Zafarbek Solijonov dan repost
Мен вилоят ҳокимлари ичида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовни ҳурмат қиламан. Бирга тушган расмларим ҳам бор. Лекин вилоятдаги ҳолатлар бўйича танқидлар ҳам бериб тураман. Охиргисини кеча каналимда бердим. Айб бўлса, яна танқид қиламан. Тилим қисиқмас ҳеч биридан, шукр. Лекин Эркинжон аканинг юқоридаги гапларини жамоатчилик нега ўта негатив тарзда қабул қилганлигини тушунмаяпман.
Биринчидан, Турдимов иқтисодчи, иқтисодий билимлари нуқтаи назаридан вазиятга реал қараган ва мавжуд ҳолат бўйича ўз таклифини билдирган. Ҳозирги дод-войингиз билан бундай касб эгалари камайиб қоладими? Ёки қизларимиз четга чиқиб кетмай қўядими? Уларга профессионалликни ўргатиш - ўша ишида узоқ сақланиб қолиши ва унга бериладиган пулнинг ошишига хизмат қилиши мумкин. Эркакларни мардикорликка тайёрлайдиган марказлар ҳам борку. Балки уларни ҳам ёпиш керакдир? Бизга қилич ярашади - Амир Темур авлодимиз деб. Бу касбга хоҳлайсизми йўқми ўзимизда ҳам талаб бор. Ёки юртимизда мардикор аёлларимиз йўқми? Оқсоч=мардикор аёл эмасми? Капитализмда яшаяпмиз, коммунизмда эмас. Бой ва камбағал бўладиган давр. Буни тўхтата олмайсиз, биродар. Давлатнинг режаларини кутиб турмай, соққани қилиб, кейинги авлодни ўқитиш керак. Ёки бой бўлиб бирортангиз шунақа оилаларни беғараз қарамоғингизга олдингизми, четга кетишидан ҳавотирда экансиз, оқсоч деган сўздан ор қиларкансиз?
Ҳамма ўзининг фикрларини тиқиштиряпти. Ундай қилиш керак, бундай қилиш керак ва бошқалар. Бир гапда. Ўша сиз айтган ишларни қилиш айнан ижро раҳбари - ҳокимнинг ваколатида эканми? Бир ўша таклифингизга доир қонунларни варақлаб ҳам кўринг. Ўзи таклифларнинг ҳаммасини тўлиқ ўқиб чиқдингизми? Барчасини мажбурлаб ўқитиш керак, деган жойи борми? Мажбурий эмас, ихтиёрий. Арзандангизни асрасангиз у ерда ўқитмасдан ҳам бошқа иш, ўқишга йўналтиришингиз мумкин. Ёки ҳеч қаерда ишлатмай, айтганини қилиб, тўлиқ таъминлаб қўйинг, мен ўзим сизга қарсак чаламан. Ўзи сизда арзирли таклиф борми? Асосланг ва ҳаммани ишонтиринг. Шуни бажарайлик.
Орамизда четдан жўнатган хотини, қизининг пулини бир чеккада ишламасдан санаб ўтирадиган "алфонсо-эркаклар"имиз ҳам бор. Интернетда айрим шундайлар ҳам фикр ёзибди. Уларни яқиндан биламан. Бунақа вазиятларда ғурури уйғонадида пул топишга, ўзини қийнашга келганда ўша ғурур сулайиб қолади. У ялқов Турдимовнинг гапини миллатига ҳақорат деди ва ётоқхонасига кириб, четдан пул жўнатаётган хотинига телеграмдан "қийналмаяпсанми жоним?" дея смс ёзди. Ажойибсиз шундайлар.
Турдимов яна бир нечта таклиф берган - инновацияга бўлган таклифлар ҳам бор у ерда. Нимага бу таклифини ҳам муҳокама қилмаяпсиз? Ижобий экани учунми? Сизмасми ўзингизча холисликдан бизга сайраган, а дўстим? Қолгани қолиб кетаверадими? Ўзини олим деб ҳисоблайдиган айримлардан ҳам шунақа энса қотириш постлари кўринди. Ғалати ёки ҳеч ким мукаммал эмаслигини исботладингиз.
Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov