💊Salomatlik Sirlari💊


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


✅ Официальный Канал
🍒FOYDALI MASLAXATLAR🍉
💊KASALLIKLAR💊
🌵TABOBAT OLAMI🍀
💉GINEKOLOGIYA💉
🙆‍♀️SOCH PARVARISHI👸
ERKAKLAR VA AYOLLARNI EZADIGAN DARDLAR🤴👸
Reklama pullik: @shodmed
Kanal: @salomatlik_sirlari

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




🎗Аёл гормонларини мувозанатлаштирувчи рецепт

✔️ Сут ва куркума (зарчава) энг машҳур рецептларидан биридир. У «олтин сут» деб ҳам аталади. Бу ичимлик барча гормонларни мувозанатлаштиради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва шамоллашни даволайди.

✔️ Дамламани тайёрлаш: 200 мл иссиқ сут учун ½ ош қошиқ куркума, таъмга кўра асал қўшишингиз мумкин. Ичимлик уйқуга ётишдан аввал ичилади.






Танадаги тузлардан қандай қутулиш мумкин?

🔘 Дилмурод Каримов 

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Тузларнинг йиғилиши ва шу сабабли ачишиш, оғриқ ҳолатлари жуда кўп инсонларда кузатилади. Йиллар давомида нотўғри овқатланиш, ҳаракатнинг камлиги тузларнинг йиғилишига сабаб бўлади. Агар бўғимларда оғриқ ва шишлар, ҳаракат вақтида овозлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

☑️ Тузларни даволаш ва унинг олдини олиш учун:
🔻Кунлик овқатланиш рационида оқсил маҳсулотларини кўпайтириш, ёғ ва туз миқдорини чеклаш;
🔻Шўр маҳсулотлар истеъмолини камайтириш;
🔻Ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланиш. Танани зўриқтирмаслик учун енгил машқлардан бошлаш ва секин-аста ўргатиб бориш зарур;
🔻Велосипед ҳайдаш, тоза ҳавода сайр қилиш;
🔻Бўғимлар учун фойдали бўлган пишлоқ, творог, олча, исмалоқ маҳсулотларини истеъмол қилиш.

🔷 Махсус машқларни уй шароитида бажаришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш ва шифокор тавсияларига амал қилиш лозим.




📍Қон босимини пасайтирамиз

🔻Қон томирларни тозалаш ва холестерин тиқинлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун 1 чой қошиқ зайтун мойи ва янги сиқилган лимон шарбатини оламиз. Уларни аралаштириб, эрталаб оч қоринга ичамиз, оз миқдорда илиқ қайнатилган сув билан аралаштириш мумкин.

🔻Юрак фаолиятини фаоллаштириш учун шиша идишларга 2 бош тозаланган саримсоқни кесиб солинг. Ярим стакан янги алоэ шарбати ва 1 чой қошиқ суюқ асал қўшинг. Уларни яхшилаб аралаштиринг ва 3 кун давомида музлаткичга қўйинг. Тайёр бўлгач сизиб олинг ва кунига 3 маҳал овқатдан кейин 1 чойқошиқдан истеъмол қилинг.




📍 Бодомли дамлама - тана учун фойдали

▫️Қуруқ бодом терисида саломатлик учун муҳим бўлган шундай фермент мавжудки, у фақат намлик муҳитда ажралиб чиқади.

🍃Холестеринни камайтиради. Ёнғоқ таркибидаги Е витамини ва кальций холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради.

🍃Мия учун. Бу дамлама асаб йўлларига ижобий таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради.

🍃 Соғлом суяклар. Бодом таркибидаги минераллар, витаминлар ва фосфор туфайли суяклар мустаҳкамланади. Фосфор остеопорознинг олдини олади ҳамда тиш ва суякларни яхшилайди.

🍃Босимни тартибга солиш. Унинг таркибидаги калий қон босимини пасайтиради, паст натрий эса уни назорат қилади.

🍃Саратон касаллигининг олдини олиш. Бодом билан йўғон ичакдаги озиқ-овқат ҳаракатини яхшилаш орқали саратон ривожланиш хавфи камаяди.

✅ Дамламани тайёрлаш учун тунда 4-5 дона бодом мағзи қайноқ сувда дамланиб, тонгда оч қоринга ичилади.






🧅 Айрим маҳсулотлар саратон ҳужайраларини улдиради.

🥕 Сабзи бета-каротинни ўз ичига олади, у кучли антиоксидант бўлиб, ҳужайра мембраналарини токсинларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва шу билан саратон ҳужайраларининг ўсиш тезлигини камайтиради. Шу билан бирга, пишган сабзи организмни хом сабзидан кўра кўпроқ антиоксидантлар билан таъминлайди.

🔻 Асал. Натижалар шуни кўрсатдики,  асалнинг кўкрак бези саратонига қарши таъсирини реклама ва ишлаб чиқаришда қимматли бўлган препаратлар билан солиштириш мумкин.

🔻Пиёз - бу маҳсулот таркибидаги моддалар қон томир деворларини мустаҳкамлайди ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Саримсоқ ва занжабил ҳам худди шундай хусусиятга эга.




📌 Оч қоринга лимонли сув ичиш сувсизланишнинг олдини олишга ёрдам беради

✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

✅ Лимон таркибида иммунитет, нафас олиш, қон айланиши ва овқат ҳазм қилиш тизимлари учун фойдали кислоталар ва озуқа моддаларининг катта миқдори мавжуд. Бир сўз билан айтганда, лимонли сув фақат фойда.

❗️Ягона чеклов шундаки, агар сурункали касалликлар мавжуд бўлса, эрталабки одатга ушбу фойдали одатни киритишдан олдин биринчи навбатда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.






❗️ Булғор қалампирининг фойдалари

✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

🫑 Булғор қалампири витамин ва фойдали моддаларга бой маҳсулот ҳисобланади. Уни хомлигича ишлатилса, максимал таъсирга эришилади. Пиширилгандан сўнг таркибидаги фойдали моддаларнинг 70 фоизини йўқотади.

☑️ Булғор қалампири:
Кўз саломатлигида, анемиянинг олдини олишда, вазн ташлашда, қонни суюлтиришда, иммунитетни мустаҳкамлашда, уйқу ва кайфиятни яхшилашда самарали восита хисобланади.




​​​​​​​​FARZAND UYGʻOTISH

☝️Farzandingizni uygʻotishdan oldin uning yonida uch daqiqa oʻtirib, past ovozda “Oyatul kursi” bilan ikki “Qul aʼuzu” suralarini oʻqing.
Keyin uni ohista uygʻoting. Baqir chaqir oʻrniga tasbeh ayting.
Allohni sevdiradigan soʻzlar ayting, “Alloh rizqimizni keng qilsin”, “Alloh sizlarni yorlaqasin” deng. Farzand Allohni yaxshi koʻrib ulgʻaysa, U Zotga gunoh qilishdan qoʻrqadi, solih amallari bilan tengdoshlari orasida ajralib turadi.

Ey Muso alayhissalomni chaqaloq paytida saqlab qolgan Zot! Oʻgʻil-qizlarimizni hayot fitnalaridan saqla!

Allohim! Farzandlarimizni solihlardan, ota onasiga yaxshilik qiluvchilardan qil!


Кечаги чойни( бир кун туриб қолган) асло ичманг!

Гап шундаки, чойни "свежий" холатда ичиш керак. Агар, билиб ёки билмасдан, бир кун туриб қолган, эски чойни ичсангиз, сизда ошқозон, ичак ва жигар билан боғлиқ жуда оғир касалликлар ривожланади.

Сабаби, эски чойда, кислород ёрдамида, бактерия ва хар хил микроблар пайдо бўлади ва улар айнан биз айтиб ўтган органларни ишдан чиқаради...

Японияда, бир кунлик эски чойни, илон захридан зарарлироқ деб тан олинг. Хулоса ўзингиздан...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.