Yuldasheff Online dan repost
Селфитислар
Ҳиндистон руҳшунослари селфи тушиш истагидан бир зум ҳам ажрала олмайдиган ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш одатини руҳий касалликдан бошқа нарса эмас деб ҳисоблайдилар.
Мазкур тадқиқотида “Селфитис” атамаси билан номланган селфи тутишга муккасидан кетиш ҳолатини касаллик деб айтиш мумкинлиги ҳақида ҳулоса қилинди.
Хабарда айтилишича, руҳий бузилишнинг хавфли босқидаги инсонлар кунига 3 мартадан кўп селфига тушадилар, аммо уни ижтимоий тармоқларда эълон қилишмайди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилина бошлаган селфилар эса касалликнинг ўткир босқичидан дарак беради. Сурункали “селфитис” эса кунига 6 мартaдан кўпроқ селфи суратларини олиб, уларни ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам равишда эълон қиладиган инсонларда кузатилади.
Руҳшуносларнинг фикрича, ижтимоий тармоқларга ўз селфиларини жойлаштиришга муккасидан кетган инсонларга ҳаётда эътибор етишмайди ва улар шу йўл орқали ўзига эътибор жалб қилиш, маълум бир жамоанинг аъзосига айланиш, ижтимоий ҳолатни яхшилашга уринадилар.
👉 @CreativeUzbek 👈