#Улуғ_сиймолар9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган сана. Унинг ҳамма асарларини биламизми?Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазон кунида таваллуд топгани қайд этилган. У ўша пайтдаги Темурийлар давлатининг пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда уйғур оиласида туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади ва бу танишув унинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1500-1501 йилларда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.
Навоийдан бизга
30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган. Қуйида унинг асаларини махсус категориялар асосида санаб чиқамиз:
Девонлар. Навоийни биз аввало шоир сифатида таниганмиз. Шоир сифатида у умри давомида ёзган ғазалларини тўплаб бир нечта девон шаклига келтирган. Демак, Навоий девонлари билан таништирамиз :
• «Илк девон»;
• «Бадое ул-бидоя»;
• «Наводир ун-ниҳоя»;
• «Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
• «Девони Фоний» (форсча).
Маснавийлар. Маснавий икки мисрали тартибда ёзилган асар демакдир. Навоийнинг аксарият асарлари маснавийда ёзилган. Жумладан, энг машҳур «Хамса» асари ҳам маснавий жанрида ёзилгани учун унинг таркибидаги достонларни ҳам шу қисмда беришга қарор қилдик.
• «Ҳайрат ул-аброр»;
• «Фарҳод ва Ширин»;
• «Лайли ва Мажнун»;
• «Сабъаи Сайёр»;
• «Садди Искандарий»;
• «Лисон ут-тайр».
Тазкиралар. Авлиёлар, шоирлар ҳаёти акс эттирилган асарлар тазкира дейилади. Навоийнинг бизгача икки тазкираси етиб келган бўлиб, улар «Насойим ул-муҳаббат» ва «Мажолис ун-нафоис» деб номланади.
Таржима ва хотира асарлари. Навоий шунинг бир қанча таржима асарлар ҳам яратган. Улар қуйидагилар:
• «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
• «Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
• «Хамсат ул-мутахаййирин».
Диний-ахлоқий асарлари. Алишер Навоий замонасининг энг билимни диний кишиларидан бири сифатида ҳам намоён бўлади. Унинг деярли барча асарларини диний руҳдаги асарлар дейиш ҳам мумкин.
Диний илмларга бағишланган асарлари эса қуйидагилар:
• «Арбаин» (Қирқ ҳадис);
• «Сирож ул-муслимин»;
• «Муножот».
Тарихий асарлари:• «Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
• «Тарихи мулуки ажам».
Тил ва адабиётга оид асарлари:• «Муфрадот»;
• «Мезон ул-авзон»;
• «Муҳокаматул луғатайн».
Бошқа асарлари:• «Муншаот»;
• «Вақфия»;
• «Назм ул-жавоҳир»;
• «Маҳбуб ул-қулуб».
Манба: “Дарё”Biz👉 http://myurls.co/paxtachi