ZAYDIBNSOBIT.UZ

Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din

Бағдод тумани #ZAYDIBNSOBIT масжиди расмий канали
ГУВОҲНОМА №1318

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri

​​ХУФТОН НАМОЗИГА КЕЧ ҚОЛГАН КИШИНИНГ ТАРОВИҲ ЎҚИШИ
#намоз #таровиҳ

❓1581-САВОЛ: Рамазон кечаларида таровиҳ намозига борилганда жамоат хуфтон намозини ўқиб бўлгани маълум бўлса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозининг вақти хуфтоннинг фарзини ўқиб бўлгач киради, шунинг учун хуфтон намозига жамоатга улгурмаган киши аввал хуфтоннинг фарз ва суннатини ўқиб олиб, кейин таровиҳга қўшилади. Хуфтон билан машғул бўлган пайтда таровиҳнинг маълум ракатлари ўтиб кетиб қолса, улгура олмаган қисмини жамоат билан витрни адо этиб бўлгач ўқиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

© @diniysavollar

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

АЛЛОҲ  ТАОЛО  СИЗНИ
СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ

•"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят

•"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят

•"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят

•"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят

•"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят

•"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят

•"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади"
"Моида" сураси, 42- оят

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

#Рамазон_тақвими
8️⃣ КУН. 8 МАРТ

📌 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 5:29

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🕰 ИФТОРЛИК / 18:25

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

#Рамазон_тақвими
7️⃣ КУН. 7 МАРТ

📌 Тошкент вақти билан

🕰️ ИФТОРЛИК / 18:24

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

💬 Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

Рўза кечасида, яъни кун ботгандан тонг отгунча бўлган муддатда жинсий яқинлик қилиш жоизми? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Жоиз. Аллоҳ томонидан ҳалол қилинган
  •   Макруҳ. Рўза ойида жинсий яқинлик қилишдан қайтарилган
  •   Айрим тоифа кишиларга рухсат этилган
  •   Энди билиб оламан
89 ta ovoz

​​НАМОЗ ТУГАГАЧ ИМОМ ТАҲОРАТСИЗЛИГИНИНГ МАЪЛУМ БЎЛИШИ
#намоз #таровиҳ

❓1580-САВОЛ: Рамазон ойида хуфтонни бир имомга иқтидо қилиб ўқиса, сўнг таровиҳга бошқа қори имомликка ўтса, намоз ўқиб бўлинганидан сўнг биринчи имом хуфтонни таҳоратсиз ўқигани маълум бўлса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозининг вақти хуфтоннинг фарзини ўқиб бўлгандан кейин киради. Саволдаги ҳолатда эса таровиҳ хуфтондан аввал ўқиб қўйилган. Шунинг учун бу намоз таровиҳ эмас, нафл ҳисобланади. Таровиҳни эса хуфтондан кейин қайта ўқиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1 Азон айтилган вақтда.
2 Қуръон ўқилган вақтда.
3 Каъабани кўрган вақтда.
4 Ёмғир ёғаётганда.
5 Душманга йўлиққанда.
6 Зулм кўрганда.
7 Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8 Фарз намозини тугатганда.
9 Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10 Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11 Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12 Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13 Арафа кунида.
14 Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15 Ифтор вақтида.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

БАҒДОД НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

07.03.2025

Туман бўйича барча масжидларда намоз вақтлари:

Субх           ⏰05:18

Бомдод     ⏰06:00

Пешин       ⏰12:45

Aср             ⏰17:00

Шом           ⏰18:27

Хуфтон      ⏰20:20

#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
(Нисо сураси 103-оят).

Бу вақтлар кейинги жума кунигача эканлигини маълум қиламиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
https://t.me/zaydibnsobit01

🌙РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ,
7 - КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌟🌙🍀

Қалбимиз тўрида иймон порласин,
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин.
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин,
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму-амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОН-ЖУМА МУБОРАК!🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати
✨ Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

9.5k 1 279 1 13

#Рамазон_тақвими
7️⃣ КУН. 7 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 5:30

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🕰 ИФТОРЛИК / 18:24

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

#Рамазон_тақвими
6️⃣ КУН. 6 МАРТ

🕰 ИФТОРЛИК / 18:22

НИЯТ ҚИЛИБ САҲАРЛИККА ТУРМАСА БЎЛАДИМИ?
#рўза

❓900-CАВОЛ: Рўзада ифтордан кейин ётишдан олдин рўзага ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эртаси куни тутадиган рўзаси дуруст, лекин саҳарлик қилиш суннатини тарк қилган бўлади. Саҳарликнинг савобидан қуруқ қолади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

عن أنس - رضي الله عنه - ، قَالَ : قَالَ رسولُ الله - صلى الله عليه وسلم - : (( تَسَحَّرُوا ؛ فَإنَّ في السُّحُورِ بَرَكَةً )) متفقٌ عَلَيْهِ .

"Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бор" (Муттафақун алайҳ).

Демак, саҳарлик билан рўза тутишга одатланиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини ювса бўладими? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Тиш пастасини ишлатиш мустаҳаб
  •   Тиш пастасини ишлатиш ҳаром
  •   Тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди
  •   Энди билиб оламан
37 ta ovoz

🫥 САҲАРЛИКНИНГ 6️⃣ ФАЗИЛАТИ

🟢 Саҳарлик – баракадир

🟢Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🟢Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар (Имом Табароний ривояти)

🟢Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

🌴 Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар

🟢Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири

🟢Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарликда дуо қабул бўлувчи вақт бор

🟢Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🥜 Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#mutolaa #saharlik #ramazon #hadis

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📿 Саҳар вақтида истиғфор айтувчилар

    ❗️ Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

    🩸 Рўзанинг қон ҳужайраларига таъсири

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉: 
@ZAYDIBNSOBIT01

#Рамазон_тақвими
6️⃣ КУН. 6 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 5:32

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир
.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🕰 ИФТОРЛИК / 18:22

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

#umra #ramazon
🕋 РАМАЗОН ОЙИ УЧУН УМРА ДАСТУРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Ҳаж" ва "Умра" маркази ватандошларимизга Рамазон ойида қуйидаги умра дастурини тақдим этади:

Иккинчи ўн кунлик: 11-21 март кунлари учун.

🛫 Тошкент – Жидда, Жидда – Тошкент авиачиптаси (Uzbekistan Airways);

🌙 Мадинаи мунавварада “Grand Shahba” va "Golden Tulip" меҳмонхоналари;

🕋 Маккаи мукаррамада эса “Al Ayyam Elite” ва “Marmara Hotel” меҳмонхоналари;

🚌 Ҳожиларимизга хизмат кўрсатувчи замонавий автобуслар;

🛏 Жойлаштириш бир хонада 4 киши;

🍲 Сахарлик ва ифторлик дастурхони, ширинлик ва сархил мевалар;

💦 Қизил денгизга саёҳат;

🛫 Дастур 11 кун;

👨‍💻 Доимий ишчи гуруҳи + Фатво маркази мутахассиси;

🏥 Тиббиёт маркази (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ажратган шифокорлар);

✅ Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат (+қайта таъмирланган "Qiblatayn" масжиди зиёрати);

🎁 Зам-зам суви.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
📞+998-91-107-55-00;
📞+998-97-207-34-87

#Рамазон_тақвими
5️⃣ КУН. 5 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 ИФТОРЛИК / 18:21

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

Рўза тутган одам ифторлик вақти келганда аввал оғзини очадими ёки шом намозини ўқийдими? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Оғиз очилади, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади
  •   Шом ўқилади, кейин оғиз очилади
  •   Иккаласи ҳам бўлаверади
  •   Энди билиб оламан
82 ta ovoz

ХАТМДАН КЕЙИН ТАРОВИҲНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ
#намоз #таровиҳ

❓1575-САВОЛ: Рамазон ойида таровиҳ намозларида 27 кунлик хатмдан кейин қолган кунларда таровиҳ намозини ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози суннати муаккада ҳисобланади, шунинг учун ҳам хатм Рамазоннинг қайси кунида тугашидан қатъий назар, ойнинг охирги кечасига қадар таровиҳни давом эттириб қўйиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉 @ZAYDIBNSOBIT01

Рўзадорлар жаннатга қайси эшикдан кириш ҳуқуқини қўлга киритадилар? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Дайён
  •   Райён
  •   Кавсар
  •   Энди билиб оламан
33 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.