Yosh siyosatchi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Yosh siyosatchi - dunyo davlatlari siyosati, xususan, sharq mamlakatlarining siyosati, tarixi, falsafasi, madaniyati, adabiyoti va tiliga oid masalalarni yorituvchi hamda mazkur sohalarga oid manbalar mavjud kanaldir.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️2025 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари вақтлари маълум бўлди

✅Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ўтказилади.

📱Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

📍Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

📆Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


ANALYSIS OF TERMS RELATED TO MILITARY POSITIONS IN SOURCES OF THE TIMURID PERIOD
https://cyberleninka.ru/article/n/analysis-of-terms-related-to-military-positions-in-sources-of-the-timurid-period/viewer


Асанов формати dan repost
Qurultoy'да бу ҳафта муҳташам суҳбат бўлди. Меҳмонимиз — таниқли ўзбек олими Мирсодиқ Исҳоқов.

У сўғд тили бўйича оз сонли мутахассислардан биридир. Илмий ишини СССРнинг энг йирик сўғдшунос олими Владимир Лившиц раҳбарлигида ҳимоя қилган.

Марказий Осиёнинг исломгача бўлган тарихига қизиққан одам юқорида келтирилган номларни албатта билади.

Хуллас, кутинг.

@AsanovEldar


Telegram_Yulduzlari| Расмий канал dan repost
🔥 Rasman! 2025-yilda OTMlarga qabulning yangi tartibi!

Endilikda, chet tili fakultetlariga (asosiy fan chet tili boʻlgan barcha yoʻnalishlarga) kirish uchun til sertifikati talab qilinadi!

Bundan tashqari, psixologiya va iqtisodiyotning ayrim yoʻnalishlari yopildi. Batafsil maʼlumot bu yerda.




Telegram_Yulduzlari| Расмий канал dan repost
⚡️Самарқандда метро қурилади

Самарқанд шаҳри Оқдарё ва Самарқанд туманлари ҳисобига кенгайиш ҳақида хабар берганди. Шаҳар чегараларининг ўзгариши билан «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ташкил этилиб, ушбу ҳудудда 254 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Бундан ташқари, ҳудудда 112 км ички йўллар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 6 км ер усти метро йўли, 2 та катта кўприк ҳамда 7,2 км ички коммуникация учун тоннел, 180 км ирригация қувури ҳамда 14 км канал ва кўплаб суғориш иншоотлари қурилади.

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Telegram_Yulduzlari| Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Юрагингиз учун энг фойдали 6 хил ичимлик!

Яқинларга юбориб қўйинг

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Telegram_Yulduzlari| Расмий канал dan repost
#ДИҚҚАТ
‼️Депутатлар Самарқанднинг туман чегаралари ўзгариши билан боғлиқ қарор лойиҳасини қабул қилди

Лойиҳага кўра, Оқдарё туманидан 243 гектар ва Самарқанд туманидан 170 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади.

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Подшоҳ вазирига айтибди: "манга эркак чумолини қовуриб келасан, акс ҳолда ўзингни қовураман" дебди. Шунда вазир битта чумолини қовуриб келибди, подшоҳ буни кўриб, "манга қара, сан буни эркаклигини қаердан билдинг?" деса, вазир "чумолилар уяси олдига бориб, подшоҳ уйларингни бузишни буюрди, шунга келдим" десам, битта шуниси чиқиб, бир нарсалар деди, шуниси эркак бўлса керак деб олиб келавердим, дебти.

Байрамингиз муборак булсин, оиласининг суянчи ва ишончи булган йигитлар.

🎉🥳


Асанов формати dan repost
Paynet Humo’нинг 100 фоиз акциясини сотиб олди

Humo миллий тўлов тизими хусусийлаштирилди. Бу борадаги хабар ва муҳокамалар анча олдин пайдо бўлганди.

Кимошди савдосида олти талабгор иштирок этди. Энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ 65 млн доллар таклифи билан ғолиб бўлди.

Харидор жамиятга тегишли Humo тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

Маълумот учун, "Paynet" АЖ Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир.

@AsanovEldar


Асанов формати dan repost
Турагентликларнинг сайтларини кўриб ўтириб, бир опцияга кўзим тушиб қолди — роды в Аргентине. Бир машҳур артист Аргентинада туғишга боргани ўтган йил анча муҳокама бўлгани эсимга келди.

Хуллас, охирги йилларда собиқ СССР ҳудудида Аргентинага бориб туғиб келиш анча кенг тарқалган вариантлардан экан, кўп турагентликлар Аргентинага туғиш пакетларини таклиф қиларкан.

Бу ишни қилиш учун Аргентинага боришдан нима наф бўлиши мумкин? Камбағал давлат бўлса. Мана бунақа профитлари бор экан:

- Аргентинада туғилган болага ва унинг ота-онасига фуқаролик бераркан, бунинг учун мамлакат ҳудудида узоқ йиллар яшаш шарт эмас экан;

- Аргентинада тиббиёт сифати юқори экан — солиқ енгилликлари учун Европанинг турли машҳур тиббий корпорациялари шифохоналар очиб ташлаган экан, айни пайтда европача сифатдаги тиббий хизматлар (АҚШ ва Исроилдан 2-3 баравар) арзон экан;

- Аргентинага бориш осон экан — мамлакат унча бой бўлмагани учун давлат ўз фуқароларини бу йўл билан кўпайтиришга, туризмнинг янги йўналиши орқали пул қилишга қарши эмас экан; айни пайтда бундай турпакетлар арзон экан — 1,5 минг доллардан 15 минг долларгача (люкс пакет). Пакетлар 2 ойдан 4 ойгача вақтга мўлжалланган экан;

- Аргентинанинг паспорти дунёнинг 161 давлатига (шу жумладан Европа, Япония, Буюк Британия, Янги Зеландияга) визасиз кириш имконини бераркан.

Хуллас, топширинглар. Арзон ва осон вариант.

@AsanovEldar


ШАРҚ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


✍️Boysung’ur bin Shohruh Temur kuragon
Eron Mashhad shahri
1418- yilda Shohrux Mirzo qurdirilgan bo’lib rafiqasi Guharshod begim sharafiga nomlangan masjid peshtoqidagi yozuv.

@Islom_Xattotligi_tarixi




Matnshunoslik va manbashunoslikka oid adabiyot va qo'lyozma manbalar. dan repost
Ioann Shiltberger.pdf
8.1Mb
Iogann Shildbergerning " Путешествие по Европе, Азии и Африке" asari ilk bora Bokuda, 1984-yilda Ziyo Bunyodov tomonidan rus tiliga tarjima etilgan.

https://t.me/matn_manba_manbashunoslik_maqola




Temuriylar tarixi davlat muzeyi dan repost
📣 Anjumanda ishtirok eting!!

Telegram|Facebook|Instagram| Youtube| Web-site


Muhammadjon Atoyev dan repost
A_Irisov,_A_Nosirov,_I_Nizomiddinov_O'rta_Osiyolik_qirq_olim.pdf
3.4Mb
А. Ирисов, А. Носиров, И. Низомиддинов. Ўрта Осиёлик қирқ олим. Тошкент, 1961. 102 б. @tarixchi_kutubxonasiga


Онлайн қаллобликлар ҳақида эшитиб, ўқиб, одамлар намунча осон алданади деб ўйлаб қўяман. Лекин қаллобликнинг мураккаброқ йўллариям кўпайиб кетибди.

Анча йиллар олдин менга ҳам қўнғироқ бўлиб, алдаб Telegram'даги аккаунтимга кирволмоқчи бўлишган эди (аммо қаллоблар мени алдолмаган, аксинча, ўзим 84 минг фойда билан чиққан эдим). Кеча яна шунақа қўнғироқ бўлди. Ўтган сафаргидан фарқли, қаллобликни бирдан сезмадим, гумонларимни тасдиқлашимга вақт кетди.

Хуллас, қўнғироқ бўлди. Биттаси ўзини ИИВ ходими катта терговчи Отабек Хаджаев деб таништирди (ҳатто гувоҳнома рақамигача айтди). Менинг исм-фамилиямни ҳам билар экан. Кимдир "Ипотека банк"дан номимга кредит очмоқчи бўлганини, менинг номимдан ишончнома билан келганини айтди. Бошида қаллоблик масаласи хаёлимга келмай, у банкдан кўп йиллардан бери фойдаланмаганимни, бир замонлар ҳисобим бўлганини айтдим.

Кейин бирдан мияга уриб қолди. Биринчидан, гапириши мутлақо ИИВ ходиминикидай эмас (тилшунос сифатида ҳар бир касб, ижтимоий гуруҳнинг ўз жаргони бўлишини биламан), кўпроқ дастурчилардай гапиряпти, яна русча. Иккинчидан, қаллоблик иши тергови процедураларини нотўғри тушунтиряпти. Ниҳоят, мен сизни ҳозир Марказий банкка улаб қўяман деганида тамом бўлдим. ИИВни МБ билан боғлайдиган тўғри линия борлигини билмас эканман.

Шу жойида ўчириб қўйдим. Кейин минг хил номердан қайта териб, Telegram'данам ёзишди. "Ипотека банк"ка ва 102 га телефон қилиб, вазиятга ойдинлик киритдим, участка нозирига ариза ёздим.

Шу аснода билдимки, бу турдаги қаллоблик жуда кўпайиб кетибди, кибержиноятлар билан шуғулланувчи масъуллар кейсларни ўрганиб, тафтиш қилиб улгурмаяпти экан.

Мен бошидан сезиб қолганим учун ҳеч қандай ортиқча маълумот бермадим. Мабодо сизга ва яқинларингизга шунақа қўнғироқ бўлиб қолса, ҳеч кимга ҳеч қанақа шахсий маълумот берманг. ИИВ ёки прокуратура ходими телефондан тергов қилиб ўтирмаслигини ҳам унутманг.

@AsanovEldar


Бухоро Халқ Шўро Жумҳурияти де юре мустақил давлат бўлган. Большевиклар секинлик билан уни назорат остига олиб борган, ташқи алоқаларини чеклаган, маҳаллий компартияни ўз филиалига айлантиришга уринган.

БХШЖ (БХСР) раҳбарияти бунга қаршилик кўрсатган. Бошқа давлатлар, хусусан, Европа билан алоқалар ўрнатишга уринган. Лекин жумҳуриятнинг Афғонистонга, Туркияга юборган элчиликларини большевиклар йўлда тўхтатиб қолган.

Бухоро раҳбари Усмон Хўжаев бунга қарши исён кўтарган. У Шарқий Бухорода босмачилар билан бирлашиб, большевикларга ҳужум қилган, аммо мағлуб бўлиб, Бухорони тарк этган.

Биз Туркистон мухториятини мустақил дунёвий давлат яратишга уриниш сифатида кўп эслаймиз, лекин БХШЖ ҳам эслашга арзийди. У ҳам модерн давлат қуришга бир уриниш бўлган эди.

@AsanovEldar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.