davletovuz dan repost
Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларида товарлар олиб кирилиши тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2020 йилдан Ўзбекистон давлат чегара пунктлари орқали жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ҳамда фуқароларнинг номларига халқаро почта жўнатмалари орқали келаётган товарларга божхона тўлови ўрнига ягона божхона тўловини жорий қилиш таклиф қилинаяпти. Бу тўлов кичик истиснони олмаганда барча товарлар учун жорий қилинади.
Шундай қилиб:
Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — 30 фоиз миқдорида, лекин килограммига 2 доллардан кам бўлмаслиги лозим;
Ноозиқ-овқат маҳсулотларига эса 50 фоиз миқдорида, лекин килограммига 4 доллардан кам бўлмаслиги лозим.
Қарор лойиҳаси гарчи мавжуд божхона тўловларини соддалаштиришни ният қилган бўлса-да (ҳақиқатан ҳам бир нечтаси ўрнига битта тўлов тури жорий қилинаяпти), лекин 30 ва 50 фоизлик мантиқсиз миқдор қаердан пайдо бўлиб қолганини тушуниш қийин. Худди кўзини юмганини, хаёлига келган иккита рақамни ёзиб юборган.
Бу ҳам майли, охирги 25 долларлик лимит доирасида буронғи замонларга етиб келдик ёки бир қадам қолди, деб ўйлаб қоласан.
Дарвоқе, қарор лойиҳасига аллақачон 30 та изоҳ, таклиф қолдирилган — барчаси негатив ва ҳақли эътирозларни билдиришган. Божхона қўмитасига-ку фарқи йўқ, улардан юқорилар халқнинг ишончи, хайрихоҳлигини суиистеъмол қилишмайди, деган умиддамиз.
https://regulation.gov.uz/uz/document/9406