Назира кунлар ўтгани сайин оналикни ҳис қилиб борарди. Қизалоғи икки ойликдан ошиб, ширингина бўлиб қолган. Ҳамманинг овунчоғига айланган. Айниқса, Мустафо усиз туролмайди.
Ҳар куни нимадир ўйинчоқ билан кириб келади.
Қизалоқ учун алоҳида хона тайин қилишган. Унинг барча сарполари шу уйга йиғиларди. Ҳадемай ўйинчоқ тутадиган бўлади, деб отаси нима кўзига чиройли кўринса, харид қилади.
Тунда ўзи ухлатади.
- Сен куни билан чарчагансан, дамингни ол, ўзим ухлатаман, - дейди Назирага. Аёл бир томондан оталик меҳри уни ўзгартирганидан қувониб яшасада, аммо кўнглининг қаеридадир қоронғулик қалбини ўртайди.
Кутилмаганда Назира боланинг тинимсиз йиғлашидан уйғониб кетди.
- Нима бўлди: - сўради эрига қараб. Мустафо ҳайрон.
- Билмадим... росса безовта бўлаяти.
Назира боласининг пешонасини ушлади.
- Иссиғи борку... – деди шошиб ўрнидан тураркан.
- Нега иссиғи чиқади? Шамолладими? – ҳайратланиб сўради Мустафо.
- Билмадим...
Назира термометрни тутганча, қизалоғини бағрига босди.
ДАВОМИ БОР.