Zavqli kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Каналимиз Relax ва бошқа мавзуларда маълумотлар тақдим этиб боради.
Реклама ва бошқа мурожаатлар бўйича @Zavqlichannel га боғланинг
Каналимизга 01.11.2022 йил куни асос солинган.
По рекламным вопросам обращайтесь к @Zavqlichannel

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Баьзи бир ишларни бўрттириб юборамиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу дунёда сиздан фақат яхшилик қолади.


Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси — уйқу вақтини йўқотганидир. Уйқунинг ҳам жисмоний, ҳам ижтимоий аҳамияти жуда катта.

Вақтдан барака учаётган вақтда «умрим тез ўтиб кетяпти» деганлар, қачон ётиб, қачон тураётганига эътибор берсин. Уйқу вақтини писанд этмайдиганларнинг умри ва ризқида барака бўлмайди. Буни барча — диндору динсиз, мусулмону насоро... тан олади.

Бу уйқу тундагисидир, кундузгиси эмас. Қуръонда бу алоҳида таъкидланади: «У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳот қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир.» (Фурқон сураси, 47-оят).
Албатта, кундузги уйқу ҳам таъкидланади, лекин инсон ҳаётида энг муҳими – тундаги уйқу.

Хитойда ишлаётганимда хитойлик профессор эрта туришнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб, мени ҳайратда қолдирмоқчи бўлганди.
Бенжамин Франклинга нисбат бериладиган машҳур мақолни эслайлик: “Early to bed and early to rise makes a man healthy, wealthy, and wise." («Эрта ётиш ва эрта туриш инсонни соғлом, бой ва доно қилади.») дейилади.

Уйқусига эътибор қилмаган одамда касалликларга мойиллик ортиб боради, тушкун, тунд, одамови, жиззаки, сиркаси сув кўтармайдиган, асабий, одам ёқтирмайдиган… бўлади.

Вақтини баракали бўлишини истаган одам уйқуга эътибор бериши лозим. Уйқу вақти қатъий бўлиши керак. Уйқу вақти эса фаслларга қараб ўзгариб боради. Энг идеал уйқу вақтини эса йил давомидаги бомдод ва хуфтон намозлари вақтларига қараб белгиласа бўлади.

Уйқунинг бузилиши ва вақтига амал қилмасликнинг илк белгиларидан – эрталаб турганда бошдаги енгил оғриқ, чарчоқ, гарангсирашдир.
Вақтдан барака кетди, дейишдан аввал тунги уйқу вақтига эътибор бериб қўйинг!

Бахтиёр Абдуғафур


Маҳалла еттилигининг ойлик маошлари экан:

Хоким ëрдамчилари: 8-12млн
Ëшлар етакчилари: 5-6млн
Проф инспект: 8-12млн
Солиқ инспект: 6-10млн
Ижтимоий ходим: 8-10млн
Хотин қизлар фаоли: 5-8млн
Маҳалла раиси: 3,8-5млн


🇨🇳 Хитой қонунчилигига кўра, ўлим жазоси қуйидагилар учун қўлланиларкан:

– коррупция;
– терроризм;
– хиёнат;
– жосуслик;
– ҳукуматга қарши ҳаракатлар;
– талончилик;
– тақиқланган нарсаларни контрабанда қилиш;
– қалбакилаштириш;
– қурол ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш, ташиш ва савдоси;
– контрафакт дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
– оғир оқибатларга олиб келадиган транспорт воситалари ва иншоотларга, газ ва электр жиҳозларига шикаст етказиш;
– самолётни қўлга олиш ва ушлаб туриш, ўғирлаш;
– аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик;
– қотиллик;
– ва бошқа ўта оғир жиноятлар.


Сиз ҳунук эмассиз …


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳамма жойда ҳаёт бир ҳил - агар пулинг бўлса.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_оқшом


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍿 Тунги ритм

🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

https://t.me/zavqlikanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡Дубай(БАА) да семиз одамларнинг хар бир озган килоси учун 1 граммдан олтин беряпти экан😳

Бу дегани агар 10 кило озсангиз 10 грамм тилло ёки 1000 доллар пул беришади

Семиз танишларга юбориб қўямиз, ДУБАЙГА бориб озамиз))


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Сайёралар паради бошланди – осмондаги ноёб манзара!

Бугун Қуёш тизимидаги барча сайёралар бир чизиққа тизилган ҳолда космик уйғунликни намоён қилмоқда. Бу камдан-кам учрайдиган манзарани ўтказиб юборманг – осмонга қаранг ва оламнинг чексиз гўзаллигидан завқланинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қойиле

Таиланднинг Пхукет оролида илк ўзбек ошхонаси очилди ва уни андижонликлар ташкил қилишибди👏

Бу ерда ишлаётган ўзбек ва таиландликлар бошларига ўзимизни миллий дўппиларни кийиб юришибди экан.

Менюда: мастава, ош, лағмон, сомса, манти, қозон кабоб ва бошқа мазали таомлар бор!

Андижонлик қайда йўқ?
Андижонлик Ойда йўқ.
Нима учун Ойда йўқ?
Чунки Ойда фойда йўқ! 😃

Яқинларингизга улашинг!


🇪🇺 ЕЧЛ. Нимчорак финалга қуръа ташланди

Жуфтликлар билан танишинг

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Астон Вилла" - 🇧🇪 "Брюгге"

🇫🇷 Лилль" - "Боруссия Д"

🇪🇸 "Атлетико" - 🇪🇸 "Реал"

🇩🇪 "Бавария" - 🇩🇪 "Байер"

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Арсенал" - 🇳🇱 ПСВ

🇮🇹 "Интер" - 🇳🇱 "Фейеенорд"

🇪🇸 "Барселона" - 🇵🇹 "Бенфика"

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 "Ливерпуль" - 🇫🇷 ПСЖ


🇺🇿 Ўзбекистон армиясида дронлар ва уларга қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилади

Бу ҳақда президент раислигида ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

Шунингдек, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, робо-техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилиши белгиланди.


Бизнинг кунимиз


Болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлар жавобгарликка тортилади

Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Қабул қилинган қонун билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга қўшимчалар киритилди.


⚡️Расман: Ўзбекистонда ҳайдовчи 6 марта қизил чироқдан ўтиб кетса, гувоҳномасидан маҳрум бўлади

Энди жарима баллари "E-jarimaball" тизимида қайд этилади. Бир йил давомида, 8 баллгача смс орқали огоҳлантирилади, агар 12баллдан ошиб кетса камида 6 ой ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
;

☝️Баллар нималар учун берилади?
🔺 Қизил чироқ - 2 балл
🔺 Тақиқланган жойларда қувиб ўтиш - 1,5 балл
🔺 Тезликни ошириш - 0,5-2 балл
🔺 Рухсатсиз тонировка - 1-2 балл
🔺 Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, суғуртасиз ёки рўйхатдан ўтмасдан бошқариш - қоидабузарликка қараб тегишли баллар берилади


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕋 Каъбанинг сунъий интеллект орқали қилинган ва қурилиши акс этган видеоси

Хеч бир кадр интернетдан олинмаган! Ушбу кадрлар тўлиқ сунъий интеллект орқали қилинган

Каъба тарихан жуда кўп ўзгаришларга дучор бўлган, биз эса бу қисқа роликда тарихий фактлар асосида энг мухим босқичларини кўрсатдик. Бази бир хатолар бўлса тўғри тушунасиз ва бизни харакатимизни қўллаб қувватлайсиз диган умиддамиз.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жарима балларини ҳисобга олиш кўзда тутилган нормалари:

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 28-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 28-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 28-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

Эслатма: ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун энг юқори жарима бали 2 баллдан ошмаслиги лозим. Жарима баллари юқоридаги ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан эътиборан йил давомида ҳисоблаб борилади. Жарима баллари бир йил ўтгач, автоматик равишда ечилади. Жарима балларини ҳисоблаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.