Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис, братишкям бўлмиш Сарвар Жалолов «[Ташқарида](@tashqaridaUZ)» номли яхши канал очибди. Каналда жаҳон айвонида бўлиб ўтаётган жараёнлар ўзбек тилида содда қилиб ёритилади. Масалан, шу кунгача Сарвар Брекзит ва Европа иттифоқи ҳақида бир неча пост ёзди.
~~~
Сарвар Жалоловни, адашмасам, 2014 ё 2015 йили «Дарё»га журналист сифатида ишга олгандим. Ўша пайтда унинг четда ўқиганлиги билиниб турарди, калла яхши ишларди.
«Дарё»да кўп ишламади, бир йил ўтмай Францияга ўқишга кетди. Шу-шу Фейсбукда гаплашиб турардик. Тошкентга борганимда ёзиб қолди, учрашайлик деб.
Учрашдик; уйланибди, энди Тошкентда ишлаётган экан. Ағдан-бағдан гаплашиб, Телеграмда канал очиш ҳақида гап кетди. У халқаро муносабатлар бўйича мутахассис бўлгани учун Телеграмда канал очиб, давлатлараро муносабатлар ҳақида постлар ёзишни маслаҳат бердим.
Очибди канал, мана — @tashqaridaUZ
Сўнгги пости сиёсатчиларнинг репутацияси ҳақида бўпти. Кечаги замҳокимнинг қилиғига бўлган прокуратуранинг муносабати мавзусига жуда мос тушадиган пост:
Трюдодан бошласак, унинг 2000 йиллар бошида ўзи иштирок этган оқшом тадбирларининг бирида оқ салла ўраган ва юзини қора рангда гримм қилган ҳолда эртак қаҳрамони Оловуддин қиёфасида тушган сурати Time журнали томонидан чоп этилгач, жамоатчилик уни ирқчиликда айблади. Трюдо бу масалада расман кечирим сўраган бўлса-да, бу ҳаммани хам қониқтирган, дейиш қийин.
Бу октябрь охирида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида Трюдонинг Либерал партияси натижаларига салбий таъсир қилиши кутиляпти - машҳур Ipsos сўровлар хизматининг 23 сентябрдаги сўровлари натижасига кўра Либерал партиянинг рейтинги 3%га тушган ва 32%ни ташкил қилиб, Консерватив партиядан 4%га ортда қола бошлаган. Бироқ 24 сентябрдаги Leger сўровлар яна Либераллар олдинга чиққанини кўрсатган. Умумун, сайлов кампанияси бошланганидан буён иккала партиянинг ўрни доимий равишда алмашиб турганига қаралса, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини кўриш мумкин.
Постда Сарвар Трамп ва унинг иштирокидаги скандалларни ҳам тилга олади. Охиригача «Ташқарида» каналида ўқишни тавсия қиламан – https://t.me/tashqaridaUZ/35
Агар Олмазор замҳокими билан рўй берган ҳодиса Ғарбда содир бўлганида, биринчи навбатда у истеъфо берган бўларди. Чунки у ерда ҳокимлар халқ олдида жавобгар, улар тўғридан-тўғри сайланади. Шундай экан, сайланган ҳоким ўринбосари томонидан репутациясига салбий таъсир бўлишини, ва охир оқибатда лавозимини бой беришдан қўрқади.
Биздачи? Битта кечирим сўрайди (агар сўраса!) ва бўлди, репутация яна рисоладагидек оппоқ! 😔
@zambarakning_oqi