❓Фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга қандай тавсиялар берасиз?
Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:
➖Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак;
➖шу ўринда психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади;
➖фарзандингизга ўтган вақт давомидаги ўзлаштирмаган билимларига етиб олишида пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак;
➖карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингизнинг кучли томонига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз;
➖фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг;
❗️Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:
🔺қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;
🔺совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт атаркибли дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 70 фоиз бўлиши керак);
🔺фақат тоза ичимлик сувини ичиш;
🔺 жамоат ҳожатхоналари ҳамда уйда ҳожатхона тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;
🔺чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;
🔺нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;
🔺кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.
📢Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/8926
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники