YuristJon | Yuridik maslahat


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


- saylov;
- shaharsozlik;
- mehnat munosabatlari;
- oilaviy munosabatlar
- sog'liqni saqlash;
- pensiya va ijtimoiy himoya;
- ta'lim
- tadbirkorlik, bank va soliqlar;
va boshqa yo'nalishlarda huquqiy maslahatlar
Savol berish: @maslahatchi_robot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Таъсирли кадрлар 😢

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг жойлари жаннатдан бўлсин, илоҳим.

Ха, айтганча, Мустақил давлат бўлганимизнинг 30 йиллик юбилейи муборак бўлсин азизларим!

Байрам муборак. Мустақиллик муборак.

Каналга уланинг:
@YuristJon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев марҳум ижодкорларнинг тақдирланиши ҳақида:

«Биз марҳумларни ёдга олдик ва тақдирлашга қарор қилдик. Марҳумларга нисбатан адолатсизликлар бўлганидан ҳам хабардорман. Ўйлайманки, ўтганларнинг руҳи шод бўлди».

Каналга уланинг:
@YuristJon


Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси(қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган давлат ОТМ талабаларининг 60%ига улар томонидан ойлик ижара тўловининг 50 фойизи Давлат буджети ҳисобидан қоблаб берилади.

Бунда:
- Ижара тўловчининг қоплаб бериладиган қисмо Тошкент шаҳрида - БҲМнинг 1 барвари, қолган ҳудудларда- БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим.

- Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади.

- ОТМ томонидан уларнинг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

Манба ва норматив ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони 3-бўлим б- банди

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Тез орада Тошкент метроси бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул Wi-Fi ишлай бошлайди

– Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» ДУК вакиллари иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Шунингдек, Тошкент метрополитени 30 августдан бошлаб тонги соат 5:00дан тунги 00:00гача ишлаш режимига ўтказилади.

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


#Code1374783722 #таьлим #иш #Халқ_таълими

Савол: Биринчи курсни тугатган талаба мактабда дарс бериши мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон Қарорига 3-илова «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида»ги низомнинг 2-бўлими «Халқ таълими муассасалари ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)» 7-банд иккинчи хатбошида:
- Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди дейилган.

Худди шу бўлимнинг 8-бандига кўра:
- Олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади дейилган.

Шунга кўра, тугалланмаган олий маълумот билан фақатгина 4-курс талабалари ишлаш имкомияти бор. Бунда ҳам кундузги таълим назарда тутилган.

Хулоса ўрнида эса, юқорида мурожаат қилувчи фуқаро, Олий таълим муассасасининг биринчи курсида ўқиётган талабалиги инобатга олинса мактабда дарс бера олмайди. Агарда, фуқарода мавжуд бўлган ўрта махсус маълумот дарс беришга имкон бермаса.

Манба ва норматив ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон Қарорига 3-илова «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида»ги низомнинг 2-бўлими «Халқ таълими муассасалари ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)» 7-банд иккинчи хатбоши
(Ушбу қарорга ҳозирда ўзгартириш киритилмоқда)

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


#Code880948716 #оилавий_муносабатлар #савол

Савол: Эр ва хотинни ажраштириш бўйича кўрилаётган судга, томонлардан бири (аёлга урғу берилган) иштирок этмаган ҳолатларда, суд томонидан қандай йўл тутилади?

(Мурожаатчи томонидан савол йўлланилаётганда имловий ва жумлавий хатоларга йўл қўйилганлиги учун, YuristJon ушбу саволдаги жумлавий ва имловий хатоларга тўғирлашлар киритган.)

Жавоб: Бу вазиятда томонларнинг иккаласи ёҳуд улардан бири иштирок этмаган ҳолатларда уларнинг вазиятларига қараб суд томонидан қуйидагича йўл тутилиши мумкин:

Даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, келмаслик сабаблари узрли ёки узрсизлигидан қатъий назар, суд ишни кўришни кейинга қолдиради. Даъвогар ва жавобгар суд мажлисига иккинчи чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Фақат даъвогар иккинчи чақирув бўйича узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, суд жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Шунингдек, қуйидаги ҳолларда ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмайди:
1) дарҳол ижро этиш натижасида мулкнинг ҳолати ўзгариб, ҳал қилув қарори бекор қилинган тақдирда мулкни илгариги ҳолатига келтириш мумкин бўлмаса ёки жуда қийин бўлса;
2) фуқароларни бинодан кўчириш тўғрисидаги ишларга тааллуқли бўлса.

Шуни унутмаслик лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига биноан оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклаши инобатга олинган ҳолда суд, оилани ажратиш эмас, аксинча, оиланинг яраштириш чораларини кўради.

Мурожаат юборган шахс юқорида келтирилган ҳолатлар қонунга асосланган ҳолда жойланганлигини инобатга олиши, шунингдек, YuristJon жамоаси ажрашув сабабларини аниқ билмаганлиги боис, бу ҳолат бўйича аниқ изоҳ бериб ўтишни жойиз топганлигини тушуниши лозимлиги сўралади.

Манбалар ва норматив ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги 6-сон Қарори 14-банди иккинчи хатбоши.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори

3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодекси 221-моддаси

4. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси XIV (14)-боб, 63-моддаси

5. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 32-моддаси

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


#Code1873180401 #миграция #саволлар

Савол: Қирғизистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча муддат визасиз яшаш имкони бор?
(Мурожаатчи томонидан савол йўлланилаётганда имловий ва жумлавий хатоларга йўл қўйилганлиги учун, YuristJon ушбу саволдаги жумлавий ва имловий хатоларга тўғирлашлар киритган.)

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фақат виза асосида Ўзбекистон ҳудудига киришлари ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтишлари мумкин.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга визалар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида виза талабномаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасдиғи) асосида берилади.
Виза талабномаси Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёзма илтимосномаси асосида расмийлаштирилади.

Фақатгина, икки томонлама визасиз режим ўрнатилган давлатлар фуқаролари бундан мустасно. Ушбу давлатлар орасида Қирғизистон Республикаси фуқаролари ҳам бор ва улар 60 кунгача визасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, шунингдек, унинг ҳудуди орқали транзит ўтишлари мумкин.

Манбалар ва норматив ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялари ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларини жалб қилиш агентлигининг расмий веб сайтидаги «Виза олиш тўғрисида ахборот ва ташкилий жиҳатлар» бўлими маълумотлари

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 йилдаги ПФ-5611-сон Фармони

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон Фармони

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2018 йилдаги ПҚ-3836-сон Қарори

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарори

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2017 йилдаги ПФ-5156-сон Фармони

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёев «Толибон» Афғонистонни эгаллагани ҳақида: «Шундай бўлишини 2 йил аввал билгандим»

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


⚡️ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида 215 нафар маҳкумни афв этди.

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Навоийлик тадбиркор Мирей Аманбаева ёшларнинг фикрини Президентга етказди: «Сиз келганингиздан биз «дух» олдик»

Предпринимательница Мирей Аманбаева из Навоийской области выразила Президенту мнение молодежи: "Ваш приезд поднял наш дух"

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Туризм ва спорт вазирлиги бош мутахассиси Наврўз Шоймардонов XPressга берган суҳбатида, платформада бўлаётган «муаммо»лар ва «фирибгарлик»лар ҳақида тўхталиб ўтган.

Фуқаролардан ҳам бир қанча шикоятлар ҳам келиб тушган. Шикоятларнинг асосий қисмини:
- иловада тўпланган пулларнинг HUMO карталарига чиқариш имкони йўқлиги;
- пулларнинг ўз ўзидан йўқолиб қолиши;
- Илованинг iOSда ишламаётганлиги ҳақидаги муаммолардир.

Вазирлик расмийси пулларнинг кўринмай қолиши ёки HUMO карталарига ўтказиб бўлмаётгани тез кунларда бартараф этилишини, агарда балансдаги пуллар кўинмай қолса +998712000088 рақамига қўнгироқ қилиши ва муаммони бартараф этилиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Шунингдек, iOS тизимида дастурнинг қадам санаш ва пул тушиши ишлаётганлигини, фақатгина картага пул ўтказиш имкони ҳали йўлга қўйилмаганини айтиб ўтган.

Маълум қилинишича, платформада суткада 100 минг қадамдан ортиқ юрган фойдаланувчилар блокланади.

"Афсуски, платформа аъзолари оқасида фирибгарликлар ҳам учраб турибди. Яъни ўзи юрмасдан вентиляторга телефонини боғлаб, айлантираётганлар ҳам бор. Натижада қадамлар сони 100 мингтадан ўтиб кетяпти. Телефонда акселометр бор. Телефон вентиляторда ҳар айланганда у «одам юряпти» деб ҳисоблайдида, қадам ҳисоблайди. 100 минг қадамдан ошираётганлар – фирибгарлар. Шунинг учун бизлар уларни блокка туширяпмиз. Лимит – 100 минг қадам”, – дейди Туризм ва спорт вазирлиги бош мутахассиси.

Манбаа: XPress

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби белгиланди

Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;
тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда).
Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.


Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Каналга уланинг:
@YuristJon


Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади. 

Ўқувчилар 15 ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг розилиги билан қуйидаги энгил ишларга кириши мумкин:

- соғлиғига ва ахлоқий камол топишига зиён этказмайдиган ишга;
- таълим олишга халақит бермайдиган ишга;
- ўқишдан бўш вақтида жалб қилинадиган энгил ишга.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш Меҳнат кодексда назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Қўшимча!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 центябрдаги 207-сонли «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенцияни ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори.

Каналга уланинг:
@YuristJon


Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Талабалар учун....

Бизга қўшилинг:
@YuristJon


#Солиқ #ЮристЖон

Ойлик иш ҳақидан контракт учун тўлов амалга оширилганда, даромад солиғи бўйича имтиёзлар мавжудми?

Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши)  учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 53-боб 369-модда 12-банд

Бизга қўшилинг:
@YuristJon


#Президент_ва_тадбиркорлар_учрашуви

🔷Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан учрашувидаги нутқидан

Бизга қўшилинг:
@YuristJon


«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении памятным знаком «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги»

Каналга уланинг:
@YuristJon


Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Вакцина олмаган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли деган мазмунда ўзгартириш киритилди.

Ишдан четлатиш дегани бу ишдан бўшатиш яъни ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш дегани эмас.

Бу ҳолатда вакцина олмаган ёки олишни рад этган ходини меҳнат қилиш ҳуқуқи чекланади ва унга иш ҳақи тўланмаслиги назарда тутилмоқда.  Бундан келиб чиқадики вакцина олмаган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.

Каналга уланинг:
@YuristJon


Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


#ЮристЖон #Туҳмат #МЖК #ЖК

Туҳмат учун қонуда жазо албатта бор!

Мамурий жавобгарлик кодексининг 40-моддасида:
Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
- базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади дейилган бўлса

Жиноят кодексининг 139-моддасида:

Туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Туҳмат:
а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади дейилган.

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзингизнинг:
- сайлов;
- шаҳарсозлик;
- меҳнат муносабатлари;
- оилавий муносабатлар;
- экология;
- туризм;
- Гендер тенглиги ва хотин қизлар масалалари;
- Истеъмолчилар ҳуқуқи;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига оид;
- Божхона масалалари;
- Транспорт;
- Давлат хизматларига оид;
- Банк соҳаси,тадбиркорлик ва солиқларга оид;
- Суд ҳуқуқ масалалари;
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга берилган имтиёзлар;
- Пенсия ва ижтимоий ҳимоя;
- Соғлиқни сақлаш;
- Фуқаролик ва миграция;
- Уй-жой, ер ва коммунал масалаларга оид саволларингизга ҳуқуқий маслаҳатлар олинг!

Ўз ҳуқуқларингизни билинг!

Каналга уланинг:
@YuristJon

Бизга қўшилинг:
Канал | Гуруҳ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

341

obunachilar
Kanal statistikasi