YUSUPOV’s


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


✈️Дунёдаги энг узун саёҳат ҳам биринчи қадамдан бошланади. 👣
👨🏻‍💻Ҳуқуқшунос,DSc,Доцент
Дунё илм-фани,ҳуқуқий билимлар,ҳуқуқий маслаҳатлар.
Мурожаатлар учун 👇👇👇
@YusupovschannelMurojaatBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


AdolatFarzandi dan repost
ТОНГГИ МУТОЛАА 📔

«Бошлиқнинг ўзига маъқул ходимларни танлаб ишга олиши худди киши ўзига мос келадиган кийим-кечакни сотиб олишига ўхшайди.

Ходимлар оёқни қисадиган туфли, бошни оғритадиган шляпа, енги калта костюм ва почаси тор шим сингари асабни ўйнайдиган бўлмаслиги керак.

Тепкилаб-тепкилаб кийиладиган, аммо эгасини савлатли қилиб кўрсатиб, унга ярашиб турадиган ва энг муҳими - яхши хизмат қиладиган бўлиши керак...»

©Ғ.Т.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚

@AdolatFarzandi


@salayevilmiymaktab dan repost
#ФАКТ. Мияни машқ қилдириш - ақлни чархлайди.

Нотаниш ишлар (янги фаолият) билан шуғулланиш - мияни ривожлантиришнинг энг яхши усули ҳисобланади.

Интеллектуал жиҳатдан сиздан устун бўлган бошқа одамлар (саводли инсонлар) билан мулоқот қилиш ҳам мияни ривожлантиришнинг энг кучли усули ҳисобланади.

P.S. Имкони борича интеллектуал доира вакиллари билан мулоқот қилишга ҳаракат қилинг.


@salayevilmiymaktab dan repost
21-АСР.

“1234” ПИН-коди дунёдаги ҳар ўнинчи одам томонидан қўлланилади.

Мутахассислар томонидан 30 миллионга яқин тўрт хонали пароллар таҳлил қилиниб, улардан энг оммабоплари эълон қилинди.

ABC журналистлари бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар томонидан энг кўп қўлланиладиган тўрт хонали пароллар рўйхатини туздилар.

Энг кенг тарқалган тўрт хонали ПИН-код - оддий комбинация 1234.

Иккинчи энг машҳур ПИН-код 0000, учинчиси 1111 эди.

Биринчи ўнталикка 1212 ва 4444 ҳам кирган. 4321 коди ҳам тез-тез учрайди - улар дастлабки тўртта рақамни аралаштириб юборишади, масалан, 1342.

Шуниси эътиборга лойиқки, бундай ПИН-кодлар сайтларнинг хавфсизлик қоидалари туфайли хизматлар ёки ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтиш учун ишлатилмайди - чунки улар шунчаки узоқроқ ва мураккаброқ паролларни талаб қилади. 4 хонали кодлар одатда смартфон ёки бошқа қурилмани ҳимоя қилиш учун, шунингдек, онлайн банклардаги шахсий ҳисобга киришда ишлатилади.

P.S. Агар сизда ҳам шундай ПИН-кодлар бўлса, ўзгартириб қўйганингиз маъқул.

Карта ёки телефонингиз тасодифан йўқолса ёки назоратсиз қолса, унга кириш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.


Алберт Эйнштейн

Ҳаёт велосипед хайдашга ўхшайди,
Мувозанатни сақлаб қолиш учун,сен ҳаракатни давом эттиришинг керак.

Назарётчи физик, нисбийлик назарияси асосчиси, физика бўйича 1921 йилги Нобел мукофоти лауреати, гуманист, жамоат арбоби.

Бу инсонда даҳолик ва меҳр-оқибат, илм-фанга муҳаббат ва одамларга нисбатан ахлоқий муносабатларни ўзида мужассамлаштирган.

20-асрнинг энг ёрқин олимларидан бири нафақат физика соҳасидаги феноменал кашфиётлар, балки ҳаёт йўлида чуқур фалсафий мулоҳазалар ҳам қолдирган.


Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик мактаби, илмий-маънавий салоҳиятимиз рамзи сифатида тарихга киради

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Rahimjon Hakimov dan repost
Ассалому алайкум, ҳурматли ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари!

Бугундан "Телеграм" мессенжерида шахсий каналимни юритишга қарор қилдим.

Бу ерда Олий Мажлис
Қонунчилик палатасидаги қизғин иш жараёнида кенг жамоатчилигимиз учун қизиқ бўлган жиҳатлар, фракциялар йиғилишлари ва қуйи палатанинг ялпи мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар, жумладан қонун лойиҳалари юзасидан ўз мулоҳазаларимни бўлишаман. Шунингдек, мамлакатимиз ҳаётига дахлдор муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларга нисбатан шахсий фикр ва муносабатларимни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.

Ҳурмат билан,
Раҳимжон Ҳакимов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

——————-

Здравствуйте, уважаемые пользователи социальных сетей!

Сегодня я решил запустить собственный канал в мессенджере “Telegram”.

Здесь буду делиться своими мыслями о ходе
насыщенного рабочего процесса в Законодательной палате Олий Мажлиса, об интересующих нашу широкую общественность аспектах, о заседаниях фракций, а также вопросах, обсуждаемых на пленарных заседаниях нижней палаты, в том числе законопроектах. Хотелось бы также делиться своим личным мнением и отношением к важным общественно-политическим событиям, происходящим в жизни нашей страны.

С уважением,
Рахимжон Хакимов
Заместитель спикера Законодательной палаты Олий Мажлиса

Telegram || Facebook


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади

Бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.

👉 https://kun.uz/kr/72820569

Kun.uz расмий канали




Dilmurod Artikov dan repost
Маҳалла банкирлари нима иш қилади?

Президент ўтган йил охирида маҳалла банкирлари пайдо бўлиши ҳақида гапирган эди. Кейинчалик 1 февралгача жойларда бундай банкирлар фаолият олиб бориши маълум бўлди.

Январь ойидан бошлаб эса Ўзбекистондаги давлат банклари ҳудудларда маҳалла банкирлари фаолиятини жорий қила бошлади.

Хўш, маҳалла банкирлари ўзи қандай фаолият олиб боради?

Бу бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилди ва маҳалла банкирлари нима қилиши қонунан белгилаб қўйилди:

⏺Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, кредит ажратиш;
⏺Тадбиркорликни ҳар бир босқичида молиявий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
⏺Камбағал оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш;
⏺Маҳаллаларда ёрдамчи агентлар орқали банк хизматларини тарғиб қилиш;
⏺Бошқа ҳудудларда ижобий тажрибаларни омаллаштириш;
⏺Аҳоли томорқаси ва ижара ерларда етиштирилган махсулотларни кафолатли сотиб олиш учун тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш ва лойиҳаларни молиялаштириш.

Маҳалла банкирлари фаолияти ўзига хос тажриба бўлади. Муҳими, бу тажриба фақат давлат банклари орқали амалга ошириляпти.

@bankir


@salayevilmiymaktab dan repost
#ФАКТ.

Судья Жуди (Judith Sheindlin) йилига тахминан 47 миллион доллар ишлаб топади (бир йилда ўртача 52 кун суратга олиш ишлари олиб борилади(съёмка)).

Бир иш куни учун оладиган ойлиги "атиги" 900 000 доллардан кўпроқни ташкил этади.

У кенг жамоатчиликка 1996 йилдан бери бошловчилик қилиб келаётган "Судья Жуди" телекўрсатувининг бошловчиси сифатида танилган.

Илгари у Нью-Йоркда прокурор ва судья бўлиб ишлаган.

Унинг лойиҳаси Америка телевидениеси тарихидаги энг юқори баҳоланган кундузги дастурлардан бири ҳисобланади.

P.S. Браво!


Ahrorxon Hoshimxonov dan repost
Буюклардан иқтибос.

"Муваффақият формуласини билмасам-да, аммо муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан — бу барчани рози қилишга уринишдир".

 
Эрнест Хемингуэй


Telegram | Instagram | YouTube


Бу оламда вақтинг чегараланган. Шундай экан, уни кимнингдир ҳаётида яшаб бекорга совурма. Ички овозингнинг бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари шовқинида қолиб кетишига йўл қўйма. Ва энг муҳими, қалбинг ва сезгиларингга эргашишни унутма.

Стив Жобс


Эдмунд Бёрк

“Ҳар бир улуғ инсон — ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги кўприкдир.”


Бенжамин Дизраэл

“Ҳақиқий улуғлик — ўз йўлингда ёрқин из қолдиришдир.”


Юнон файласуфи Аристотель ўз вақтида, шундай деган эдилар:

“Ҳар бир учрашув — бу янги саҳифа, ҳар бир суҳбат — янги ҳикмат.” —



“Ақлли инсонлар билан суҳбат — ақл учун озуқа, қалб учун шифо.”

Имом Ғаззолий


Xushnudbek.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Mahalla yettiligi"ning vazifalari nimalardan iborat?

O'zbekiston Mahallalar uyushmasi tomonidan tayyorlangan yuqoridagi rolikda "Mahalla yettiligi" tarkibining vazifalari haqida ma'lumot berilgan.

"Yettilik" quyidagilardan tarkib topgan: mahalla raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, soliq xodimi hamda ijtimoiy xodim.


👉 @xushnudbek 👈


Мен на бойваччаман,
Мен на султонман,
Ғариб бир онага ғариб ўғлонман.
Агар сен ер бўлсанг, мен ундан хоксор,
Агар сен шер бўлсанг – мен ҳам арслонман.

Кундайин йилларим ўтар тизилиб,
Бир бошга бир ўлим турар сузилиб,
Бўйним эгилгунча кетсин узилиб,
Орият йўлида кўкси қалқонман.

Борингда соянгга сажда этарлар,
Нонингни еб, қўлинг тишлаб кетарлар.
Йўғингда кўз қоқмай ташлаб кетарлар,
Дўст дегандан озор топган инсонман.

Қумга тўлиб қолган гавҳари кўзим,
Гоҳи тушунмасман ўзимга ўзим.
Худо бор-ку, дейман, ўксима, Азим,
Токай бу дунёда юраги қонман.

Дегайлар, ёлғизга Худойимдир ёр,
Бу дунёда беклар, у дунёда хор.
Ўзимдан ҳам содда болаларим бор,
Бўта етаклаган оғир карвонман.

Муҳаммад ЮСУФ


Улуғ мутасаввиф Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига бир кимса келиб баҳслашибди.
У:  “Барака деган нарса мавжуд эмас”, дебди.
Иброҳим ибн Адҳам жавоб берибдилар:
- Сен итлар ва қўйларни кўрганмисан?!
- Ҳа.
- Уларнинг қайси бирининг болалари кўп бўлади? Қайси бири кўпроқ туғади?
- Итлар еттита, қўйлар эса учтагача болалайди.
- Атрофингга назар солгин, қайси бири кўпроқ?
- Менимча, қўйлар кўп бўлса керак.
- Ахир қўйларни гўшти учун кўплаб сўйилади-ку, уларнинг сони камайиб кетиши керак эмасми?
- Ҳа.
- Мана шуни барака дейилади.
- Нима учун бундай бўлади (нимага қўйларда барака бор, итларда эса йўқ)?
Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки қўйлар туннинг аввалги қисмида ухлаб, тонг отгунига қадар уйғонадилар ва Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётган вақтда бедор бўлганлари учун уларга барака тушади. Итлар эса, туни билан вовуллаб юради, у ёқдан бу ёққа югуради, тонг отар вақтида эса уйқуга ётади. Раҳмат ёғилаётган вақтни ғафлатда ўтказгани боис уларга барака тушмайди”, деб жавоб берибдилар.


Конспект dan repost
Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
— Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Айилчи уста ўлди, — деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.
— Ўлган бўлса, нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? — деди.
— Ие, нега байрам қилмайлик? — деди ёш эшак ҳайратланиб. — Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
— Тавба-тавба! Озод эмишлар! — киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: — Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади...

@konspektor


AKADEMIK BURCHAK dan repost
‼️Илмий тадқиқотчилар учун фойдали манбалар тўплами

Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади;

Қуйидаги ҳаволалар орқали ўзингизга керакли патент маълумотларини топишингиз мумкин ;

Мустақил илмий изланувчиликка педагогик стаж ҳам тил сертификати ҳам керак эмас;

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертатсия бўйича қандай талаблар мавжуд?- Жавоб;

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертатсия бўйича қандай талаблар мавжуд?- Жавоб;

Олий таълимдан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этиш ҳақида;

Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тартиби тўғрисида;

Илмий тадқиқот ишлари учун энг фойдали манбалар ҳақида;

Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги ҳақида;

Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиниш;

Диссертация ва авторефератлар cайтлари ҳақида;

Ички ишлар вазирлиги академиясини юрист мутахассислиги бўйича тамомлаганлар магистратура ўқимасдан туриб, таянч докторантура ёки мустақил изланувчиликка қабул қилиниши мумкин;

IMRAD СТАНДАРТИ НИМА?

Mazkur havolalar orqali o‘zingizga kerakli patent ma’lumotlarini topishingiz mumkin;

Онг тадқиқотлари бўйича очиқ манбалар;

Турли мамлакатларнинг давлат стипендия дастурлари веб-сайтлари рўйхати;

Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади;

Таянч докторантурада ўқияпман ва айни вақтда ярим ставка кафедрада ишлаяпман. Яна ярим ставка ишга кирсам бўладими? Жавоб;

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва унга мос даражадаги халқаро сертификатларни қандай текшириш мумкин? Жавоб;

Олий талимдан кейинги таълим бўйича кўп сўраладиган саволлар ва уларга жавоблар;

Таълим ва илмий соҳага оид қидирув тизимлари;

IELTS ИМТИҲОНИНИГА ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН 12 ТА ЭНГ ЯХШИ МАНБА;

ДОКТОРАНТЛАР (ТАЯНЧ ДОКТОРАНТ) ИШДАН БЎШАТИЛИШИ КЕРАКМИ? ЖАВОБ;

Stajyor-tadqiqotchilik, tayanch doktorantura (PhD), mustaqil izlanuvchilik (PhD)ga oʼqishga talabgorlar quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar: Havola;

Kanalga ulanish👇
@akademik_burchak


@salayevilmiymaktab dan repost
#ФАКТ.

БМТ экспертлари берган хулосаларга кўра, ҳозирда дунёда наркотик (гиёҳванд) моддалар савдоси айланмаси йилига тахминан 400-500 (яна бошқа манбаларга кўра 600) млрд. АҚШ долларини, одам савдоси жиноятида 12 млрд. АҚШ долларини, контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва муомалага киритишда 923 млрд.дан 1,13 триллион АҚШ долларигача (шу маҳсулотларнинг 4/3 қисми Хитойда ишлаб чиқарилади) ташкил қилади.

Кибержиноятлардан дунё иқтисодиёти йилига 1 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар кўрмоқда.

P.S. Илмий тадқиқотлар учун долзарб йўналишлар.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.