Mikrofon ko‘targan ayol dan repost
БОЛА АВАРИЯДА ЎЛДИ: ҲЕЧ КИМНИНГ ИШИ ЙЎҚ
1 сентябрь куни велосипедда кетаётган 11 ёшли Абдураҳмонни Зангиота тумани Тарнов маҳалласидаги катта автомобиль йўлида магазин олдидан чиқаётган Матиз туртиб юборади. Бола йиқилади. Тўғридан келаётган ЗИЛ юк машинаси эса болани...босиб кетади.
Зил ҳайдовчиси ва одамлар 16 –больницага олиб боришади. Абдураҳмоннинг оёғини кесиб ташлашади, узоқ операция қилишади, бола 4 кун комада ётади. Болажон дардга дош беролмай жони узилади.
Айтишларича, 16 даги шифокорлар тартибга кўра, милицияга запрос беришган. Аммо 4 кун ичида ҳеч ким келмаган. Таниш-билиш қилиб, прокуратура жалб қилингач, терговчи бириктирилади. Боланинг жасадини олиб чиқиб кетиш учун судмедэкспертиза қилиш керак одатда. Судмедга олиб бориш учун боланинг кесиб ташланган оёғи қидирилади(ҳа, тўғри ўқидингиз).
Моргданми-қаердандир оёқ топиб келингач, Зангиотадаги судмедэкспертизага олиб борайлик, ҳаммаси тайёр турибди, тез бўлади, дейди терговчи. Қўлида касаллик тарихини ҳам олиб кетади. Шу билан куни бўйи уни топиб бўлмайди, телефонини ўчириб олади. Минг дардига миллион дард қўшилиб, ота-онаси, яқинлари болани шомга ҳам чиқаришолмайди. Боланинг пажмурдаси билан вайрона судмедэкспертизанинг эшигида сарсон бўлишади. Тунги 12 гача. Тасаввур қиляпсизми...
Шу билан бомдодга деб режа қилишади. Судмед эксперти йўқ, касаллик тарихи йўқлиги учун қабул қилинмайди. Яна каттароқ кимнидир топиб, ишга жалб қилиш учун эзилиш... Қўнғироқдан кейингина терговчи, эксперт топилади. Судмед эксперти ҳам ишига “астойдил киришиб” шундоқ ҳам 4 кун ичида аъзойи бадани операция бўлган болани яна қайта “титкилаб” чиқади...
Лаънатилар...айтинг, ўзи сиз қанақа одамсиз? Қанақа аблаҳ одамсизлар? Кетиб қолган МАТИЗчи, запросга келмаган Зангиота ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИ, вазиятни билиб туриб ҳам, қўлида историяни кўтариб кетиб, телефонини ўчириб олган ТЕРГОВЧИ, навбатчи топилмаган ЗАНГИОТА СУДМЕДЭКСПЕРТИЗА ХИЗМАТИ- СИЗЛАРНИНГ БОЛАНГИЗ БОРМИ? ЯҚИНИНГИЗ БОРМИ? СИЗЛАР ФАҚАТ ТЕПАДАН ҚЎНҒИРОҚ БЎЛСА ИШЛАЙСИЗМИ? ҚОТИБ КЕТГАН БЕТИНГИЗ ОРҚАСИДА АҚЛ, ВИЖДОН БОРМИ?
Судмедэкспертиза хизматида умуман тартиб йўқлигини коронавируснинг биринчи тўлқинида бутун Тошкент кўриб бўлди, иши тушганларнинг дардидан тутун чиқади. Булар ўликни сотди ҳам, алмаштириб ҳам қўйди, қўлини теккизмай пакетга ўраб ҳам берди ва ҳоказо...
НОРАСИДАНИНГ МУСИБАТИДАН АДО БЎЛГАН ОТА-ОНАНИ ЯНА ЎЛИКНИ ОЛИШ УЧУН ҲАМ ШУНЧА САРСОН ҚИЛИШГА МОСЛАШТИРИЛГАН ҚАНДАЙ “ТИЗИМ” ЎЗИ БУ? ҚАЧОНГАЧА ЧИДАЙМИЗ БУ БОШБОШДОҚЛИККА, ЎЗ ИШИГА СОВУҚҚОНЛИККА, ИНСОН ҚАДРИГА БЕФАРҚЛИККА? ЗАНГИОТА ИИБ, ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИГА ҲАМ ШУ САВОЛ.
Шундоқ жонга тегди шундай воқеаларни ўқиш, эшитиш, иштирокчиси бўлиш.
Абдураҳмон, болажоним, ҳечам хафа бўлма... Гуноҳлардан холи чин дунёга кетдинг. Бу одамлар билан яшаш ҳам осонмас, мен сенга айтсам...
Суратда: Зангиота туманидаги судмедэкспертиза хизмати.
Тафсилотларни журналист Саидносир Усмонов фейсбукда эълон қилди.