АЛЛОҲ, Ар Роҳман, Ар Роҳийм,
Меҳрибон, раҳмли Раҳмоним...
Ал Малик, Ал Қуддус, Ас Салом,
Исмингла ҳамд этсин забоним!
Ал Мў'мин, Ал Муҳаймин Ал Азиз,
Омонлик бергувчи Мавлойим...
Ал Жаббор,Ал Мутакаббир, Ал Ҳолиқ
Мақтовга фақат Сен, Сен лойиқ!
Ал Бориъ, Ал Мусоввир, Ал Ғоффор
Ўзингдан ўзга йўқ мададкор...
Ал Қоҳҳор, Ал Ваҳҳоб, Ар Роззоқ,
Ҳар сирни очгувчи Ал Фаттоҳ...
Ал Алийм, Ал Қобиз, Ал Босит,
Руҳларни кенгликка қўйгувчи,
Ал Хофиз, Ар Рофеъ, Ал Муиъз,
Ҳоҳлаганин азиз қилгувчи...
Ал Музил, Ас Самъи, Ал Басийр,
Ёмонлик қилганни ҳор этур...
Ал Ҳакам, Ал Адл, Ал Латийф,
Лутф ила адолат бор эрур...
Ал Хабийр, Ал Ҳалийм, Ал Аъзийм
Азамати улуғ ва кучли Зот...
Ал Ғафур, Аш Шакур, Ал Алий,
Оз амал учун ҳам кўп савоб...
Ал Кабийр, Ал ҳафиз, Ал Муқийт,
Муҳофаза этгувчи Ўзингсан,
Ал Хасийб, Ал Жалил, Ал Карийм,
Кифоя қилгувчи Ўзингсан...
Ар Роқийб, Ал Мужийб, Ал Восеъ,
Ду'олар ижобат этгувчи
Ал Ҳакийм, Ал Вадуд, Ал Мажид
Ҳикматла ҳар ишни битгувчи...
Ал Боъис, Аш Шаҳийд, Ал Ҳақ,
Барчага шоҳидлик бергувчи...
Ал Вакийл, Ал Қовий, Ал Матийн,
Қувватли, муҳаббат қилгувчи...
Ал Валий, Ал Ҳамийд, Ал Муҳсий,
Мақтовлар соҳиби Сен Ўзинг,
Ал Мубдиъ, Ал Муъийд, Ал Муҳйи,
Ўликни турғизур бир сўзинг...
Ал Мумийт, Ал Ҳай, Ал Қаййум,
Барчани жонини олгувчи...
Ал Вожид, Ал Можид, Ал Воҳид,
Ягона бор бўлиб қолгувчи...
Ас Сомад, Ал Қодир, Ал Муқтадир,
Ҳар ишга қодиру-нозирдир.
Ал Муқаддим, Ал муаҳҳир,Ал аввал
Ҳар недан аввалроқ ҳозирдир...
Ал Оҳир, Аз Зоҳир, Ал Ботин,
Маҳфийсан ва борсан АЛЛОҲим!
Ал Волий, Ал Мутаъолий, Ал Барр,
Яхшилик қилгувчи Раҳмоним!
Ат таввоб, Ал Мунтақим, Ал Афувв,
Золимлардан олур интиқом...
Ар Ра'уф, Ал Маликул мулк,
Мулк эгаси оҳир, қилур имтиҳон...
Зул жалали вал Икром, Ал Муқсит
Шараф ва икром эгаси у Танҳо,
Ал Жамеъ, Ал Ғаний, Ал Муғний,
У бойдир, беҳожат ва Аъло...
Ал монеъ, Аз Зорр, Ан Нофеъ,
Зарарли нарсалар бор этур,
Ан Нур, Ал Ҳодий, Ал Бадийъ,
Ҳоҳлаган бандасин шод этур...
Ал Боқий, Ал Ворис, Ар Рошийд,
Иршод ила тўғри йўл кўрсатур...
Ас Сабур исмила сабрли
Сабрни чиройли ўргатур...