Озгина шошмай тур. Бугун бир синфдошимиз синфдошлар гуруҳига тўйга таклифнома ташлади. Ўғлини уйлантиряпти экан, бир йилдан кейин невара туйига ҳам чақирса деб ўйлаб турсам, яна бир синфдошимни иккита невараси борлигини айтиб қолишди. Биттаси 3 ёш, иккинчиси 1 ёш экан.
Мен бу гапларни эшитиб булар мени синфдошларим бўлмаса керак, мен қанақадир бобо-бувилар гуруҳига қўшилиб қолдимми деб ўйлаб қолдим, ҳатто гуруҳдан чиқиб кетмоқчи ҳам бўлиб турувдим, кейин қарасам ўзимнинг синфдошларим ҳаммаси.
Профилларига бирма бир кириб расмларини қараб чиқдим, ростан ҳам улар, бири оппоқ яхтакларда, бошида оппоқ дўппи, қўлида тасбеҳ, ҳожи бобонинг ўзгинаси, яна биттаси соқоллар қўйиб олган, кимнидир дуо қилиб турибди.
Хуллас жилагиларим келиб кетди.
Энди мана бу видеода мени қилиб юрган ишимни қаранг. Илтимос ҳозирги синфдошларимни ёшроқ синфдошларга алмаштириб бериш имкони бўлса, алмаштириб беринглар. Одам ўзини ғалати ҳис қиляпти. Озгина шошмай туринглар-эээ, ўртоқлар.
@bektoshkhatamov