Ёшлар | Расмий канал©

@yoshlarmatbuoti Yoqdi 68
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Veb-sayt: www.ittifoqtv.uz
Facebook: www.facebook.com/yi.namangan
Instagram: www.instagram.com/press.service.nam.yi
©O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Namangan viloyati Kengashining Matbuot xizmati
Murojaat uchun @shohruh92 manziliga xabar yuboring
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
01.01.2019 10:24
13 Jan, 12:27 (42 kun oldin)
NAMANGANCITY.uz'dan repost
Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг янги чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидан вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, вилоят кенгашига сайланган депутатлар партия гуруҳларини рўйхатга олиш, кенгаш доимий комиссияларини тузиш, Президент томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгаши депутатлари қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш каби масалалар ўрин олди.

VI чақириқ халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида вилоят сайлов комиссияси раиси Шокиржон Мирзааҳмедов ахборот берди.

Вилоят кенгашидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган 20 нафар, “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 5 нафар, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 7 нафар, Халқ демократик партиясидан сайланган 19 нафар ва Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган 9 нафар депутатлардан иборат партия гуруҳлари тасдиқланди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари, Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари, Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича ҳамда Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссиялари тузиш таклифи ҳамда комиссияларнинг раислари номзодлари депутатлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Мазкур масала бўйича давлат раҳбари вакили, Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига 6-Сероб сайлов округидан сайланган депутат Хайрулло Бозоров номзодини Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини маълум қилди ва уни ўқиб эшиттирди.

Ушбу масала бўйича сиёсий партиялар гуруҳлари номидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари билдирилди.

Сессияда давлат раҳбари томонидан вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилган Хайрулло Бозоров номзоди депутатлар томонидан қўллаб–қувватланди. У бир овоздан Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати