Самарқандда содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот
Бугун, 2024 йил 18 декабрь куни соат 07:30 ларда Самарқанд шаҳар, “Дамариқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Нарпай йўли" кўчасида автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот етган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчиларидан ҳаракат вақтида пиёдаларга янада эътиборли бўлишларини, пиёдалардан эса йўлни белгиланган жойларидан кесиб ўтишларини сўраймиз.
👉 @YHXX_UZ