкум, муаллима соҳиб, – дея уни қарши олишди болалар.
Спорт майдониниг шарқий девори ёнига олма дарахти экилган экан. Лайло жанубий девор тагига ҳам дарахт экмоқчи эди, аммо аввал деворнинг
ўзини тиклаш керак. Майдонга кичкина болалар учун арғимчоқлар келтириб ўрнатилди. Спорт жиҳозлари олиб келинди.
Лайло янги бўёқ ҳиди анқиб турган чиройли бинога қадам қўйди. Тариқ билан Замон бинонинг томини бутлаб, деворларни оқлашган, ётоқхона ва
дарсхоналарга гилам ва тўшамалар тўшаб чиқишганди. Ўтган қишда Лайло ҳам иккита янги каравот, чўян печ, адёл ва ёстиқлар олиб келди.
Бир ой аввал Кобулда чиқадиган «Анис» газетасида етимлар уйининг тиклангани ҳақида мақола чоп этилди. Мақола ёнида суратлар ҳам берилган,
унда Лайло, Замон, Тариқ ва яна бир тарбиячининг болалар қуршовидаги сурати акс этганди.
Лайлонинг эсига беихтиёр синфдошлари Жити ва Ҳасинанинг ҳазили тушганди ўшанда: «Биз йигирмага киргунча тўрт-бештадан бола туғиб қўямиз, Лайло эса, катта одам бўлиб кетади, сурати газеталарнинг биринчи бетида босилади».
Сурат биринчи саҳифада бўлмаса ҳам, уларнинг башорати қисман бўлса-да амалга ошди-ку!
Лайло бундан икки йил аввал қизини Замоннинг қўлига топшириб кетган йўлак бўйлаб кетиб борарди. Ўша пайтда қизчаси унга қандай ёпишиб
чирқираганини бир умр унутолмайди. Йўлак деворлари турли эртак қаҳрамонларининг суратлари билан безатилган. Шунингдек, катта стендда болалар ишлаган суратлар ҳам ўрин олган: Бомиёнда портлатилган маъбудлар ҳайкали, танклар, қора чодирлар, жанг манзаралари...
Лайло бурчакка бориб бурилди. Ўқувчилари уни синф эшиги олдида кутиб туришарди.


Энди мен бир пайтлардагидек бой эмасман.
Коммунистлар еримнинг катта қисмини, ҳамма дўконларимни мусодара қилишди. Аммо, нолисам, гуноҳкор бўламан – Яратганнинг мендек ғофил бандасига раво кўргани шу экан. Кобулдан, сенинг ёнингдан қайтиб, қолган-қутган мулкларимни сотдим. Мероснинг сенга аталган қисми
қутидаги бўз халтачада турибди. Тўғри, ҳайратланарли даражада катта пул эмас, лекин бирор кам-кўстингга яратарсан. Пулларни долларга айлантириб қўйганман, ўзимизнинг пулга ишонч йўқ, миллий валютамиз эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.
Умид қиламанки, отам мендан кечиримни сотиб оляпти, деган фикрдан йироқсан. Мен фақат сенга ҳаққи ҳалолингни етказиб қўймоқчиман, холос. Тириклигимда сенга муносиб ғамхўрлик қилолмадим, шояд вафотимдан кейин сенга озроққина нафим тегса...
Ўлим – ҳақ. Ортиқча тафсилотлар билан вақтингни олмайман. Шуни айтишим мумкин, ҳозир ажал остонамда пойлаб турибди. Докторлар айтишди,
юрагим заиф экан. Худди эгаси сингари...
Марямжо!
Ушбу битикларни ўқиб менга бўлган муносабатинг сал бўлса-да, яхши тарафга ўзгарар деб умид қиламан. Балки, эшигингдаги хатни ўқиб,
ўлимини кутаётган отангга раҳминг келар, бирров бўлсаям уни кўргани келарсан. Ўлимим олдидан сенинг дийдорингга бир тўйсам эди.
Нуридийдам, ёлвораман, келиб, бир мартагина эшигимни тақиллат, Худо ҳақи, энди сенга албатта эшигимни очаман, ўзимни сени бағримга, заифгина уриб турган юрагимга босаман.
Йўлингга муштоқман, болам!
Парвардигор умрингни узоқ, ризқингни фароғ қилсин, қизим. Фарзандларинг, невара-чевараларингнинг бахтини, ҳузурини кўргин,
илоҳим! Иншоолоҳ, сен жоҳил отанг бера олмаган меҳр-муҳаббатга, бахт ва фароғатга эришасан.
Сени Яратганнинг паноҳига топшираман. Сенинг ношойиста отанг Жалил. Имзо».
Меҳмонхонага қайтишгач, болалар уйқуга кетганидан сўнг, Лайло Тариққа ҳаммасини айтиб берди, халтачадаги пулни кўрсатди.
Лайло ўксиб-ўксиб йиғлар, Тариқ унинг қўлларидан, ҳўл ёноқларидан ўпиб овутишга ҳаракат қиларди.

ТЎРТИНЧИ БОБ

Апрел, 2003 йил.
Қурғоқчилик ҳам интиҳо топди. Қишда тизза бўйи қор ёғди. Энди эса, челаклаб ёмғир қуйяпти.
Кобул дарёси ҳам ўзанига сиғмай оқа бошлади.
Ўзан ичидаги «Титаник» бозоридан ҳам ном-нишон қолмади.
Оёқ ости билч-билч лой, машиналар ғилдираги бир жойда айланиб қолади, олма ортилган эшак-аравалар ҳам сирпаниб, аранг жилади.
Бироқ, ҳеч ким бундан нолимайди, ғойиб бўлган бозорга ҳам биров ачинмади. Кобул яна яшнай бошлаганди.
Илиққина баҳор ёмғиридан болаларга ҳам жон кирди. Ўтлоқда чопқиллаб ўйнаётган Азиза билан Залмайнинг қувонганини айтмайсизми? Ошхона
деразасидан туриб, Лайло уларни жимгина кузатарди. Улар Деҳи Мазангдан икки ётоқли уйни ижарага олишганди. Ҳовлида наъматаклар орасида анор дарахти ўсганди. Тариқ деворларнинг шикаст-рехтини бутлади, болалар учун арғимчоқ ясади, Залмайнинг эчкиси учун қўра ҳам қуриб берди. Шайтонга қарши дуоларни ҳам улар энди бирга ўқийдиган бўлишди.
Азизанинг сочлари жиққа ҳўл эди, бошини бир силтаганида, Залмайнинг юзларига томчилар сачради.
Ҳадемай Залмай олтига тўлади. Азиза эса ўнга кирди, ўтган ҳафтада туғилган кунини нишонлашди. Энди истаган одам «Титаник»ни бемалол
томоша қилиши мумкин бўлган «Парк» кинотеатрига боришди.
– Юринглар, болалар, кеч қоламиз, – деди Лайло болалар учун тайёрлаган тушликни пакетга ўраркан.
Соат саккизга бонг урди. Азизани онаси соат бешда бомдодга уйғотганди. Бир пайтлар Марям ҳам Лайлони тонг саҳарда уйғотарди. Намоздан
кейин Лайло яна ўрнига кириб ухлаб қолганди.
Ҳатто эрталаб ишга кетаётган отаси унинг юзидан ўпиб қўйганини ҳам сезмади. Тариқ ҳозир уруш ногиронларига протез тарқатадиган француз хайрия ташкилотида ишларди.
Ошхонага Азизанинг орқасидан Залмай тушиб келди.
– Дафтарларингни олдингларми? Дарсликлар-чи?
– Ҳаммаси ичида, – Азиза папкасини баланд
кўтарди. Унинг дудуқлиги ҳам деярли билинмай кетганди.
– Унда олға!

Лайло болаларни олдинга чиқариб, эшикни қулфлади. Ташқари салқин, аммо ёмғир тўхтабди. Тўп-тўп булутлар уфққа томон сурилиб, осмон очила бошлаганди. Лайло болаларнинг қўлидан тутиб, автобус бекати томон юрди.


Шу пайт уларнинг тепасига белига уяли телефон
қистирган ёшгина мўйловли хизматчи етиб келди. Кекса маъмурнинг топшириғи билан Лайлони учинчи қаватга эргаштириб олиб чиқди. Хона дид
билан жиҳозланган эди. Аммо Лайлонинг кўзига телевизордан бошқа нарса кўринмасди.
Кассета қўйилди. Бир муддат экран қорайганича қолди. Наҳотки тасма бўм-бўш? Буни Марямга қолдиришдан мақсад нима бўлган? Ниҳоят
қандай мусиқа жаранглади. Экранда тасвирлар липиллаб ўта бошлади. Лайло икки дақиқача экранга тикилиб турди. Тасмани олдинга ўтказиб,
орқага қайтариб ҳам кўрди. Ўша-ўша тасвирлар – Уолт Дисней суратга олган «Пиноккио» филмидан бошқа нарса йўқ эди кассетада.
(Ўқувчиларимизнинг ёдида бўлса, Марям болалигида айнан шу филм ҳақида отасидан эшитган, кейин филмни отасининг кинотеатрида томоша қилиш учун Ҳиротга йўл олган, унинг бошига тушган ҳамма кўргуликлар ана ўшандан сўнг бошланган эди. – тарж.)
Меҳмонхона хизматчисининг юзида таажжуб аксланди. Лайло ҳам ҳеч нарсани тушунмади. Кеч соат еттиларда Тариқ болаларни етаклаб бозордан
қайтди. Азиза онасининг бўйнига осилганча отаси олиб берган капалакнусха, кумуш зиракчасини кўрсатиб мақтанди. Залмай эса, босса пишиллаб
овоз чиқарадиган резина делфинни кўксига босиб олганди. Тариқ хотинини қучоқлади.
– Қандай бориб келдинг?
– Ҳаммаси жойида. Кейин айтиб бераман.
Улар яқин атрофдаги кабобхонада кечлик қилишди. Кичикроқ зал одамлар билан тўла, столлар ёпишқоқ клеёнка билан қопланган, тутун ва гўшт
ҳиди анқиб турарди. Бироқ, қўй гўштидан тайёрланган барра кабоб ҳам, иссиқ шапати нон ҳам уларга роса маъқул тушди. Овқатланиб чиқишгач,
кечки Ҳирот кўчаларини айланишди. Тариқ болаларга пуштиранг музқаймоқ олиб берди.
Илиқ ҳаводан зирк япроқларининг ҳиди уфурарди. Конвертни Лайло ўз хонасига кириши ҳамоно очиб ўқиган эди. Сарғайган қоғозда кўк сиёҳ билан қуйидаги жумлалар битилган эди:
«13 май, 1987 йил!
Азизим Марям!
Ушбу хатим сенга тез орада етиб боришини Яратгандан сўраб қоламан.
Хабаринг бор, бир ойча илгари сен билан баъзи нарсаларни гаплашиш учун Кобулга боргандим.
Сен эса мени кўришни ҳам истамадинг. Гарчи бундан қаттиқ оғринган бўлсам-да, сени мутлақо айбламайман. Сенинг ўрнингда бўлганимда, балки мен ҳам шундай қилармидим? Чунки, сенинг меҳру муҳаббатингга бўлган ҳуқуқни аллақачон йўқотган ва бунинг учун ёлғиз ўзим айбдорман.
Агар сен ҳозир хатимни ўқиётган бўлсанг, демак, ишонаманки, мен дарвозангга қистириб кетган номани ҳам очиб ўқигансан ва келиб Мулла
Фатҳулла билан учрашгансан.
Марямжо, Сен лоақал бир-икки оғиз гапимни айтиб олишимга имкон берганинг учун ҳам хурсандман.
Нимадан бошласам экан? Сен Кобулга кетганингдан сўнг бошимизга анча-мунча савдолар тушди. Ўгай онанг Афсун 1979 йилдаги қўзғолоннинг биринчи куниёқ ҳалок бўлган. Ўша куни дайди ўқ синглинг Нилуфарни ҳам олиб кетди.
Меҳмонлар келганида Нилунинг ерга боши билан туриб ҳаммани ҳайратда қолдириши ҳамон кўз олдимдан кетмайди. Аканг Фарҳод 1980 йилда
жиҳод байроғи остида жангга кирди ва икки йил ўтиб Ҳилмандда шаҳид бўлди. Ҳатто унинг жасадини ҳам кўриш насиб этмади.
Марямжо, балки болаларинг бордир? Илоҳо мен кўрган фарзанд доғи ҳеч қачон сенинг бошингга тушмасин. Ўлган болаларим тез-тез тушимга кириб туради.
Сени ҳам тушимда кўп кўраман. Сенинг кулгиларинг, овозингни соғинаман. Сенга газета ўқиб берган, бирга балиқ овлаган пайтларимиз
эсимга тушиб, юрагим эзилади. Балиқ овига борганларимизни эслайсанми?
Сен жуда яхши қиз эдинг, болам, лекин мен сенга муносиб ота бўлолмадим. Сенга қилган ноҳақликларимни ўйласам, уятдан ўзимни қўярга жой тополмайман. Виждоним қийналади. Мен номард, мен нобакор нега ўша куни қишлоқдан «отамни кўрай» деб аранг уйимни топиб келган
жигарбандимга эшик очмадим-а? Нега сени шу пайтгача оиламдан йироқда сақладим, ўз боламдек меҳр беролмадим? Нима учун? Ўзимнинг
аҳмоқона обрў-эътиборимни, қулоғимнинг тинчини ўйлабми? Ахир лаънати уруш шундоғам мени бор-йўғимдан жудо қилди-ку! Лекин энди кеч. Сўнгги пушмон – ўзингга душман. Дунёда бирор ёмонлик изсиз кетмас экан. Худо менинг номардлигимни ҳам жазосиз қолдирмади. Мени кечир, жон болам, ота дейишга нолойиқ, ношуд отангни кечир, жигаргўшам!


барглари ёйилган, димоққа чириган барглар ва замбуруғларнинг нохуш ҳиди урилади. Қалин буталар кулбанинг деворларига чирмашиб кетишганди.
Ўн беш йил! Марям ўн беш йиллик умрини шу ерда ўтказган!
Лайло кулба деворига суяниб ўтирганча, дарахтлар шохларида ўйнаётган шамолнинг гувиллашига қулоқ солди. Шифтни ис босиб кетибди,
деворларда қандайдир – русча бўлса керак – ҳарфлар ўйиб ёзилган. Битта бурчакда қандайдир қуш ин қурган бўлса, иккинчи бурчакда кўршапалак осилиб ётибди.
Лайло кўзларини юмди.
Баъзи пайтларда у Марямнинг қиёфасини эслашга уринар, аммо кўз олдига аниқ чизгилар келмасди. Унинг сурати худди тил учида турган,
аммо негадир эсга келмаётган сўзга ўхшар, эндигина қоронғилик қаъридан кўрина бошлаганда, яна тасвир чаплашиб, йўқликка сингарди. Мана,
энди ўша самимий чеҳра кўз ўнгида аниқ-тиниқ намоён бўлиб турибди: меҳр-ла боқувчи нигоҳлар, узун ияк, юпқа лаблар, синиқ табассум...
Шу аснода Лайло унинг тиззасига бош қўйиб, юракни элитувчи Қуръон каломлари таъсирида ором олишни истарди.
Бу нима бўлди? Ўт-алафлар худди кимдир ер остидан туриб тортгандек қисқариб, ахири ерга кириб кетдими? Ўргимчак тўри, қушлар ини ҳам
эриб кўздан йўқолди. Кўринмас ўчирғич девордаги русий битикларни ҳам ўчириб ташлади.
Пол тахталари ҳам ўз ўрнига қайтди. Лайлонинг рўпарасида иккита мўъжаз каравот, ёғоч стол, иккита стул, бурчакда чўян печ, қораялоқ чойнак, сопол декча ва идишлар териб қўйилган токча намоён бўлди. Ташқаридан анҳор тўлқинларининг шовуллаши, товуқларнинг қақағлаши эшитилди.
Ана, ёшгина Марям стулга ўтирганча, керосин чироқнинг ёруғида ниманидир хиргойи қилиб, қўғирчоғини безаяпти.
– Лайложо!
Лайлонинг бутун вужудига титроқ ўрмалади ва кўзларини очди. Кўршапалак унинг кескин ҳаракатидан чўчиб, худди китобнинг титилган варақлари каби ўзини бурчакдан-бурчакка отди, кейин эса, туйнукдан ташқарига ўзини
урди. Лайло ўрнидан туриб кийимларини қоқди ва ташқарилади. Қоронғи туша бошлабди. Кучли шамол эсар, мажнунтолларнинг қуруқшаган
шохлари асабий ғичирларди. Лайло кетиш олдидан Марямнинг болалиги ўтган, унинг ширин орзулари, изтироблари, хаёллари, соғинч ва армонлари кўмилган кулбага ўгирилиб қаради. Томга қўниб ўтирган қарға узун тумшуқлари билан аввал ниманидир чўқилади, кейин «қағғ» этди-ю,
учиб кетди.
– Алвидо, Марям опа, – пичирлади юзларини ювиб тушаётган томчиларни пайқамай.
Ҳамза уни терак панасида кутиб турарди.
– Қишлоққа қайтишимиз керак, – деди оҳиста.
– Сизга топширадиган омонатим бор.
Лайло Ҳамзанинг уйи олдидаги боғда кутиб
турди. Боя чой олиб кирган бола анжир дарахти остида Лайлога алланечук хотиржамлик билан тикилиб турарди. Дераза ортида тўладан келган
аёл ва ҳижобга ўранган ёшгина қиз ҳам бор эди.
Эшик очилиб, Ҳамза ўзи билан тунукадан ясалган қутича олиб чиқди.
– Жалилхон ўлимидан бир ойча олдин буни отамга бериб қўйган ва шахсан Марямнинг қўлига беришни васият қилган экан. Отам уни икки йил кўз қорачиғидек сақлади ва ўлимидан олдин менга топшириб, Марямни кутишимни илтимос қилди. Бироқ... уни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Мана, сиз борсиз-ку!
Лайло қутичани диққат билан кўздан кечирди. Қачонлардир унда қимматбаҳо шоколадлар сақланган бўлса керак. Овалсимон, зайтун рангидаги қутичанинг сири кўчган, айрим жойлари занглаган эди.
Лайло қутичани очишга уринди, аммо очолмади.
– Нима бор ичида? – сўради Лайло қизиқсиниб.
Ҳамза унга миттигина калитчани тутқазди.
– Отам ҳеч қачон буни очиб кўрмаган, мен ҳам
қараганим йўқ. Уни очиш фақат сизга насиб этган кўринади.
Лайло меҳмонхонага келганида, Тариқ ва болалар ҳали қайтишмаган экан. Каравотга ўтирганча,
қутичани қўлига олди. Бир муддат иккиланиб турди: очса тўғри бўлармикин? Жалилхоннинг (майли-да, ким бўлсаям) қизига ҳадяси сир бўла қолсинми? Бари бир қизиқиш устун келди. Калитни оҳиста буради. Нимадир ғижирлади, пружинали қопқоқ шарақлаб очилиб кетди.
Қутидан конверт, бўз халтача ва видеокассета ўрин олганди. У кассетани кўтариб, меҳмонхона маъмурининг ёнига йўл олди. Уларни кутиб олган, кексароқ маъмур видеомагнитофон фақатгина люкс-апартаментда борлигини айтди. Лайлонинг бахтига ҳозир бу хона бўш экан, видемагнитофондан фойдаланиш учун рухсат берилди.


МИНГ ҚУЁШ ШУЪЛАСИ

ОХИРГИ ҚИСМ

Шамол тегирмонининг занг босган парраклари тагида уч нафар бола ҳаммомпиш ўйнарди. Ҳайдовчи ойнани тушириб бошини чиқарди. Болалардан ниманидир сўради. Улардан бири бармоғини йўлнинг нариги тарафига ниқтади. Ҳайдовчи ўша тарафга йўл солди. Девор билан ўралган, дарахтлар шохи кўриниб турган ҳовли ёнида тўхтади.
– Мен тез қайтаман, – деди Лайло ҳайдовчига.
Эшикни қорачадан келган, соқолига оқ тушган, анъанавий кийимдаги ўрта ёшли жиккаккина эркак очди. Қисқагина саломлашишди.
– Бу мулла Фатҳулланинг уйларими? – сўради Лайло.
– Ҳа, мен ўғиллари Ҳамза бўламан. Нима хизмат, синглим?
– Мен отангизнинг эски таниши номидан келдим. Марям деб эшитганмисиз?
Ҳамзанинг кўзлари пирпиради:
– Марям?
– Ҳа, Жалилхоннинг қизи.
Ҳамза гарданини қашлаб бир оз ўйланиб тургач, бирданига юзлари ёришиб кетди:
– Э, шунақами? Марямни танийман! Сиз унинг қизимисиз? Ўзи тузукми? – Ҳамза Лайлонинг елкаси оша ташқарига кўз ташлаб олди. – У ҳам келганми? Орадан қанча сувлар оқиб ўтмади-я!
– У ўлган.
Ҳамзанинг юзи тундлашди. Юзига фотиҳа тортди.
– Киринг, – деди ва эшикни ёпди. – Хуш келибсиз.
Улар одмигина жиҳозланган хонага киришди.
Ерга эски Ҳирот гилами тўшалган, деворга мунчоқ қадалган ёстиқлар суялган, қибла тарафга Макка тасвири туширилган сурат ёпиштирилган эди. Очиқ
деразадан қуёш нури тушиб турар, қўшни хонадан аёл кишининг шивирлаб гапириши эшитиларди.
Ялангоёқ бола бир чойнак чой ва ҳолва қўйилган патнисни дастурхонга келтириб қўйди.
– Ўғлим бўлади, – дея унга имо қилди Ҳамза.
Бола жимгина чиқиб кетди.
Кейин Лайло бир бошдан ҳаммасини гапириб берди. Гап орасида икки-уч марта йиғлаб ҳам олди. Ҳамза дастурхонга термилганча унинг бор
саргузаштини тинглаб ўтирди.
– Отам раҳматли Марямни жуда яхши кўрарди, – деди Лайлонинг ҳикоясини эшитиб бўлгач.
– Ахир, унинг қулоғига азонни ҳам отамнинг ўзи айтганди. Ҳар ҳафта уни кўргани борарди. Баъзида мениям олиб борарди. Унга ҳарф танитган ҳам
отам эди. Раҳматли жуда меҳрибон одам эди. Жалилхон қизини узоққа узатиб юборгач, отамнинг тоби қочиб қолди. Лекин отам анча яшади, Жалилхондан ҳам узоқроқ умр кечирди. Уни Марямнинг онаси билан ёнма-ён дафн этдик. Жуда тақводор инсон эди отам раҳматли.
Лайло чойдан бир ҳўплаб қўйди.
– Сиздан илтимос. Менга Марям опам яшаган уйни кўрсатасизми?
Ҳайдовчи уни яна бир оз кутиб турадиган бўлди. Ҳамза билан Лайло тепаликдан пастга, Ҳиротга олиб чиқадиган катта йўлга тушиб олишди. Чорак соатлар ўтиб, қалин ўтлар орасидан торгина сўқмоқ кўзга ташланди.
– Мана шу сўқмоқ сиз айтган жойга олиб боради.
Йўлак қарийб ўт-алаф билан беркилиб қолган, осмонда қалдирғочлар чарх урар, оёқ тагидан чигирткалар сакраб чиқар, кучли шамол буталар шохини эгишга уринарди.
Икки юз метрлар чамаси йўл босилгач, сўқмоқ очиқ ялангликка олиб чиқди. Бу ерга чиққунча Лайло билан Ҳамзанинг нафаси оғзига тиқилди.
Ҳавода чивинлар ғужғон ўйнарди. Тераклар ортида олис тоғлар кўзга ташланади.
– Аввал бу ердан анҳор ўтарди, – қуриган ўзанни кўрсатди Ҳамза. – Қуриб қолганига анча бўлди. Мана шу қуриган ўзандан ўтиб, тоғ тарафга қараб юрасиз.
– Адашиб қолмайманми?
– Қўрқманг, – Ҳамза терак соясига ўтирди. – Бу ер адашадиган жой эмас.
Оёқ остида майда тошлар, тунука ва шиша парчалари сочилиб ётарди. Лайло тошдан-тошга сакраганча ўзанни кесиб ўта бошлади.
Мана ўша, Марям айтган, соҳилда бошини эгиб турган мажнунтоллар ҳам қуриб қолибди. Лайлонинг юраги қинидан чиққудек ошиқарди. Ҳамза
эса, тобора олислаб, кичрайиб, ниҳоят дарахтлар фонидаги ярқироқ доғга айланиб қолди.
Лайлонинг оёқлари тошлардан сирпаниб, йиқила-сурина илгарилаб борарди. Яна озгина қолди, озгина. Мана, Марямнинг кулбасига ҳам етиб келди. На дераза, на эшик бор. Товуқхонаю қўйхонадан ҳам асар қолмаган. Ҳожатхона ҳам йўқ. Қулоққа пашшаларнинг ғувиллаши эшитилади.
Лайло ўпкасини тўлдириб нафас олди ва йўлакни қоплаб олган ўргимчак тўрини юлқиб, ичкари кирди. Қоронғига кўзлари кўниккунча анча вақт
ўтди. Нега ҳамма нарса бунча кичкина бўлмаса? Ҳатто тасаввуридагидан ҳам кичкина экан.
Уч-тўртта чирик тахтани айтмаса, полдан ҳам ном-нишон қолмабди. Қишда ёқиб исиниш учун қўпориб кетишган кўринади. Ҳамма ёққа хазон


эди. Машҳаддан келгунча болалар анча ҳолдан тойишганди. Хона калитини топшираркан, кекса маъмур бу ерда жуда кўп журналистлар, хайрия
ташкилотлари вакиллари яшашини маълум қилди.
– Бир пайтлар бу ерда Бин Лодиннинг ўзи ҳам бир кун туриб кетганди, – деди у паст овозда мақтанаркан.
Хонага иккита каравот қўйилган, ваннада жўмракдан совуқ сув оқиб турар, деворда шоир Абдуллоҳ Ансорийнинг портрети осилган эди.
Деразадан йўлакларига ғишт ётқизилган, гуллари барқ уриб очилган хиёбон кўзга ташланади.
Болалар хонада телевизор йўқлигидан шикоятланишди. Кейин бирин-кетин уйқуга кетишди.
Тунда Лайло босинқираб, бир марта уйғониб ҳам кетди. Кейин қандайдир туш ҳам кўрди, аммо мазмуни эсида қолмади.
Эрталаб нонуштадан сўнг, Тариқ такси тутиб келди.
– Сен ёлғиз ўзинг бориб келмоқчимисан? – сўради у Лайлодан.
Азиза отасининг қўлидан ушлаб олди, Залмай унинг оёғига ёпишди.
– Шунақа.
– Мен хавотир оламан-ку!
– Ҳаммаси яхши бўлади. Ваъда бераман. Сен болаларни бозорга олиб бор. Ул-бул оларсан.
Такси жўнаб кетиши билан Залмай йиғламсираб, Тариққа ёпишди. Бу Лайлони қувонтирди.
... – Ҳиротликка ўхшамайсиз? – деди сочи елкасига тушган таксичи ва кўзгу орқали Лайлога бир қараб олди. Унинг сийрак мўйлови остидан жароҳат изи сезиларди. Орқа ойнада сочлари икки ўрим қилинган, ёноқлари қизғиш қизнинг сурати ёпиштирилган экан.
Лайло гап орасида бир йил Покистонда яшаб, энди Кобулга, ўз уйига қайтаётганини айтди.
Ойнадан кўзаларга нақш солаётган мискарлар, хом тери парчаларини офтобга ёйиб қуритаётган эгарсозлар бир-бир ўтиб борарди.

– Ҳиротда анчадан бери яшайсизми? – сўради Лайло.
– Ҳа, Шу ерда туғилиб ўсганман. Қўзғолон эсингиздами?
Лайло нимадир демоққа оғиз жуфтлаганида, ҳайдовчи гапни илиб кетди:
– 1979 йил март ойи, шўравийлар бостириб кирганига олти ой бўлганди. Ҳиротда бир қанча шўравий мутахассисларни ўлдиришгач, жавоб тариқасида шаҳарни уч кун тўпга тутишди.
Танк ва вертолётлар уйларнинг кулини кўкка совурди. Битта минорани ер билан яксон қилишди. Икки опам ўша пайтда ҳалок бўлган. Биттаси эндигина йигирмага кирганди, суратдаги қиз ўша опам бўлади, – ҳайдовчи қўли билан суратга ишора қилди.
– Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!
«Бирор-бир афғон йўқки, уруш унинг тақдирида қайғули из солмаган бўлсин, – ўйлади Лайло.
– Одамзот ҳамма нарсага кўникаркан. Биттаси, мана, мен. Шунча ғам юкидан қандай тирик юрганимга ҳайронман. Мана, соппа-соғ, яна кимгадир ҳамдардлик билдириб кетиб боряпман».
Гулдоман қишлоғи фақат лойсувоқ, пастқам кулбалардан иборат эди. Улардан баъзиларигина девор билан ўраб олинганди. Юзлари офтобда
қорайган аёллар очиқ ҳавода овқат пиширишади, қора қозонлардан қуюқ буғ кўтарилади. Аравачаларда тош ташиётган эркаклар машинанинг
орқасидан ажабланиб қараб қолишди. Болалар таксининг ортидан анчагача югуриб боришди.
Ҳайдовчи машинани ичидан эски мақбара гумбази кўриниб турган қабристон тарафга бурди.


Тариқ бош ирғади.
– Қароринг қатъийми?
– Ҳа. Кетмасак бўлмайди. Бу ерда қўл қовуштириб ўтиргим келмаяпти.
Тариқ ерга қаради. Жим қолди.
– Фақат ва фақат сен билан бирга.
Тариқ жилмайган чоғда пешонасидаги ажинлар текисланиб, худди Лайлонинг тасаввуридагина муҳрланиб қолган, ҳеч қачон боши оғримайдиган, Сибирда аксирган пайти мишиғи ерга тарақлаб тушишига ишонадиган содда ва самимий болакайга ўхшаб қолди.
– Мен сен билан бирга дунёнинг нариги чеккасига ҳам боришга тайёрман.
– Раҳмат, – деди Лайло хиёл қизариб.
– Демак, уйга қайтамиз?
– Ҳа, фақат олдин Ҳиротга борамиз.
– Ҳиротга?
Лайло сабабини тушунтирди. Болаларни кўндириш учун эса, ҳар бирига
алоҳида тушунтириб чиқишга тўғри келди. Азиза ҳалигача босинқираб чиқарди. Яқинда қайсидир тўйда кимдир хурсандчилик юзасидан осмонга
ўқ отган экан, қизча қўрққанидан йиғлаб юборди. Лайло унга Кобулдан толиблар чиқиб кетгани, жанглар тўхтаганини тушунтирди. Энди уни
етимхонага жойлаштириш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди.
– Ҳаммамиз бирга яшаймиз – отанг, мен ва Залмай. Ҳеч қачон бир-биримиздан ажралмай яшаймиз – ваъда бераман. Албатта, сен қачондир бизларни ташлаб кетасан. Кун келиб, бирорта йигитни ёқтириб қоласан ва у сени олиб кетади.
Муридан кетадиган пайт келганида Залмай Алёнанинг бўйнига маҳкам ёпишиб олди.
– Залмай, тушунсанг-чи, эчкини автобусга чиқаришмайди. – Унга қайта-қайта тушунтиришга уринди Лайло.

Тариқ Кобулга борганда унга бозордан худди шунга ўхшаш эчки сотиб олишга ваъда бергачгина, тинчиди.
Саид билан ҳам йиғлаб хайрлашишди. У Тариқ ва унинг оиласи учун қадрдон бўлиб қолганди-да! Саид уларнинг боши узра Қуръонни тутиб
турди. Лайло, Тариқ ва болалар муқаддас китобни уч мартадан ўпиб тавоф қилишди. Саид уларнинг юкларини машинага ортиб, автобус станциясигача кузатиб қайтди. Кейин йўлакда турганча уларнинг ортидан қўл силкиб қолди.
Елиб бораётган автобус ойнасидан ортга назар соларкан, Лайлонинг миясини Мурини ташлаб кетиб тўғри қилдикми, деган савол ёриб ўтди.
Икки акаси, ота-онаси шаҳид бўлган, ваҳшиёна портлашлар чанги босилмаган замин уларни қандай қарши оларкан? Шу аснода беихтиёр отаси
айтган сатрлар қулоғи остида жаранглади: Чўлғонур ҳар томи беҳад моҳитоб анворида.
Минг қуёшнинг шуъласи порлайди ҳар деворида. Кўзлари ёшланди. Кобул уни кутяпти. У Кобулга керак. Аммо олдинда уни яна бир видо кутмоқда.
Уруш Кобул, Ҳирот ва Қандаҳорни боғловчи афғон йўлларининг дабдаласини чиқарганди. Эндиликда Ҳиротга фақат Эрон орқали, Машҳаддан ўтиш
мумкин эди. Шу боис бир оқшом Машҳадда, меҳмонхонада тунашга тўғри келди.
Жуда гавжум ва сершовқин шаҳар экан. Лайло ойнадан сирғалиб бораётган хиёбонлар, масжидлар, ресторанларга қараб борарди. Мана, миноралари ва гумбази осмонга санчилиб турган обида – шиаларнинг саккизинчи имоми – Имом Ризо мақбараси. Қандай қурилган бўлса, шундайлигича
сақланиб келмоқда. Афғонистонда-чи? Қанча-қанча тарихий обидалар вайронага айланди. Негадир шу зумда баҳайбат Будда ҳайкалларини кўз олдига келтирди. Афғонлар ана шундай мўъжизани асраб қолишолмади.
Эрон – Афғон чегарасига етгунча ўн соатча йўл босишди. Чегарага яқинлашган сари ойна ортидаги манзаралар ҳам кўнгилсиз, нохуш тус оларди. Йўлларда яккам-дуккам қочоқлар лагерлари, чанг-тўзон ичида қолган қора чодирлар, тунука уйлар, ялангоёқ болалар кўзга ташлана бошлади.
Лайло Тариқнинг қўлидан маҳкам тутиб олди.
Ҳиротнинг аксарият кўчаларига тош ётқизилган, хушбўй арчалар экилган, бузилган бинолар тиклана бошлаганди. Светофорлар мунтазам
ишлар, электр таъминотида ҳам узилиш йўқ...
Ҳирот ҳокими Исмоилхон Кобулнинг кўрсатмасини кутиб ўтирмай, Эрон–Афғон чегарасидаги божхона масканларидан тушадиган маблағнинг
катта қисмини ободончилик ишларига ажратаётгани ҳақида Лайло қачондир эшитганди.
Уларни «Муваффақ» меҳмонхонасига олиб бораётган таксичи ҳам ҳоким ҳақида оғзидан бол томиб гапириб кетди.
Икки кун меҳмонхонада яшаш учун шу пайтгача жамғарган пулларининг бешдан бирини сарфлашга тўғри келди. Бошқа иложи ҳам йўқ


– Қирғинбарот авжига минганида сен қочиб кетгансан. Мен эса, қолганман. Уруш мен учун шунчаки гумбаданг-қарс эмас. Мен биламан унинг нималигини, кўз ўнгимда ота-онам парчаланиб кетди. Сен эса «яхшиликка» деб ўтирибсан. Уят!
– Кечир, Лайло, кечир, – у аёлининг юзларини сийпалади. – Сен ҳақсан. Мен фақат, балки уруш аввалгиларидан фарқли равишда бутунлай бошқача якун топар, демоқчи эдим.
– Бу ҳақда бошқа гапиришни истамайман, – деди Лайло бу гал хиёл пастроқ товушда.
Лайлонинг ичида нимадир жизиллагандек бўлди. Нега Тариққа бақирди? Ахир унинг ҳам ота-онаси шу машъум уруш қурбони эмасмиди?
Шу пайт Тариқ уни маҳкам бағрига босганини ҳис қилди ва унга қаршилик кўрсатмади. Қўлларида, пешонасида эрининг қайноқ лаблари тафтини туйди. Балки, Тариқ тўғри айтаётгандир?
Тинчлик йўли билан ҳеч нарсага эришиб бўлмас, балким? Бу бомбардимон ҳам тез орада тугайди дейишяпти-ку!
Ярим кечаси Залмай қаттиқ йўталди. Лайло ҳатто қимирлашга ҳам улгурмади. Тариқ ўрнидан туриб, Залмайни бағрига босди ва оҳиста қучоғида тебратганча, уйча ичида кезина бошлади.
Бола ҳам унинг бўйнидан қучиб олди.
Тариқ яна ўрнида ётганида Лайло жим қолганди. У эрининг юзларини силади, Тариқнинг юзлари ҳўл эди.

УЧИНЧИ БОБ
Мури Лайлога тинч бандаргоҳни эслатарди.
Ишлари унча оғирмас, дам олиш кунлари болалари билан Патриат тоғига ёки Исломобод ва Равалпинди маркази яққол кўриниб турадиган Пинди
Пойнт тепалигига чиқишар, тизза бўйи келадиган ўтлоқлар бағрида тамадди қилишарди.
Бу хотиржамлик, сокинлик Лайлога хуш ёқди. У Рашиднинг серғалва уйида худди ана шундай сокинликни орзу қилганди. Эндиликда ўша дамларни эслаш ҳам Лайло учун азобдек.
2002 йилнинг июл кунлари эди. Илиқ ёз оқшомларида Лайло ва Тариқ ухламасдан она юртларида юз бераётган ўзгаришларни муҳокама
қилиб чиқишарди. Ўзгаришлар катта эди. Коалицион кучлар толибларни ҳамма йирик шаҳарлардан мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудларига, Покистон билан чегарадош қисмига суриб боришганди. Ҳамид Карзай мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинланди.
Бир йил илгари Лайло Кобулни тарк этиш учун қўлини кесиб ташлашга ҳам тайёр эди. Энди болалиги ўтган қадрдон шаҳарни соғина бошлади.
Шўрбозорни, Бобур боғларини, Товуқкўчани, елкасида меш орқалаб юрадиган мешкобчиларни, Карте-Парвонадаги қовун расталарини тез-тез эсга оларди.
Унинг қалбини туғёнга солаётган безовталик фақатгина соғинч эмасди. Ҳар куни турфа янгиликларни эшитарди: мактаблар қурилаётган
эмиш, аёлларга ишлаш учун рухсат берилганмиш. Шундай пайтда Лайло четда юрса? Албатта, бу ер ҳам яхши, тинч, осойишта.... Лекин
бари бир бегона ўлка Ватан бўлолмайди.
Қачонлардир отаси айтган эди: «Сен ким бўлишни истасанг, албатта бўла оласан. Ишонаман, қачондир бу бемаъни урушлар тугайди ва
сен ана шунда Ватанга керак бўласан!» Гоҳида онасининг бир гапи ҳам тез-тез қулоғига чалинади: «Ватанимиз озодликка, тинчликка эришган
кунни ўз кўзим билан, болаларимнинг кўзлари билан кўраман».
Демак, Лайло Кобулни бекорга соғинмаётган экан-да? Дарвоқе, яна бир сабаб бор: Марям. У Лайлонинг тинч ва хотиржам яшаши, кейин эса,
тамоман унутиб юбориши учунгина ўз жонини қурбон қилдими? Йўқ, Марям ўз яхшилиги эвазига ҳеч нарса тама қилмасди. Лайло эса, бу яхшиликни ҳеч қандай йўл билан қайтара олмаслиги аниқ.
– Уйга кетгим келяпти, – деди у ниҳоят Тариққа. Бу пайтда Тариқ каравотда унга тикилганча ўтирарди. Лайло ҳам эрининг кенг пешонасига, қатъият ва ишонч акс этиб турган юзларига, бақувват қўлларига, сермаъно кўзларига
қадалиб турарди. Лайло шунча йил ўтиб, яна бир-бирлари билан топишганига ишона олмасди.
– Кобулгами?
– Ҳа, фақат сен билан бирга.
– Нима, бу ер сенга ёқмаяптими? Болалар ҳам хурсанд.
Лайло Тариқнинг ёнига бориб ўтирди. Тариқ сурилиб жой берди
– Мен бахтлиман, – деди Лайло. Бундан ортиғи бўлмайди. Лекин, бу ерда ҳар доим қолиб кетолмаймиз-ку! Бари бир бу ер ғурбат. Кобул эса, бизнинг уйимиз, у ерда ҳамма нарса ўзгаряпти. Мен ҳам ўша ерда бўлсам дегандим. Тушуняпсанми?


доим Панжшер арслони бўлиб келган.
Лайлонинг эса, ҳисоб-китоби бўлакча эди. У Масъуднинг ўлимидан қувонмади. Бироқ у портлаш натижасида ҳавога чирпирак бўлган
уйларни, харобалар остидан чиқариб олинган мурдаларни, болаларнинг дарахт шохлари, том бўғотларига илиниб қолган қўл ва оёқларини уну- толмайди. Ҳар бир портлаш овозини эшитганида
онаси қандай қўрқувга тушгани ҳам эсида. Отасидан қолган биргина нишона – қўш минора тасвири туширилган либос парчаси ёпишиб қолган қонли
гўшт парчаси ҳанузгача тушларига кириб чиқади.
– Дафн маросими ўтказиларкан, – деди Тариқ.
– Равалпиндида эшитдим.
Бу пайт Залмай ҳам ўрнидан турган, мудроқ кўзларини кафти билан артарди.
Орадан икки кун ўтди. Хоналарни йиғиштиришаётганда йўлакда қандайдир шовқин эшитилди. Тариқ швабрани бир четга қўйиб ўша тарафга югурди. Ортидан Лайло ҳам эргашди.
Шовқин вестибюлдан эшитиларди. Бу ерда телевизор бўлиб, қаршисида бир нечта стул ва тери қопламали диван қўйилганди. Саид, меҳмонхона маъмури ва икки нафар меҳмон экрандан кўз узишмасди.
Янгиликлар берилаётган экан. Осмонўпар миноралардан қуюқ тутун ўрларди. Тариқ Саиддан ниманидир сўради. Саид жавоб қайтариш
учун оғиз жуфтлади, аммо яна индамай экранга михланди. Шу пайт иккинчи минора ёнида самолёт пайдо бўлди ва уни ёриб кирди. Каттакон
олов шар ажралиб чиқди. Ўтирганлар чуқур уҳ тортиб юборишди.
Икки соатлардан сўнг ҳар иккала минора қулаб тушди. Ҳамма каналларда Афғонистон, Толибон, Усома бин Лодин номлари такрорлана бошлади.
– Толиблар бин Лодин ҳақида нима дейишганини эшитдингми? – сўради Тариқ.
Азиза унинг рўпарасидаги каравотда қошларини чимирган, лабларини тишлаган ҳолатда шахмат тахтасига тикилиб ўтирарди. Тариқ ҳам
юриш олдидан худди шундай ҳолатга тушарди.
Бу пайтда Лайло Залмайнинг кўкрагига шамоллашга қарши малҳам сураётган экан. Бола ҳозир анча тузалиб қопти.
– Эшитдим.
Толиблар «Бин Лодинни бермаймиз» дейишибди, уларнинг айтишича, пуштун одатига кўра, меҳмонни тутиб бериш меҳмондўстлик таомилига зид эмиш.
– Бу энағарлар меҳмондўстликни ҳам расвосини чиқарибди-да!
Орадан бир неча кун ўтди. Яна вестибюлда телевизор кўрилмоқда. Бу гал Жорж Буш нутқ ирод қилар, ортида Америка байроғи турарди. Унинг
овозида алланечук ишончсизлик акс этарди.
– Жорж Буш уруш эълон қилди, – деди инглиз тилини яхши биладиган Саид.
– Кимга? – ажабланди Тариқ.
– Аввал сенинг юртингга қарши.
... – Балки бу унчалик ёмон эмасдир, а? – сўради Тариқ ярим тунда Лайлонинг кўксига бош қўйиб ётаркан. Торгина қоровулхонада, икки
қадам нарида болалар пишиллаб ухлаб ётишар, эр-хотин болалар уйғониб қолишидан чўчиб, паст овозда гапиришар, жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишарди. Албатта, ёш оила учун болалар билан бундай тор жойда тунашнинг ўзига хос машаққатлари бор. Аммо, энг муҳими, улар энди
бирга. Энди уларни ҳеч ким ажратолмайди, Лайло буни жуда яхши билади. Ҳамма оғир дамлар ортда қолди.
– Нимани назарда тутяпсан?
Улар шаръий эр-хотин бўлишса-да, Лайло ҳамон Тариқни сенсирашда давом этар, негадир бу Тариққа ҳам хуш ёқарди.

– Бизда бошланган урушни айтаман-да. Балки яхшиликкадир?
Яна уйлар бомба ёмғири остида қолганди.
Энди америкаликлар бомбардимон қилишар, ҳар куни телевизорда уруш манзараларини кўрсатишарди. Америка ҳарбийлари Шимолий алянс
билан келишган ҳолда дала командирларини яна тиш-тирноғига қадар қуроллантира бошлади.
Ғазабга минган Лайло жаҳд билан Тариқни ўзидан итарди:
– Яхшиликка? Одамлар, аёллар, болалар, чоллар тутдек тўкилаяпти, бу яхшиликками? Яна уйлар кунпаякун бўляпти, буям яхшиликками?
– Тсс, болаларни уйғотиб юборма.
– Қандай тилинг борди? Сенингча Карам қишлоғини ростдан ҳам «тасодифан» бомбардимон қилишдими? Юзлаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлди. Ўзинг кўрдинг-ку телевизорда!
– Шошма, – уни тинчлантиришга уринди Тариқ.
– Сен мени тушунмадинг. Айтмоқчи бўлганим...
– Сен бу даҳшатларни ўз кўзинг билан кўрмагансан, – Лайло овозини тағин бир парда кўтарди.


Тариқ Залмайга тебранма от олиб берди, аравача ясади. У турмада қоғоздан шер, кенгуру, от ва қушлар сингари ҳар хил жонзотлар шаклини
ясашни ўрганганди.
Баъзида Тариқнинг иши узоққа чўзилиб кетса, Залмайнинг тоқати тоқ бўлар ва унинг қўлидаги қирқилган қоғоз парчасини тортиб оларди.
– Эшак! – деб бақирарди у. – Керакмас менга сенинг ўйинчоқларинг.
– Залмай, – бунақа пайтда Лайлонинг тепа сочи тикка бўларди.
– Қўявер, – хотинини хотиржам қиларди Тариқ. – Ҳечқиси йўқ. Бўп туради.
– Сен менинг дадажоним эмассан, – дерди
Залмай алам билан. – Менинг отам узоққа кетган, у қайтиб келса, сени роса уради. Сен эса, қочиб кетолмайсан, чунки, сенинг оёғинг битта, дадамники эса, иккита, хўпми?
Лайло ётиш олдидан Залмайни қучоғига олиб, биргаликда шайтонга қарши дуоларни ўқишади.
Ўғлининг доимий саволига эса, бир хилда жавоб қайтаради: «Дадажонинг узоққа иш билан кетган, қачон қайтиши номаълум!» Айнан ана шунинг учун ҳам Лайло ўзидан ижирғанади. Лекин шуниси аниқки, у ўғлини анча пайт алдаб туриши керак. Залмай ҳам катта бўлади, мактабга боради, ёлғон эса, йўқолиб кетмайди. Рост, вақти келиб, ўғли отасини ҳам камроқ сўрайдиган бўлиб қолади, ёши ўтиброқ қолган йўловчиларнинг ортидан «ота» деб югурмай қўяди ва ажойиб кунларнинг бирида қор босган баланд чўққиларга
тикила туриб, ҳайрат билан барча дард-алам ортда қолганини, жароҳатлар битганини, Рашиднинг қиёфаси хира тортиб, саҳна ортига чекинишини тушунади.
Мури Лайлога ёқарди, аммо бахт осмони булутсиз бўлмайди. Ҳаммасини ҳисоб-китоб қиладиган пайт келади.
Дам олиш кунлари Тариқ Лайло ва болаларни олиб шаҳар айланишга чиқади, турли майда-чуйдалар билан савдо қиладиган дўконларга тўла
Мэлл кўчасини кезишади. Тариқ болаларни кабоб билан меҳмон қилади. Кўчаларни маҳаллий аҳоли вакиллари, уяли телефонлар ва камералар
кўтариб олган европаликлар, иссиқда тоғдан қочиб келган панжобликлар босиб кетади.
Автобус билан бир марта Кашмир-Пойнтга ҳам боришди. Бу ердан кўм-кўк арчалар билан қопланган Жалум дарёсининг сўлим водийси
яққол кўзга ташланаркан. Айтишларича, бу ерда ҳалиям маймунлар сакраб юрармиш. Муридан ўттиз чақиримча масофадаги Натиагали қасабасида ҳам бўлишди. Бу ерда 19-асрда қурилган губернатор қасри, инглизларнинг эски қабристони ҳам ўрин олган.
Лайло баъзида дўконларнинг ойнасида ўзи, болалар ва Тариқнинг аксини кўриб, юраги орзиқади. Туппа-тузук, ғам-ташвишсиз оила!
Баъзида Азиза кечалари қўрқинчли тушлар кўриб, бақирганча уйғониб кетади. Лайло унинг бошида ўтириб, юзларини артиб қўяди, бағрига босиб ухлатади. Лайлонинг тушига кўпинча Кобул киради. Рашиднинг уйини, зиналардан иккинчи қаватга чиқиб бораётганини кўради. Нариги хоналардан дазмолнинг кийимлар устидан шиғиллаб юрғизилиши, эски Ҳирот қўшиқларининг хиргойиси эшитилади. Лайло эшикни очади, аммо ҳеч кимни кўрмайди.
Лайло кўз ёшларига беланганча уйғониб кетади.

ИККИНЧИ БОБ
Сентябр, якшанба. Лайло Залмайни амаллаб ухлатди. Бола шамоллаб қолган кўринади, тинимсиз аксириб, йўталяпти. Шу пайт уйга Тариқ кириб келди:
– Эшитдингми? Аҳмадшоҳ Масъудни ўлдиришибди.
– А? Ростданми?
– У ўзини келиб чиқиши марокашлик бўлган белгиялик журналистлар сифатида таништирган одамларга интервю бераётиб, портлаб кетибди.
Видеокамеранинг ичига бомба яширилган экан. Журналистлардан бири ва Масъуд ўша ернинг ўзида жон берган. Иккинчисини қочаётганида
отиб ўлдиришган. Қотиллар «Ал-Қоида» томонидан юборилган бўлиши мумкин.
Лайло онасининг ётоғида турган портретни эслади. Унда Масъуднинг қошларини хиёл чимириб, кимнидир диққат билан эшитаётган пайтдаги ҳолати акс этганди. Ойиси Аҳмад ва Нурнинг жанозасида иштирок этгани учун ундан жуда миннатдор эди. Турли гуруҳлар бир-бири билан
қирпичоқ бўлган пайтларда ҳам ойиси Масъудни айбламаганди. «У жуда яхши инсон, – дерди ойиси ҳамиша. – У Афғонистонда тинчлик қарор
топишини, мамлакат гуллаб-яшнашини истайди». Ўзаро низолар, қирғинбаротлар Кобулни ҳар қанча вайрон қилмасин, ойиси учун Масъуд ҳар


МИНГ ҚУЁШ ШУЪЛАСИ

ТЎРТИНЧИ ҚИСМ

БИРИНЧИ БОБ

Баъзида Тариқнинг боши ёрилгудек даражада оғрийди.
Лайло ярим кечаси уйғониб кетганида, Тариқ майкасини бошига тортиб, оғриқдан ғужанак бўлиб ётганини кўради. Унинг бошоғриқ дарди
Носирбоғда бошланган, турмада янада кучайган эди. Айрим ҳолларда ҳатто оғриқнинг зўридан бир кўзи кўрмай қолади.
– Худди ўткир пичоқ билан икки чаккамни ёриб, миямни ковлашаётганга ўхшайди, – деганди бир гал Тариқ. – Оғзимдан занг мазаси келади.
Ҳар гал шундай пайтларда Лайло сочиқни ҳўллаб, унинг пешонасига босарди. Гоҳида Тариққа Саиднинг дўхтири ёзиб берган оқ рангли хапдорилар ҳам фойда беради. Аммо, шунақа пайтлар бўладики, фақат чаккани маҳкам сиқиб, қимирламай ётишга тўғри келади. Шунда Лайло Тариқнинг бошини силаб, қўлларидан ушлаб олади, никоҳ
узуги унинг кафтига муздек ботади.
Улар Мурига етиб, биринчи кундаёқ никоҳдан ўтишди. Саид ҳам ношаръий жуфтликка бошпана бермаганидан хурсанд эди. Унинг юзлари Лайло тасаввур қилгандек қип-қизил, кўзлари қисиқ ҳам эмас экан. У уйга мулла ва гувоҳларни чақириб, Тариққа узук сотиб олиш учун пул берди. Тариқ пулни аранг олди ва Мэллга югурди.
Никоҳ маросими кечқурун болалар ухлаган пайтда ўтди. Мулла келин-куёвнинг бошига яшил ёпинчиқ ташлади, уларнинг нигоҳи кўзгу саҳнида тўқнашди. Бу нигоҳларда алам ҳам, кулги ҳам, абадий муҳаббат ваъдаси ҳам сезилмасди.
Кўзгу ёшгина чеҳраларда эрта оралаган ажинларни аёвсиз фош этиб турарди. Тариқ нимадир демоққа оғиз очганида кимдир ёпинчиқни тортиб олди ва Лайлонинг хаёли бўлинди...
Ўша оқшом улар тунни илк бор шаръий эр-хотин сифатида ўтказдилар. Болалар йиғма каравотчаларда ухлашарди. Ёшлик пайтларида Лайло ва
Тариқ қанчалар шўх, саркаш эдилар, бир-бирларига тегишиб, ҳазиллашишар, кўчаларни бошларига кўтариб, хандон отиб кулишарди. Мана,
орадан йиллар ўтиб, улар бир-бирининг пинжига кирганча сокин, тинч ётишибди.
Лайло жим, худди юз берган қувончли ҳодиса қаршисида ўзини тамомила йўқотиб қўйгандек эди. Севгилиси Тариқ энди ёнида, мана, бир
ёстиққа бош қўйиб, қўлни қўлга бериб ётишибди.
Ярим кечаси чанқаб уйғонганида ҳам, Лайло қўллар ажралмаганини кўрди. Тариқ унинг қўлини худди ҳаво шарининг ипидан маҳкам тутиб
олган боладек ушлаб ётарди.
Мури Лайлога ёқиб қолди. Туманга ўралган
тонглар, тиниқ ва сокин шомлар, мунаввар тунлар, ям-яшил арчалар, дарахт танасида ўрмалаб юрадиган олмахонлар, ҳамма-ҳаммаси Лайлони
мафтун этди. Унда сайёҳлар қадами аримайдиган совғалар сотиладиган дўкончалар, кичкина меҳмонхоналар ҳам манзур бўлди.
Лайлога иссиқ ва совуқ сувли, ҳамма шароитларга эга ваннахона ҳам ёқиб тушди. Адиба тайёрлайдиган хилма-хил емакларни ҳам ёқтириб
қолди. Эрталаб Алёнанинг маъраб уйғотиши ҳам унга қандайдир завқ бағишларди.
Баъзан Лайло тинч, хотиржам ухлаб ётган болаларга тикилиб, бахтдан боши айланиб кетар, томоғида нимадир тиқилар, кўзлари жиққа ёшга тўларди.
Ҳар куни эрталаб Лайло эри билан хоналарни текшириб чиқади. Белига хоналарнинг калитларини бир шода қилиб боғлайди, дераза ювадиган суюқлик идишини чўнтагига тиқиб олади.
Ҳар бир хонани супуриб, тозалаб чиқади. Ортидан хўмрайганча Залмай эргашади.
Тариқ ваннахоналарни тозалаб чиқади, линолеумларни ювади, сочиқ ва чойшабларни алмаштиради. Азиза эса, ойналарни тозалашда онасига ёрдам беради.
Никоҳдан бир неча кун ўтгач, Лайло Азизага Тариқ ҳақида бор гапни айтиб берди. Қизиғи,
ота ва қиз жуда тез тил топишди. Азиза отасининг ҳар бир истагини оғзидан чиқмай туриб бажаради. Стол атрофида ўтирганда, улар худди бутун умр бирга яшагандек сирли кулимсираб қўйишади.
Ойиси Азизага у ҳақда гапириб бераётганида қиз қўлларидан кўзини узмай ўтирди.
– Менга ёқиб қолдилар, – деди у сиполик билан.
– У сени жуда яхши кўради.
– Ўзлари айтдиларми?
– Айтмаса ҳам билиниб туради-ку!
– Менга ҳаммасини айтиб беринг, ойижон, билгим келяпти.
Лайло шу тариқа унга бор сирни ошкор этди.
– Сенинг отанг дунёдаги энг яхши одам.
– Энди бизни ташлаб кетмайдиларми?
– Ҳеч қачон. Менга қара. Отанг сени ҳеч қачон хафа қилмайди, ташлаб ҳам кетмайди.
Азизанинг юзи қувончдан ёришиб кетди, Лайлонинг эса негадир юраги увишди.


🌞Минг куёш шуласи

Холид Хусайний🖌


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
۞ وَأَمَّا ٱلَّذِينَ سُعِدُواْ فَفِى ٱلْجَنَّةِ خَـٰلِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَـٰوَٰتُ وَٱلْأَرْضُ إِلَّا مَا شَآءَ رَبُّكَ‌ۖ عَطَآءً غَيْرَ مَجْذُوذٍ

Baxtli boʻlganlar jannatdadirlar. Ular unda, modomiki osmonlaru yer bor ekan, abadiylar. Magar Alloh xohlasa, (Oʻzi bilur). Bu tuganmas inʼomdir. (Yaʼni, baxtlilar jannatda abadiy qolish bilan birga, tuganmas neʼmatlarga ham ega boʻladilar. Sahih hadisda rivoyat qilinishicha, ularga: “Ey ahli jannatlar, sizlar endi abadiy yashaysizlar, oʻlmaysizlar, abadiy yosh boʻlasizlar, qarimaysizlar, abadiy sogʻ boʻlasizlar, bemor boʻlmaysizlar, abadiy neʼmatda boʻlasizlar, noumid boʻlmaysizlar”, deyiladi.)

Quran 11:108

@ibratli_sozlar


​​СЕВГАН ИНСОНЛАРИМИЗНИ СИНАШ ЭМАС, ШУНЧАКИ ИШОНИШ КЕРАК(ҲИКОЯ).


Яқинда бир кичик ҳикояни ўқиб қолдим. Ва мухлислари билан бўлишишга қарор қилдим.
Бир эркак, бир куни ўз хотинини синамоқчи бўлибди. Аммо у бундай натижани кутмаганди ҳам.
Бир куни эркак, хотинини синаш мақсадида хайрлашув хатини ёзади. Хатни стол устига қўядида, ўзи эса кровать тагига яширинади. Ва хотинини ўша ерда кутади.
У, қилаётган иши болаларга хос бўлишига қарамай, унинг хотини нима қилишини билиши керак эди. Эркак, хотини йиғлаши ва дугоналарига хўрсиниб телефон қилишини кутади. Ва ниҳоят хотини ишдан келади ва хатни ўқийди.
Бир неча вақт ўтгандан кейин, хотини уйга келиб, хатни ўқий бошлайди, ручкани оладида эри ёзган хат пастига нималардир ёзади. Кейин эса қанақадир қўшиқни ҳиргоя қилиб, рақсга тушдади. Эри кутган ғамгнлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У, кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди.
Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушади. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлайди
Аёл, телефонни қўлига оладида, рақамларни тера бошлайди. Эри эса у ким билан гапираётганини диққат билан эшитар эди:
"Салом азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Анави ахмоқ эрим эса ва ниҳоят мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим, қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!”
У, телефонни қўядида эшикдан чиқиб кетади.
Бироз ўтиб, эри уйнинг эшиги очилиб, ёпилганини эшитади. "Хотиним кетди”, деб хафа бўлади. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан кроватьнинг тагидан чиқади ва хатга нима ёзиб кетганини ўқишга қизиқади.
Кўз-ёшларини артиб, хатни ўқий бошлайди. "Кровать остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман.”
Синаш эмас шунчаки ишониш керак

@Ibratli_sozlar


🌸Romolim txt🌸 dan repost
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.