АОКА журналистлардан қўрқадими?
ТОШКЕНТ (Zed News, 5 июнь). Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида "Ўзбектелеком"чилар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбир ҳақида бирор нарса ёзмоқчимасмиз. АОКА биносига кириш масаласига тўхталмоқчимиз. Агентлик ҳозир кунига камида 2 тадан тадбир ўтказяпти, бунга ваъда беришганди ҳар ҳолда.
Журналистларни бинога киритишда рўйхатда бор-йўқлигини сўраш нормал ҳолат, лекин нега мобиль алоқа воситаларини бино ичига олиб кириш тақиқланган? "Навоий-30" дея ном қозонган бу бино бино бўлибдики, бунақа тақиқ кўрмаган бўлса керак.
Униси майли, журналистнинг асосий иш қуроли телефон эмасми? Унда тадбирга келганидан нима фойда бор? Қайтиб кета қолади, яхшиси, бошқа ишини қилади. АОКА мутасаддилари бу тартибни ўйлаб топишганида нимани режа қилишган бўлса?
АОКА журналистлардан қўрқадимики, улар учун телефон олиб кириш тақиқланса? ОАВ вакилларини қўйинг, балки оддий фуқаролар ҳам шундай тақиққа учрар. Чет эл тажрибасини рўкач қилишга устамиз-ку, уларда қандай экан?
Журналист Жамшид Ниёзов ўтган йили Америкага сафари чоғида АҚШдаги энг қаттиқ назоратли қамоқхонага кириб, расмларга олиб, суратларга тушиб чиққанди. У ерларда журналистлар учун ҳамма эшиклар очиқлигини ёзганди. Ўз кўзи билан кўрганди.
ДХХ, Ички ишлар вазирлиги ёки шунга ўхшаш махфийроқ маскан бўлса эканки, тўғри тушунсак. Лекин уларда ҳам журналистлар учун ташкил этилган тадбирларда телефонларга рухсат беришади.
АОКА раҳбарияти бу масалани қайта кўриб чиқади, деган умиддамиз. Агар ниманидир расмга олиб ёки аудио-видеоёзув интернетга чиқиб кетишидан қўрқишса, тадбир қилмай қўяверишгани маъқул. Бизга Миллий матбуот маркази ҳам бўлаверади.
🔴 @ZnewsZ