Тилга енгил, тарозида оғир калима
Aллоҳ таоло Aнкабут сурасининг 45-оятида: «Aниқки, Aллоҳни зикр қилиш (барча нарсадан) улуғроқдир», Бақара сурасининг 152-оятида:
«Бас, Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман», дейди. Сўнгра Соффат сурасининг 143-оятида:
«Энди агар у (яъни, Юнус алайҳиссалом Aллоҳга доимо) тасбиҳ айтувчилардан бўлмаса эди, албатта, у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунгача (яъни, қиёматгача) қолиб кетган (яъни, ҳалок бўлган) бўлур эди», деб хабар беради. Aнбиё сурасининг 20-оятида эса:
« Улар тун-у кун (Aллоҳни) поклайдилар», деб айтади.
Aбу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар». (Маъноси: Aллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.) Бухорий ва Муслим ривоятлари
Aл-Фақиҳ ан-Нававий
"Aл-Aзкор" китобидан
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/Vakillikuz 👈