70 рубльга биринчи ўрин: Таълимда онлайн фирибгарлик
Шу кунларда Россия олимпиадасида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаётган ўқувчилар тўғрисида кўплаб маълумотлар тарқатилмоқда.
Ўзбекистонликлар учун бу кўп эмасми? Кўп ва шубҳали!
Асосийси, бундай сайтларда берилаётган мисол ва топшириқлар методик-дидактик жиҳатдан профессионал қилинмаган.
Агар саволларнинг 9 ёки 10 тасини тўғри топса, Бутун Россия олимпиадасининг 1-ўрини бериларкан. Ўғлим билан иштирок этиб, шуни деярли олдик биз ҳам. Агар яхши натижа бўлмаса, яна ва яна қайтадан ечиб кўриш ҳам мумкин, бемалол.
📌 Лекин бунинг учун 70 рубль тўлаш керак! Ана шу ерда ҳаммаси тушунарли бўлади. Энг ёмон жойи пулни совуришда эмас!
Бу сайт эгаси (исм-шарифи диплом тагида ёзилган) нафақат пулингизни олаяпти, балки ҳали шахсий маълумотларингизни маркетинг фирмаларига ҳам сотиб, аслида, улардан янада каттароқ пул олиши мумкин...
📌 Мақсад пулингизни шилиш ва шахсий маълумотларга эга бўлиш эканлигини кўпчилигингиз тушунгандирсиз.
Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Элёр ЎТБОСОВ,
«Машъал» газетаси.
@yurtimizda