Шайтонлар занжирбанд қилинди...
Мусулмонлар учун энг муборак ойлардан бири Рамазон ойидир! Мана шу муборак ойда Ислом дини арконларининг бири бўлмиш рўза тутилади. Ушбу рўза тутиш Ҳақ таолонинг амри бўлиб, мусулмонларни руҳан тетиклаштириб, баданларини чиниқтиради. Бошқа оч яшаётган инсонлар қандайин машаққатда умр гузоронлик қилишаётганин ҳис қилиш имконини беради.
Ушбу муборак ойнинг киришини комил мусулмонлар орзиқиб кутишади. Тугашидан эса кўнгиллари маҳзун бўлади. Зотан, бу ой мусулмонлар учун хурсандчилик, саховат ва мағфират ойидир.
Ушбу ойда шайтонлар занжирбанд қилиниши ҳақидаги ҳадислар ҳақида турфа фикрлар бор. Ушбу муборак ҳадисдаги “занжирбандлик” лафзи ҳақида Аллоҳ таоло қодир қилгунча етказишга ҳаракат қиламиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки Рамазон ойи келса жаннат эшиклари очилади. Дўзах эшиклари ёпилади. Ва шайтонлар занжирбанд қилинади”, деб айтдилар.
Бухорий ва Муслим ривояти.
Уламоларимиз Рамазон ойида шайтонлар занжирбанд қилиниши ҳақида бир неча қавллар айтишган.
Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳумаллоҳ: “Бу ҳадис ушбу лафзлар билан ривоят қилинган бўлиб, у ҳақида баҳс қилинмай қабул қилинади”, деб айтган.
Яъни ҳадиснинг зоҳирига амал қилинаверади, занжирбанд қилинади дейилдими, демак занжирбанд қилинади, бошқа қавлларга ҳожат йўқ, дейди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ Ҳалимийдан ривоят қилади: “Ушбу ҳадисдаги “Шайтонлар занжирбанд қилинади” лафзидан мурод шуки, Рамазон ойида шайтонлар мусулмонларни бошқа ойлардаги каби ўз домларига илинтириш ва васаваса қилишга имкон қилиша олишмайди. Зеро, Рамазон ойи рўзаси, Қуръон қироатлари ва зикруллоҳлар натижасида шаҳватлар сусаяди ва шайтонларнинг иғво қилиши қийин бўлади”.
“Фатҳул-Борий”.
Яъни Рамазон ойида рўза тутадиганлар, шаҳват манбаси бўлмиш еб-ичиш кабилардан ўзларини тийганлари ва бу тийилиш фақатгина оч юришнинг ўзигина бўлмасдан, Аллоҳ таоло ризоси нияти билан оч юриш бўлгани сабабли, баданлари қуввати сустлашиб, руҳлари қувватланади.
Бу ҳақда имом Раббоний ҳазратлари шундай дейдилар: “Инсонда руҳ ва бадан бор. Руҳ озиғи намоз, рўза, закот, тиловати Каломуллоҳ, зикруллоҳлар каби барча ибодатлардир. Бу ибодатлар бажоси ила руҳ қувватланади. Бадан озиғи эса ейиш, ичиш, мужомаат каби амаллар бўлиб, у ила бадан қувватланади. Энди кимки руҳига озуқа бўлиб қувватлайдиган ибодатларга ҳарис бўлиб, улар бажосида сусткашлик қилмаса, руҳи қувватланиб, баданининг қуввати эса сустлашади. Аксинча, кимки баданига озуқа бўладиган нарсаларга ружу қўйса, баданининг қуввати ортиб, руҳи қувватсизланаверади”.
Мана шу сабабли шайтонлар Рамазон ойида мусулмонларни васваса қилишдан, ёмон амалларга ундашдан занжирбанд бўлиб қолишади.
Бошқа уламолар шундай дейдилар: “Шайтонлар занжирбанд қилинади” лафзи билан шайтонларнинг ҳаддидан ошадиган, саркаш, қайсар баъзи тоифалари ирода қилинган. Дарҳақиқат, жинларнинг мусулмон ва кофирлари борлиги маълум бўлиб, худди шунингдек, шайтон-жинларнинг ҳаддан ошадиган саркаш тоифалари ҳам бор.
Демак, Рамазон ойида жинлар, шайтонларнинг ҳаммаси эмас, саркаш, қайсарлари занжирбанд қилинар экан.
Аллома Божий "Муватто шарҳи" да шундай дейди: “Шайтонларнинг занжирбанд қилинишидан мурод, уларнинг иғво ва шаҳватларни зийнатлаб кўрсатишдан ожиз қолишидир”.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Рўзадор кимса рўзанинг барча шарту одобларига риоя қилган ҳолатда тутса, шайтонлар ундан занжирбанд қилинади. Ёки шайтонларнинг ҳаммаси эмас баъзи ҳаддидан ошадиган тоифалари занжирбанд қилинади. Ёки бўлмаса бундан мурод, шарриёт-ёмон амаллар қилиниши камайишидир. Бу Рамазон ойига хос иш бўлиб, бу ойда бошқа ойлардагидан кўра қабоҳатларга камроқ мубтало бўлинади. Зотан, ёмон амал қилиш фақатгина шайтондан бўлмай, нафси аммора, қабиҳ одатлар ва инсон шайтонлар сабабли ҳам бўлаверади”.
Манба: @Mabruruz
Дўстларингизга ҳам улашинг
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE8dt9qf8MvWTWU1cQ