Муҳаббатини сўз билан изҳор эта олмайдиган ҳар бир эр номидан.Ишдан чарчаб қайтаман, аммо уйни соғинаман. Сени кўришни, сен билан хотиржамлик ҳис қилишни, бирга вақт ўтказишни хоҳлайман.
Пул топганимда, сени хурсанд қиладиган нарсалар ҳақида ўйлайман. Қанчалик оддий бўлса ҳам, юзингдаги табассумни, қувончни кўриш мен учун кифоя.
Ҳаётингни енгиллатишга, сен учун суянч бўлишга ҳаракат қиламан. Аммо шунга қарамай, севишимни айта олмайман.
Балки ҳар куни “Сени севаман” демасман, балки романлардаги каби дил изҳори қилишни билмасман. Аммо сени амалларим билан севаман:
Сени бахтли қилишга интилишим билан, хафа бўлсанг ташвиш чекишим билан, сўрамасанг ҳам ҳаёт юкларини енгиллатишга ҳаракат қилишим билан севаман.
Муҳаббат фақат оғиздаги сўзлар эмас. У сидқидилдан қилинган ишлар, сўнмайдиган ғамхўрлик, қийин дамларда бирга бўлиш демакдир.
Сендан истагим:
Орамиздаги масофа катталашмаслиги учун, муҳаббатни фақат сўзлардан излама. Чунки у баъзан кўзга кўринмайдиган, аммо қалб билан ҳис қилинадиган ҳаракатларда намоён бўлади. Аслида, муҳаббатнинг ҳақиқий кўриниши айнан шунда.
Ҳар бир эркак “Сени севаман” дейишни билмас, аммо ҳар бири ўз йўли билан севишни билади. Шунинг учун афсусланишдан олдин уни кўра билишга, ҳис қилишга ҳаракат қил!
@Yosir_Dusariy