Postlar filtri


🇺🇿 Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги Ўзбекистонликлар чақирилади.

Ҳужжатга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

📌Барча хизматлар бепул амалга оширилади.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


"Биз гиёхвандликка каршимиз " мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

🇺🇿 «Ўзбекистон Республикаси гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган Миллий дастур»нинг 26-банди ижросини таъминлаш, ёшлар орасида гиёхвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида 2025 йилнинг февраль ойи давомида ўтказиладиган «Ёшлар орасида гиёхвандлик воситаларга қарши кураш» тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш бўйича Қўшма режаси ижросини таъминлаш мақсадида Юқори Чирчиқ тумани Мактаб ва мактабгача таълим булими тасарруфидаги  7-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари ўртасида  "Биз гиёҳвандликка қаршимиз"  мавзусида давра суҳбати ва видео филм намойиш этилди


📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


❗️❗️❗️

❗️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН❗️

⚡️Юқори Чирчиқ туман электр энергияси истеъмолчилари диққатига: 2025 йил 7-февраль кунидан Юқори Чирчиқ туман электр тармоқлари бўлими навбатчилик қисми телефон рақамлари ўзгарди.

Ҳозирги кунда
📞+99871-983-12-63
📞+99871-983-18-01
рақамлари орқали юзага келган носозликлар бўйича ҳабар беришингиз мумкин.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


#семинар

✅ Бугун туман ҳокими ўринбосари М.Айтматова бошчилигида маҳаллаларда гул ва сабзавот кўчатларини етиштириш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда МФЙ хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

🌿Семинар давомида, кўп йиллик тажрибага эга бўлган Абдукадирова Бодомгул опа, кўчат ва гул етиштириш сир-асрорлари билан билан ўртоқлашди.

🍀Бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирининг асосий мақсади, хонадон томорқаларидан унумли фойдаланиш, оилаларнинг бандлигини таъминлаб, даромадини ошириш, шу орқали ҳар бир маҳаллада кўчатлар етиштирувчи тадбиркорларни қўллаб қувватлаш.

📌Семинардан сўнг, хотин-қизлар фаоллари, келгусида аҳоли хонадонларида кўкаламзорлаштириш ишларини давом эттириши кўзда тутилган.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Юқори Чирчиқ туманида сайёр қабул ўтказилди

✅ Бугун, Жумабозор ва Навоий маҳаллаларида Юқори Чирчиқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ускенбай Атемовнинг “Сайёр қабули” бўлиб ўтди.

➡️ Учрашув давомида маҳалла аҳолиси ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди.

📝 Туман мутасаддилари мурожаатларни тинглаб, айрим масалаларни жойида ҳал қилди. Муддат талаб этиладиган масалалар тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📺 16-умумтаълим мактабида ижтимоий соҳа объектларини кўкаламзорлаштириш бўйича ўтказилган семинардан видеолавҳа.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.