bakiroo dan repost
Кейинги кунларда Олий таълим муассасаларида онлайн таълим олиб борилаётгани муносабати билан тўлов-шартнома суммалари қайта кўриб чиқилиши билан боғлиқ масалалар кун тартибида долзарб бўлиб турипти.
Менинг назаримда, талабаларнинг бу борадаги истаклари тўғри. Талабалар ёрдам сўрамаяпти, шартнома нархларини қайта калькуляция қилишни, харажатларни инвентаризациялашни сўраяпти.
Бу бузғунчилик ва зараркунандалик эмас.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини алоҳида қайд этишича, базавий тўлов-контракт миқдори (стипендиясиз)
6,4 млн.сўм этиб белгиланган бўлиб, жорий сақлаш харажатларининг 69%ини қопламоқда экан. Ҳар бир базавий тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар ўқитишнинг минимал харажатлари учун тўловларни 2,9 млн.сўмга кам тўламоқда эмиш. Битта талаба ҳисобидан ўқитувчиларга 7,9 млн.сўм харажат кетаётганмуш. Бу ҳолда ОТМ ўқитувчиларининг туваги тиллодан бўлиб кетиши керак эмасми?
Тўғриси, ғалати бу рақамлар. Чунки битта талабадан 2,9 млн сўмдан зиён кўраётган ОТМлар юзмиллиардлаб маблағларни банкларга депозитларга жойлаштира олмаган бўларди. Ўзбекистонда биронта ОТМ йўқки, тижорат банкларида ўн миллиардлаб депозит жойлаштирмаган ва миллиардлаб даромад олмаган бўлсин.
Хуллас, ОТМларнинг тўлов-шартнома харажатлари қайта калькуляция қилиниши лозим. Очиқ-ойдин. Шаффоф. Тийинигача.
Талабалар ҳақ бу борада.
P.S. Яна бир масала. ОТМларнинг баланси ва молиявий натижалари, йирик битимлари очиқланмайди. Шуни очиш вақти келди.
Акс ҳолда ёпиқлиқ қозон ёпиғлигича, ҳаммаси енг остида, кўрпа ичида давом этаверади.