🌸Ассалому алайкум🌸
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг.
Опам,синглим, Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.
Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг. Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашгнда табассум қилинг.
Мен-чи, сизни бағримга босиб,
Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.
Қондошгинам, қилмангиз унут,
Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд,
Эртага мен бўлмасман балки.
Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб, Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб,
Омонлашмоқ ўзи ғанимат.
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!
Таҳорат қилган эдим, қалбимдан оғирлик ариди. Сажда қилган эдим, руҳиятимдаги ғам ғусса тахти қимирлаб қолди.
Дуо қилган эдим, бутун аъзойи баданим тинчланиб, руҳим шодликдан парвоз қилди.
Билдимки, Роббимнинг зикрисиз илгарилаб кетишга қодир эмас эканман..