Mubaşşir Ahmad dan repost
Салафларнинг кўзни ҳаромдан сақлаш ҳақида айтган сўзларидан намуналар.
*
Анас розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Агар олдингдан бир аёл киши ўтиб қолгудек бўлса, то ўтиб кетгунича кўзингни юмиб тургин!"
(Ибн Абу Дуня, "Ал-вароъ", 72)
*
Қайс ибн Ҳорисадан ривоят қилинади: "Салмон Форсий розияллоҳу анҳу: "Ўлиб-қайта тирилишим сўнг яна ўлиб, яна қайта тирилишим сўнг яна ўлиб, яна қайта тирилишим бир мусулмон кишининг авратига қарашимдан ёки у менинг авратимга қарашидан кўра мен учун суюмлироқдир", дедилар".
(Имом Аҳмад, "Зуҳд", 192)
*
Бир кишига: "Охиратда сизни қаердан истайлик?", дейилганида: "Аллоҳнинг жамолига боқувчлар жамосидан истанглар", деди. "Буни қандай билдингиз?", дейилган эди: "Икки кўзимни барча ҳаром нарсалардан тўсишим ва барча мункару гуноҳ нарсалардан тийилишимдан билдим", деди".
("Латоифул маориф", 299)
*
Вакиъ айтади: "Ҳайит куни Суфёни Саврий билан бирга чиқдик. Шунда у зот: "Албатта бугун биринчи қиладиган ишимиз кўзларимизни ҳаромдан сақлашдир", деди".
(Ибн Абу Дуня, "Ал-вароъ", 66)
*
Абу Ҳаким айтади: "Ҳасан ибн Абу Синон ҳайит куни кўчага чиқди. Қайтганида аёли унга: "Хўш, бугун қанча хурлиқоларга қарадингиз?", деди. Аёли кўп гапиравериб қўмагач, у: "Барака топгур, чиқиб то олдингга қайтгунимча фақат икки оёғимнинг бош бармоқларигагина қарадим", деди".
(Ибн Абу Дуня, "Ал-вароъ", 68)
*
Ало ибн Зиёд: "Аёл кишининг либосига ҳам қарама! Зеро, қараш қалбда шаҳватни пайдо қилади", деган эди".
(Имом Аҳмад, "Зуҳд", 311)
*
Иброҳим ибн Адҳам айтади: "Ботилга кўп назар солиш қалбдан ҳақни таниш неъматини кетказади".
("Ҳилятул авлия", 8/2)
©Ahmad Botir
@MubashshirAhmad