t.me/bobur_bobomurod
АЙРИМ САРОЙ АЪЁНЛАРИ ҲАҚИДА ЭРТАК
Қадим яқин замонда,
Қуёшўтар томонда,
Халққа кўп ваъда бериб,
Хушомаддан ҳам эриб,
Яшаб юрган бир подшоҳ,
Кўшки ёнида ногоҳ,
Кўтариб шовқин-сурон,
Тўпланибди оломон.
Шоҳ сўрар аъёнлардан,
- Бу шовқин қаёнлардан.
Не истайди фуқаро,
Шунча тўполон аро?
Сўзлар вазиру, қози:
- Халқингиз Сиздан рози.
Улар бўлиб миннатдор,
Садоқат айлар изҳор...
- Нега улар, сўрар шоҳ,
Бақирар деб: "Етар, оҳ",
"Тўйдик" дейди, "бўлди" дер,
"Ортди" дейди, "тўлди" дер?!
Аъёнлар сўзлар яна:
"Шоҳим, элда тантана.
Етарли ҳамма томон,
Осмон тиниқ, юрт омон.
"Баҳор бўлди" дейди эл,
"Қозон тўлди" дейди эл.
Ҳосил - барча муддао,
Ортиғи-ла муҳайё".
Ёлғон айлаб сўзини,
Алдар шоҳнинг ўзини.
Мунофиқ магар аъён -
Шоҳу юрт учун зиён!
БОБУР БОБОМУРОД
2020.18.5. 04:00.
T.me/zamonaviy_ustoz
АЙРИМ САРОЙ АЪЁНЛАРИ ҲАҚИДА ЭРТАК
Қадим яқин замонда,
Қуёшўтар томонда,
Халққа кўп ваъда бериб,
Хушомаддан ҳам эриб,
Яшаб юрган бир подшоҳ,
Кўшки ёнида ногоҳ,
Кўтариб шовқин-сурон,
Тўпланибди оломон.
Шоҳ сўрар аъёнлардан,
- Бу шовқин қаёнлардан.
Не истайди фуқаро,
Шунча тўполон аро?
Сўзлар вазиру, қози:
- Халқингиз Сиздан рози.
Улар бўлиб миннатдор,
Садоқат айлар изҳор...
- Нега улар, сўрар шоҳ,
Бақирар деб: "Етар, оҳ",
"Тўйдик" дейди, "бўлди" дер,
"Ортди" дейди, "тўлди" дер?!
Аъёнлар сўзлар яна:
"Шоҳим, элда тантана.
Етарли ҳамма томон,
Осмон тиниқ, юрт омон.
"Баҳор бўлди" дейди эл,
"Қозон тўлди" дейди эл.
Ҳосил - барча муддао,
Ортиғи-ла муҳайё".
Ёлғон айлаб сўзини,
Алдар шоҳнинг ўзини.
Мунофиқ магар аъён -
Шоҳу юрт учун зиён!
БОБУР БОБОМУРОД
2020.18.5. 04:00.
T.me/zamonaviy_ustoz