Суддан қўлингни торт!
Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь, сешанба куни ўтказилган видеоселекторда одил судлов таъминланмаган, коррупция авж олган давлатга ҳеч қандай тадбиркор, инвесторда ишонч бўлмаслиги ҳақида гапирган эди.
Давлат раҳбари аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг 8 мингдан ортиғи ёки 44 фоизида судларда иш тўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётганини айтиб ўтди. Хусусан, Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятларида аҳолининг аксарият қисми судлар фаолиятидан норози.
Маълум қилинишича, йиғилишда Президент ночор оилаларни суд божидан озод қилишни таклиф қилган.
Президент келгусида бирор-бир судьяни ҳудудларда ваколати доирасидан ташқарида бўлган ишларга жалб қилмаслик талабини қўйибди.
Таъкидланишича, шу вақтга қадар судьялар хатто қишлоқ хўжалик ишларига ҳам жалб қилинган экан.
Агар судъялар ўзининг муқаддас вазифаси бўлган одил судловни амалга ошириш ўрнига далада қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган бўлса, демак "ижрочи" айрим ҳокимлар мустақил суд ҳокимиятининг бошига чиқиб олиб, истаганича калака қилиб, давлатчилигимиз юзига оёқ қўйиб келган. Шунга йўл қўйиб ўтирган судъя ҳам журъатсизлик қилган. Мамлакат келажаги ҳаққи ҳурмати бундай ҳокимларнинг боридан йўғи афзал.
Ваколатлари осмон қадар чиқиб кетган ҳоким, прокурор ва бошқалардан ҳозироқ суддан қўлингни торт, демасак, ҳаракат қилмасак адолат бўлмайди. Бизку майли, хатто болаларимиз ҳам ёлғон билан яшайди.
Суддан қўлингни торт!
Daryo.uz материалларидан фойдаланилди.
P/S: мени қандайдир балоларда айбламоқчи бўлганларга фикр билдириш аввало Конституциядаги фуқаролик ҳуқуқим эканлигини билдириб ўтмоқчиман. Конституцияни ўқинг ва шу халқни келажагини ўйласангиз, қайғурсангиз ҳеч бўлмаса Конституцияни ҳурмат қилинг...
@deputat_kusherbayev
@yurtimizda