davletovuz dan repost
Синиқ тизим
Ижтимоий тармоқларда, сайтларда андижонлик йигит Абдуллоҳ Тоҳировнинг тўсатдан йўқолиб қолиши билан боғлиқ гап-сўзлар тинмаяпти.
Демократия, янги Ўзбекистон деган баландпарвоз гаплар мана шунақа оддий, бир инсон тақдирига нисбатан қўрқинчли жимжитликлар, шаффоф бўлмаган процедуралар оқибатида бир пулга айланади. Буни йўқ жойдан муаммо яратиш деса ҳам бўлади.
Ёпиқ ва шубҳали хатти-ҳаракатлар эҳтимолий айбдор инсонни жабрдийдаги, зулм ва зўрлик қурбонига айлантиради. Бу давлат суди, қонунийликни таъминлашга масъул прокуратурасига, омбудсманига ишончнинг йўқолишига олиб келади. Йўқ нарсани йўқотишдан қўрқишмаса ҳам керак. Ҳали эски яралар битмасдан янги яралар пайдо бўлаётгандек гўё.
Балки у бола катта жиноят қилгандир. Қўрқинчли жиноят қилгандир. Лекин энг ёмон жиноятчида ҳам ҳуқуқ бор. Бу қўлга олинишидан тортиб судигача шаффоф ва очиқ бўлишини талаб қилади. Шуни таъминлаб бера олмайдиган тизим синиқ ёки ўлик тизимдир.
Бош прокуратура одамларнинг саволига жавоб бериши керак.