bakiroo dan repost
Ён қўшнилари, мазҳаби бир - Грузиянинг учдан бир қисми, Украинанинг қарийб бешдан бир қисм ҳудудини босиб олган, Донбассда гибрид урушда ўнминглаб одамларни, улар орасида минглаб болалар бор, ёстиғини қуритишда давом этаётган, Европадан тортиб Қўшма штатларгача бўлган давлатларда демократик институтлар ва сайловларга бузғунчилик, қўпорувчилик ва ҳатто қотиллик билан аралашаётган, Черногория, Македонияда давлат тўнтаришига уриниб кўрган, Европадаги барча ўта миллатчи ва фашистик кучларга, бутун дунё бўйлаб энг баттол диктаторларга ҳомийлик қилаётган, "тинчликпарвар" дея қўшинларини олиб кирган ҳудудларда ҳеч қачон тинчлик ўрнатилишига йўл бермайдиган, халқаро ҳуқуқни очиқчасига бузишдан тап тортмайдиган, Инсоният тарихидаги энг катта жиноятлардан бири бўлган ва иккинчи жаҳон урушига йўл очган "Роббентроп-Молотов" пактини оқлайдиган давлат етовидаги иттифоқ таркибига, у қандай ном билан аталмасин, киришга мен рози эмасман. Менинг болаларим ҳам рози бўлмайди.