Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар (Имом Муслим ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтган дуосидир”, дедилар.
💬 Маъноси:
«Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир».
Имом Термизий ривояти.
Азизлар! Бугун Дорулулум талабалари барчаси Аллоҳ таолодан гуноҳларимиз кечирилиши ва уммат мазлумларининг халос бўлишини Ўзидан сўраб рўза туришларини тавсия қилдик.
Барча рўзадорларимизга ифтор дасрурхони ёзиб, дуоларида шерик бўлишни истадик. Агар сиз ҳам хайриямизга қўшилишни истасангиз, талабалар дастурхонида ҳиссангиз бўлсин.
9860 1001 2617 4125
A. Khamidov
@muhammadodiluzofficial