Аёллар бор......
Аёллар бор, болам дейди уйим дер,
Аёллар бор, эрларини бошин ер,
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, хатто итдан дайдида.
Аёллар бор, вафолидир хаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли
Аёллар бор, кўзларида меҳр бор,
Аёллар бор, кўзларида каҳр бор.
Аёллар бор, нур сочилар юзидан
Аёллар бор, заҳар чиқар сўзидан,
Аёллар бор, бойлик деди пул деди:
Аёллар бор, бойлик аҳир гул деди.
Аёллар бор, фарзандини қучканлар
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар,
Аёллар бор, сабр қилиб юради
Аёллар бор, ҳар кун нолиб туради.
Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтоннинг бағрин қучар
Аёллар бор, оиласининг баҳтидир,
Аёллар бор, хайвон ундан яхшидир,
Аёллар бор, Отам деди Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.
Аёллар бор, Ўзбегимнинг юзидир,
Аёллар бор, Баҳтимизнинг кўзидир,
Аёллар бор, Эркаклардан яхшироқ,
Аёллар бор, узоқ ёнар бир..
Эркаклар бор......
ЭРКАКЛАР БОР - эркакларни нақшидир,
ЭРКАКЛАР БОР - аёл ундан яхшидир.
ЭРКАКЛАР БОР - сотмас номус oрини,
ЭРКАКЛАР БОР - эплолмайди никоҳдаги ёрини.
ЭРКАКЛАР БОР - эркаклар ҳам ҳавасда,
ЭРКАКЛАР БОР - Афсус ётар қафасда,
ЭРКАКЛАР БОР - Дўстин елкасини тутгандир,
ЭРКАКЛАР БОР - Ичкиликка муккасидан кетгандир.
ЭРКАКЛАР БОР - Душманини дўст билган,
ЭРКАКЛАР БОР - Ўз дўстини хор қилган.
ЭРКАКЛАР БОР - Сўзи ўткир
қиличдек,
ЭРКАКЛАР БОР - Курмак босган гуручдек.
ЭРКАКЛАР БОР - Ўз сўзида қолгандир,
ЭРКАКЛАР БОР - Икки хотин олгандир.
ЭРКАКЛАР БОР - Уч хотинни эплайди.
ЭРКАКЛАР БОР - Оиласин гул қилган,
ЭРКАКЛАР БОР - Аёлини қул қилган.
ЭРКАКЛАР БОР - Ош пишади дамига,
ЭРКАКЛАР БОР - Факат қорин ғамида
ЭРКАКЛАР БОР - Туни билан ишлайди,
ЭРКАКЛАР БОР - ишламасдан қишлайди.
ЭРКАКЛАР БОР - Паҳлавону чавандоз,
ЭРКАКЛАР БОР - Нашаванду қиморвоз.
ЭРКАКЛАР БОР - Баланд уйлар қуради,
ЭРКАКЛАР БОР - ОЖИЗА аёлини уради.
ЭРКАКЛАР БОР - Доим иззат ҳурматда,
ЭРКАКЛАР БОР - Оиласи фақат ғурбатда.
ЭРКАКЛАР БОР - Ибодатсиз туролмас,
ЭРКАКЛАР БОР - Хиёнатсиз юролмас.
ЭРКАКЛАР БОР - Шеъриятга ишқибоз,
ЭРКАКЛАР БОР - Хотинсифат лўттивоз !!!
Эркаклар бор эр сузидан, шер изидан кайтмайди,
ЭРКАКЛАР БОР- дардин сизга айтмайди.
Лабзи борлар уз сузидан кайтмайди.
ЭРКАКЛАР БОР -Эркакларнинг накшидир,
ЭРКАКЛАР БОР- аëл ундан яхшидир.
ЭРКАКЛАР БОР-Гавдасидан хатто отлар хуркади,
ЭРКАКЛАР БОР-Нигох ила мухаббатга буркади.
ЭРКАКЛАР БОР-Аëлининг пойин кузга суртади,
ЭРКАКЛАР БОР- ишк мухаббат накшидир
ЭРКАКЛАР БОР- нафрат ундан яхшидир.
Эркакларнинг калби тула иймондир,
Осмондан баланд турган гуруридир.
Тошлардан хам мустахкам ор-номусидир,
Эркаклар бор юз-кузида иймони бор,
Эркаклар бор ундан гурур килади ор.
Оллох сизга эркак гурурини бермиш,
Сизларни йигитпирим доим куллармиш.
Лабзингиздан бу фалаклар гурурланмиш,
Эркаклар бор айтган сузи накшидир,
Эркаклар бор ундан аëл яхшидир...