Ташқи кўринишга эътибор ҳақида.
Бир нарсага аҳамият бердим – бизда ташқи кўринишга ҳаддан ташқари кўп аҳамият берилади.
Масалан, уч йил Канадада яшадим, бирор марта сочим ҳақида гап эшитмадим. Ўсиб кетибди, тўкилиб кетибди (учта ўғилни эплаш ўзи эмас!), бало бўпти, баттар бўпти – бу гапларни Ўзбекистонда кўп эшитдим. Етти ёт бегона одамлардан.
Тан олиш керак, бизда чиқаётган «Спарк»-у «Кобальт»лар «марални» анча эскирган. Ғарбда бунақа машиналарни сотиб ҳам ололмайсиз. Бизда сотилаётган «Равон»лар пулига Канадада анча замонавий машиналар олиш мумкин.
Аммо қаерга қараманг, машиналарда диодли фара, «сака» диск, «чиройли» рақам ва ҳ.к. Одамлар ташқи кўринишини безатиш билан овора.
Ғарбда 99,9% машиналар дисклари, фаралари ўзгартирилмайди, пул бериб, олифта номерлар олинмайди. Мақтаниш урф эмас.
Кийинишга ҳам бизлар кўп эътибор қаратамиз. Аксарият аёллар косметикадан фойдаланади, баланд пошнали оёқ кийим кияди. Уларнинг Ғарбдаги тенгдошлари осилган-сочилган кийимларда юраверади, ташқи кўринишга эътибор бермайди.
Бу яхшими ёки ёмон – ҳулосани ўзингиз чиқаринг.
@zambarakning_oqi