48 соат масаласида тушунмовчиликлар бўляпти.
Бу борада, "қарор 48 соат ичида жўнатилмаганлиги жаримани тўламасликка асос бўлмайди" демоқда адвокат Хайрулло Қосимов.
"28.10.2024 йилдаги ЎРҚ-985-сонли Қонун билан МЖтК га киритилган ўзгартиришга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан 48 соат ичида юборилмаган тақдирда иш юритиш тугатилади.
Эътибор беринг, бу ерда гап қарорнинг ҳуқуқбузарга жўнатилиши ҳақида кетмаяпти, қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга жўнатилиши ҳақида кетмоқда. Ваколатли шахс эса қарорни 15 кун ичида чиқариши мумкин (МЖтК 305-м.). Қарор чиқарилгач эса 3 кун ичида ҳуқуқбузарга юборилади (МЖтК 309-1-м.).
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсга қарор 48 соат ичида жўнатилмаганлиги жаримани бекор қилишга асос бўлмайди" деб ёзмоқда дўстимиз.
👉@yuristkadr