«Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4 боламиз бор. Етар...»ФаросатУ кўзгунинг олдида юзидаги ўзгаришларга синчиклаб тикилаётган аёлига яқинлашди-да, бир гапни айтмоқчи бўлди. Хаёлидан тилига сирғалиб чиқишга тайёр сўзлар қуйидагича эди:
"Болани олдирақол, хотин! Шундоғам 4 боламиз бор. Етар..."
Шу пайтда аёли унга кулимсираб қаради ва эрининг дилидан ўтаётган афкорни англагандек сўз қотди:
– Дадаси, мен бу боламизни бошқача суйсам керак. Ахир, сиз хам ойижонимнинг бешинчи фарзанди бўлгансиз-ку. У, – деб кўрсатаркан қорнини, – сиздек ақлли, фаросатли ва бахтли бўлишини истайман...
Йигит бехол бўлиб ўтириб қолди. 38 йил олдин ўзи хақида хам шундай қарорга келишганда нима бўларди, деган савол уни ўтирғизиб қўйганди...
Хайрулла ХАМИДОВ📖
сарвари коинот 📖