Munajjimlar bashorati ⚡ dan repost
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Хусусий мулк, пул масаласида таваккалчиликка зинҳор йўл қўйманг. Дўппи тор келса, тажрибали ҳуқуқшунос билан бамаслаҳат иш тутинг. Ўз бизнесига яқиндагина эга бўлганлар янги ҳамкорлар қидириши лозим. Бу ишни айнан бугун аъло даражада уддалашингиз мумкин. Кечқурун кимдир сизни ва жуфтингизни оилавий байрамга таклиф этиши кутилмоқда. Зиёфат баҳона бўлиб зарарли одатларга қайтишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 ноябрда фаоллигингиз сизга содиқ қолиши профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда ўз аксини топади. Чамаси, яқиндагина ишга киришгансиз. Қарайсизки, тугатиб бўлибсиз. Бу мўмай даромад ҳам олиб келади. Лекин кредитни тўлашингиз керак-ку! Ярим даромаддан воз кечишга мажбурсиз. Хавотирланманг, қолгани ҳам сизга етиб ортади. Муҳаббатда сизни ёрқин туб бурилишлар кутади. Кечқурун ҳар жиҳатдан сизга идеал бўла олувчи одам билан учрашиб танишасиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Оила қурмаганларга юлдузлар маслаҳат беришади. Ҳали униси, ҳали бунисига чопиб ўзингизни беҳуда қийнаманг. Бу ҳаракатлар сизга иснод келтириши ҳеч гап эмас. Бир инсонни танланг-у, ўша билан ҳаётингизни боғлаш пайида бўлинг. Оилалилар ойлик бюджетдан хабардор бўлиб қўйсалар зиён қилмайди. Кечқурун миянгизни кемираётган янги ғояни пишитиш билан банд бўлинг. Бу сизга мўмай даромад келтиради. Саломатликни сақланг, овқатланиш режимини бузманг. Рационингизни доимо назоратда сақланг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 ноябр куни шахсий ҳаётингизда туб бурилиш содир бўлиши кутилмоқда. Аммо бу бурилиш сизнинг фойдангизга ишлайди. Кун давомида бир-биридан ёқимли кутилмаган совғалар қўлингизга келиб тушади. Зарарли одатлардан воз кечиш учун жуда қулай имкониятлар мавжуд. Уларни қўлдан чиқарманг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини хоҳласангиз, хатога йўл қўйишдан сақланинг. Ҳадеганда ваъда беришдан тийилмайдиганларга умуман ишонманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Анчадан бери миянгизни кемириб келаётган янги ғояларни бугун ҳаётга тадбиқ этинг. Бу масалада профессионаллик етиб ортади. Оиласизлардан кимнидир аёл киши собиқ суюклиси билан яраштиради. Агар ярашишга ўзингиз ҳам тайёр бўлсангиз, аёлга шубҳа билан қараманг. Бир-бирингизга яна бир имкон беринг. Ажаб эмаски, бу гал иш тўй билан якун топса.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 ноябр куни уйқудан вужудингиз куч, имкониятларга тўлиқ ҳолатда уйғонасиз. Шунинг учун ҳам апил-тапил кийинасиз-у, ишхонага йўл оласиз. Тушга яқин дўстлардан бири сизга ажойиб хабар етказади. Бу хабар энг жиддий муаммоларга ҳам реал, оптимистик назар билан боқишингизда асқотади. Тижоратчилар ҳар доим бўлгани каби бугун мўмай даромадга эгалик қилишлари кутилмоқда.