Shamsiddinov | Blog


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ҳуқуқшунос Мухриддин Шамсиддиновнинг телеграм каналига хуш келибсиз.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


#диққат #муҳим

Сўнгги пайтларда телефон (интернет) фирибгарлиги фаоллашиб қолди. Ўзим атрофимдаги дўстларим ҳам (гарчанд улар ҳаммаси профессионал юристлар бўлса-да) уларнинг қурбонига айланиш хавфи пайдо бўлди.

Шу муносабат билан қуйидагиларга эътибор қаратиш фойдали бўлади деб ўйлайман.

"Скриптлар" ёки фирибгарлар ҳаракатларининг алгоритмлари ҳар хил бўлиши мумкин, аммо уларнинг деярли барчаси психологик ҳийлалар комбинациясидан фойдаланади. Ушбу фокуслар амалиёт ва илмий усуллар билан синовдан ўтган ва вазиятга қараб турли даражада ишлайди:

Шошилинч (чекланган вақт эффекти).
Фирибгарлар шошилинчлик туйғусини яратадилар: "Кодни зудлик билан тасдиқланг, акс ҳолда сизнинг ҳисобингиз блокланади!" Шошилинчлик инсоннинг танқидий фикрлаш қобилиятига путур етказади. Инсон ақл билан эмас, балки ҳиссиёт билан ҳаракат қилади.

Авторитет (Милгрэм эффекти).
Фирибгарлар ўзларини банк ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (ИИВ, Прокуратура, ДХХ) ходимлари сифатида кўрсатишади, чунки ҳокимиятга бўйсуниш кўпчиликнинг табиатига хосдир. Ишончли, эҳтимол бироз қўпол оҳанг ҳам бу таъсирга ёрдам беради.

Эмоционал (ҳиссий) босим (қўрқув ёки айбдорлик).
Улар сизни қўрқитишади (масалан, "қариндошларингиз муаммога дуч келишди") ёки ўзингизни айбдор ҳис қилишга ҳаракат қилишади ("сизнинг хатоингиз туфайли тизим блокланган"). Қўрқув ва айбдорлик мантиқий фикрлаш қобилиятини ҳам сусайтиради ва бўйсунишга олиб келади.

Ишонч иллюзияси (ижтимоий далил).
Ижтимоий исбот - бу психологик принцип бўлиб, унга кўра одамлар бошқа одамларнинг хатти-ҳаракатларига қараб нима қилишни танлашади. Фирибгарлар: "Ҳамма буни қилади", "Дўстларингиз аллақачон рўйхатдан ўтган" деб, сизни инонтиришга уринади.

Мақтов ва илтифотлар.
Фирибгарлар сизнинг "идрок"ингизни мақташлари ёки илтифот қозониш учун баъзи "ноёб мақом"ни эслатиб ўтишлари мумкин. Масалан, улар ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида кўрсатиб, жиноятчини аниқлашда ёрдам сўрашлари мумкин. Ушбу ўлжага тушган жабрланувчи мақомга мослашишга ва ишончни қозонишга ҳаракат қилади.

Билим етишмаслигини манипуляция қилиш.
Жиноятчилар гўёки ўзларини тажрибали қилиб кўрсатиш учун мураккаб терминологиядан фойдаланиши мумкин, бунда жиноят қурбони масалани нотўғри тушуниш ва гўёки кулгуга қолмаслик учун таклифга розилик беради.

Сохта шахсийлаштириш.
Бу маркетинг усули бўлиб, унда сунъий интеллект алгоритмлари фойдаланувчи учун шахсийлаштирилган тажриба иллюзиясини яратишга ҳаракат қилади, лекин аслида улар стандарт андозалар ва маълумотлардан фойдаланадилар. Фирибгарлар сиз ҳақингизда ҳамма нарсани билишларини кўрсатиш учун исмингиз ва ота исмингиз билан мурожаат қилишади.

Катта имтиёзлар сари кичик қадамлар ("эшикда оёқ" техникаси).
"Оёғи эшик олдида" эффекти, биринчи сўровда осон ёрдам кўрсатган одам, ўзини яхши ишда бошқаларга ёрдам беришга тайёр, сезгир шахс эканлигини англай бошлаганлиги билан изоҳланади. Бу шахснинг ўзига бўлган ҳурматини оширади ва инсон онгсиз равишда ёки онгли равишда ўзига ахлоқий мажбуриятларни юклайди - келажакда худди шундай (зарур, сезгир) бўлиш. Жиноятчилар "Исмингизни айтинг" каби кичик сўров билан мулоқотни бошлаб, кейин кўпроқ маълумотларни талаб қилади.

Энг қийини, улар сизни манипуляция қилишга уринаётганини пайқашдир. Агар сиз психологик ҳийланинг моҳиятини тушунсангиз, буни англаш анча осон бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагиларга риоя қилиш ўринли бўлади:

Ҳиссиётларингизни назорат остида сақланг ва қарор қабул қилишга вақт ажратинг.

Маълумотни расмий манба орқали текширинг.

Мулоқотни рад этишдан ёки тўхтатишдан қўрқманг.

Жиноятчиларнинг ҳийла-найрангларини тан олиш учун молиявий ва рақамли саводхонликни оширинг.

P.S. Эндиликда жиноятчиликнинг хилма-хил шакллари, уни содир этишнинг замонавий усуллари фақат кўпайиб боради, буни бутунлай тўхтатиш имконсиз.

Шу сабабли ҳар бир шахс ўзини-ўзи ҳимоя қилишни ўрганиши, атрофда содир бўлаётган янги чақириқ ва хавфлардан доимий хабардор бўлиб бориши зарур.

👉 @yurist_shamsiddinov


Терговга аралашиш

Жиноят кодексининг 236-моддасига кўра тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш

уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 @yurist_shamsiddinov


#21-АСР

Эрталаб уйғонганингиздан кейин биринчи навбатда телефонингиз лентасини кузатиш (телефондаги мессенжерларда келган хабарларни ўқиш, фейсбук, инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларга “бирров” кўз югуртириш) инсон психологиясига жиддий салбий таъсир кўрсатади ҳамда кун бўйи кайфиятингизни бузилишига олиб келади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кераксиз маълумотларнинг ҳаддан зиёд тўлиб кетиши - мияда стресс ва ташвишларни бошдан кечиришга олиб келади, бу эса когнитив функцияни бузади.

Бунга йўл қўймаслик учун уйғонганингиздан кейинги дастлабки 30 дақиқани гаджетларсиз ўтказиш ва телефонга уланмаган будильникдан фойдаланган маъқул.

👉
@yurist_shamsiddinov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Алимент тўлови қайси ҳолатда давлат томонидан тўлаб берилади ?

👉
@yurist_shamsiddinov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Психологлар учун жиддий сигнал! Янги қонун бугундан кучга кирди.

👉
@yurist_shamsiddinov

3.9k 0 12 26 15

Ёрдамчисини калтаклаган суд раиси маъмурий жавобгарликка тортиладими ёки жиноий?

Кун.уз сайтида эълон қилинган хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси 2025 йилнинг 18 январь куни ўз хизмат хонасида судья ёрдамчисини калтаклаб, “юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” кўринишидаги тан жароҳатини етказган.

Судьялар Олий кенгаши ушбу хабар юзасидан суди раисининг ҳатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди.

Агар эълон қилинган хабар ўз тасдиғини топса ва судья ёрдамчисида суд-тиббиёт экспертизаси натижасига кўра тан жароҳати аниқланса, суд раиси ахборот манбаларида таъкидланганидек МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка эмас, балки ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмига мувофиқ жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

Бу каби ҳолатлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан малакаланган ҳолатлар талайгина.

Масалан, 1-1906-2401/131 сонли жиноят иши бўйича (суд ҳукми интернет тармоғига жойланган) Қизириқ туманида мактаб директори ХХХ 2024 йилнинг 2 март куни мактаб маъмурий биносининг ўқитувчилар хонасида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ХХХни уриб, унга “ўнг елка юқори учлиги ташқи юзасида қонталаш” кўринишидаги тан жароҳатини етказган.

Суднинг 2024 йил 18 сентябрь кунги ҳукми билан мактаб директори ХХХ ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, узил-кесил ўташ учун ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Халқимизда бир нақл бор: пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса - бировга. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Манбаа

👉 @yurist_shamsiddinov


КИМЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА БОРМАЙДИ?

Қабул қилинган президент қарорига кўра 2025-йил апрель-май ойларида Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Конституциямизга кўра Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир ва фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий хизматни ўташга мажбурдирлар.

Конституциямизда фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташлари мажбурийлиги белгиланган экан. Бу дегани чақирув ёшидаги ҳар бир фуқаро вақти келганда мажбуран олиб кетилади деганими?

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” қонуннинг тегишли моддаларига асосан муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктириладиган ҳамда чақирилишдан озод этиладиган ҳолатлар мавжуд.

Масалан, чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш амалга оширилади. Ёки яқин қариндошларидан бири ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан озод этилади.

Агар муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ёки озод этиш ҳоллари ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз биз билан боғланинг.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_shamsiddinov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

Ушбу видеода камина ҳақида қисқача маълумотларга эга бўласиз.

👉
@yurist_shamsiddinov

3.9k 0 20 19 44

​​КОБРА ЎЙНАТГАНЛАР УЧУН ҲУКМ ЎҚИЛДИ.

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзулардан бири бу Тошкент вилояти туманларидан бирида кобра илонлари билан томоша кўрсатганлар масаласи.

Биламизки, кобра илонлари инсон ҳаёти учун хавфли бўлган илонлар тоифасига киради. Катта ёшдаги кишилар ҳам бундай турдаги илонлар олдида ўта эҳтиёткорона ҳаракат қилишади.

Ушбу томоша боғчада – мактабгача таълим муассасида уюштирилган. Энди, ҳали нима қилаётганини идрок қилолмайдиган ва ҳимоясиз боғча ёшидаги болакайларни ушбу илонлар олдида тасаввур қилиб кўринг!

Бундан хабар топган ота-оналардан бири тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган бўлимига мурожаат қилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳам ушбу томошага нисбатан муносабат билдирилган ва ушбу муносабатда болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлигини акс эттирган.

Ушбу масала судда кўриб чиқилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200 прим 1-моддасига асосан, яъни оммавий тадбир ўткзиаш қоидаларини бузиш ҳақидаги нормага асосан, айбдорга нисбатан 3 млн 750 минг сўм жарима солинган.

Нима деб ўйлайсиз, ёш болаларни ҳаёти ва соғлиғини бундай хатти-ҳаракатлар билан хавф остига қўйганлар учун ушбу жазо етарлимикин?

Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

👉 @yurist_shamsiddinov


Ҳадя қилинган уйни таъмирласа нима бўлади?

Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Диққат қилинг.
Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

👉
@yurist_shamsiddinov


"Ижтимоий тармоқ эрмак эмас – ҳар сўзингиз учун жавоб беришга тўғри келиши мумкин!"

Яқинда тарқалган янгиликлардан бири бу сухандон Нилуфар Сотиболдиева билан боғлиқ масала – суд ҳукми. Хуллас, бир шахс Нилуфар Сотиболдиевани Инстаграм орқали ҳақоратлаган.

Маълум бўлишича, Нилуфар Сотиболдиева 2024 йил март ойида Таиландга қилган саёҳати чоғида қизи билан биргаликда рақсга тушиб, уни ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирган. Сухандонга нотаниш бўлган “азимшерджураев” номли аккаунт эгаси эса шу пост остига ҳақоратли изоҳлар ёзиб қолдирган. Шундан сўнг у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган.

Тўгри, ҳақорат қилган эркакни ҳам маълум бир маънода тушуниш керак – у Инстаграмдаги видеони ахлоққа зид ҳисоблаган бўлиши мумкин. Лекин шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ахлоқий меъёрлар ҳамманинг ўзининг дунёқарашидан келиб чиқади. Масалан, кимдир учун очиқ кийиниш нормал бўлса, яна кимдир учун бу ахлоққа зид бўлиши мумкин.

Юридик сферада бир қоида бор: қонунга зид эмасми, демак мумкин. Instagramга қўйилган видео қанчалик кринж туюлмасин қонун бўйича ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Суд ҳукми бўйича ҳақорат қилган шахс Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан, яъни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш қисми билан, айбли деб топилган ва 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Бу постни ёзишдан мақсад шуки, Интернет жаҳон ахборот тармоғини оддий бир программа, шунчаки ғийбатхона деб қараманг. Инстаграм каби ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган комментингиз сизни жиноятчи деб топиш учун асос бўла олади.

Бу постни ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланадиган танишларингизга жўнатиб қўйинг.

👉 @yurist_shamsiddinov


❗️Эндиликда транспорт воситасини 2 марта маст ҳолатда бошқарган шахслар 3 йилгача "қамалиши" мумкин.

Бу борадаги қонун лойиҳаси Сенат томонидан маьқулланди, энди Президент томонидан имзоланиши ва ОАВда эьлон қилиниши керак.

👉 @yurist_shamsiddinov

4k 0 9 11 18

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Банк қандай ҳолатда пластик картадан пул ечиши мумкин ?

👉
@yurist_shamsiddinov

4.5k 0 17 12 20

АДВОКАТДАН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Канал орқали ҳуқуқий билимингизни ошириб боришингиз ва малакали ҳуқуқшуноcдан барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин !

❗️КАНАЛДА:

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби;

Тадбиркорлик, кредит, субсидия;

➖ Солиқ, божхона, миграция;

Ажрим, алимент;

➖ Пенсия, нафақа, меҳнат низолари;

➖ Барча судлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа турдаги масалаларизга жавоб топишингиз мумкин.

Айниқса, адвокатлик хизмати ҳам мавжуд.

Айтганча, ушбу постни камида 7 та гуруҳга юборган фуқаронинг саволига бепул жавоб берилади.

Пост юборилгани ҳақида скриншотларни @shmh_yurist га юборинг ва бошқа юридик масалаларда ҳам менга мурожаат қилшингиз мумкин.

Каналимизга обуна бўлинг ва ҳуқуқий билимингизни ошириб боринг.

👉 @yurist_Shamsiddinov 👈

6.8k 1 23 14 21

ХАЗИНА

Бир одамнинг олтинлардан иборат катта хазинаси бор эди. Ҳар ҳафта хазинасини кўриб келишга бориб турарди. Унга қўриқчи ҳам қўйган эди. Бу хазинаси жойланган хоналарнинг қулфлари ўзгача эди, ичкаридан ҳеч ким оча олмасди.

Бир куни у бойликларини санаш ва текшириш учун ичкарига кирди. Шунда кутилмаганда эшик ёпилиб қолди. Ичкаридан эшикни очишга минг уринмасин, оча олмади. Мана, у тиллолар устида ўтирибди. Уларнинг саноғи йўқ. Ердан шифтгача олтинга тўлган. Лекин улар на очликни кеткиза олади ва на чанқоқни босади. Нон сув излаб ташқари чиқишнинг эса, имкони йўқ. Эшиклар тақа-тақ берк!

Шунча хазина бундай пайтда оддий тош-темирдан бошқа нарса эмас. Шундай қилиб, ўша бой одам олтинлар устида очлик ва чанқоқлик сабабли вафот этибди.

P/S.: Кунда қорақозон қайнаши, дастурхонда суви қочган буханка ноннинг борлиги, чанқоқни қондиришга водопроводда сувнинг оқиб туриши бахт устига бахтдир! Бу неъматлар борки, инсон тирик. Қўша-қўша тилла тақинчоқлар, сефда яхшигина жамғариб қўйилган доллар бўлса-ю, аммо соғлик ва хотиржамлик бўлмаса, ҳеч нима татимайди. Бу икки неъмат йўқ экан, бари бефойда.

👉
@yurist_shamsiddinov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Суғурта компанияси барча харажатларингизни тўлаб беради, агар …
Батафсил видеода

👉
@yurist_shamsiddinov


БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ !

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси
, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 750 минг сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Агар берган пулингизни ундира олмаётган бўлсангиз ёки бошқа ҳуқуқий саволларингиз бўлса маслаҳат олиш учун @shmh_yurist мурожаат қилишингиз мумкин.

👉
@yurist_Shamsiddinov

5.6k 0 27 20 20

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир. Барчамизнинг ризқимиз тақсимланган, тақдиримиз белгиланган. Бу дунё ташвишлари сиқилишингизга арзимайди. Шундай экан, хушвақт дамларида шукрда, махзунликда сабрда бўлинг...

Кунингиз хайрли ўтсин!

@yurist_shamsiddinov

6.1k 0 26 10 42

#cуд_қарори

Хабарингиз бор жорий йилнинг 7 январь куни ҳимоямиз остидаги мактаб директори билан қонунга зид равишда Меҳнат кодексининг 157-моддаси (меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) тартибида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ва судда ғалаба қозониб, директор ишга тиклангани ҳақида ёзган эдик.

Эътиборингизга суд қароридан бир қисмини тақдим этмоқдамиз. Яъни суд меҳнат шартномаси иш берувчининг қистови таъсирида қонунга зид тарзда бекор қилинганлиги ҳақида хулоса келган.

Қувонарлиси шундки, судларимиз Пленум қарорида келтирилган ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчининг қистови важларини (Меҳнат кодексининг 160-моддаси) судлар синчковлик билан текширмоқлари лозимлиги ҳақидаги қоидаларни тарафларнинг келишувига кўра (МКнинг 157-моддаси) меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатларига ҳам қўллашмоқда.

👉@yurist_shamsiddinov


#диққат #муҳим

Эндиликда психологлар психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари асосида фаолият олиб боришлари керакми?

Ушбу стандартларни қаердан топиш мумкин?

Хусусий тартибда фаолият олиб борувчи психологлар учун янги талаблар белгиландими?

Улар давлат рўйхайтидан ўтиши шартми?

Бу фаолият билан шуғулланиш учун фирма очиш шартми?

Кимлар психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга? Улар учун янги Қонунда қандай талаблар белгиланган?

Психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун “қамоқ” жазоси ҳам белгиланган?

Ушбу саволларга тез кунларда адвокат Мухриддин Шамсиддиновдан жавоб топасиз.

Биздан узоқлашманг!

👉
@yurist_shamsiddinov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.