zubayriy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


• зубайрий. йўловчи.
• алоқа: @zubayriy_bot
• реклама ҳизматимиз мавжуд эмас (ҳозирча).
• ҳеч қандай диний асосга эга бўлмаган шахсий саҳифа.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




киши аёлни севиши бу фитратдир. лекин, уни ҳимоя қилиб, авайлаб ва бегона эркакларнинг назаридан сақлашлиги бу ҳақиқий эркакликдир.

Ҳикматлар хазинаси


бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади.


Аллоҳ барчамизга фойдали илм, чиройли ризқ ва қабул бўладиган амал ато қилсин.




уларни тушунганимча тушунилмадим, меҳр берганимча меҳр олмадим, нимамни берган бўлсам қайтимига унинг аксини олдим, ким бўлишидан қатъий назар. балки, шунинг учун ҳам «дунё» деб аталар бу ер?!


ҳар олган нафасимизни бир неъмат билишимиз керак, аслида.


бой-у камбағал, дўст-у душман, кучли ёки заиф, барча-барчамиз бир ҳовуч тупроқдан яралганлигимизни унутиб, кибр-у ҳавога берилмайлик. зеро, кибр - шайтондандир.




буларнинг барчаси ўткинчи. шунчаки сабр қилайлик, ёки ҳаммаси ўтиб кетади, ёки биз ўтиб кетамиз.


ибодат учун, тафаккур учун, мутолаа учун, танамизга озуқа (дам олиш) бўлиши учун тунни бериб қўйган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


баъзан кўзимизни остида турган неъматларни пайқамай қоламиз, инсонмизда…


намозимизни йўқотдикми? демак ҳамма нарсамизни йўқотдик деб ҳисоблайверайлик…


зарар ишнинг қаеридан қайтилса ҳам фойдалидир. фақат унинг зарарлигини англаш ва қайтишни кўра билиш лозим.


муҳаббат бир неча маротаба келиши мумкин. лекин фақат биттасигина қалбингизга муҳр уради.

Мубашшир Аҳмад


дунё ўзи бир матодир. унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир.

Росулуллоҳ 🤎


вақтимиздан вақтида фойдаланмасак, вақти келганда «қанийди яна вақтим бўлсайди» деймиз.


waking up your siblings for suhoor, late night taraweehs, planning cute iftaar with friends, locking out all worldly thoughts. I’m looking forward to Ramadan.


тоғлардан оғирдур дўстнинг миннати,
баъзан ҳайрон қилар душман ҳиммати.

©️…


ёш - бу шунчаки рақам, у инсоннинг онги ва ҳаётга бўлган қарашини белгиламайди, ҳамма нарса яшаган йилларга эмас, балки эришилган билим ва бошдан кечирган воқеаларига боғлиқ.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.