Яхшилик сари

@yaxshiliksariuz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор, шундай бўлгач, сизлар яхшиликларга шошилинглар! Қаерда бўлсангизлар ҳам Аллоҳ ҳаммангизни жамлайди, Аллоҳ албатта ҳар нарсага қодир.
Бақара 148 оят.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
22.09.2019 01:05
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
125
ta obunachilar
~75
1 ta e’lon qamrovi
~132
kunlik qamrov
~6
ta e’lon 1 kunda
60%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
19 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
1 ta repostlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
Sara hikmatlar
@yaxshiliksariuz iqtibos olgan kanallari
Islom.uz
18 Oct, 10:03
Muslim.uz
18 Oct, 09:52
Mehrob.uz
17 Oct, 08:32
Mehrob.uz
17 Oct, 08:32
Mubashshir Ahmad
17 Oct, 08:32
arabic.uz (hikmatlar)
MUSOHORUN
Mehrob.uz
17 Oct, 08:32
arabic.uz (matnli kanal)
17 Oct, 08:32
Doniyor Qori
16 Oct, 19:06
Doniyor Qori
16 Oct, 19:06
🌸 Muslimalar uchun 🌸
Mehrob.uz
16 Oct, 07:35
🌸 Muslimalar uchun 🌸
16 Oct, 07:34
Bintu Sodiq
15 Oct, 20:58
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
15 Oct, 20:35
TARAQQIYOT TV
arabic.uz (hikmatlar)
arabic.uz (matnli kanal)
15 Oct, 15:25
Solihon Domla 🌙 🍃
14 Oct, 20:42
Sara hikmatlar
14 Oct, 20:19
AL-HIDOYA
Ulugʻbek Qori Maruzalari
14 Oct, 10:44
Fotiha.uz
13 Oct, 17:53
Fotiha.uz
13 Oct, 17:52
Fotiha.uz
13 Oct, 17:51
Ulugʻbek Qori Maruzalari
13 Oct, 09:41
Ulugʻbek Qori Maruzalari
Solihon Domla 🌙 🍃
12 Oct, 19:51
Mehrob.uz
12 Oct, 19:11
Sara hikmatlar
12 Oct, 19:10
Sara hikmatlar
12 Oct, 19:10
AL-HIDOYA
12 Oct, 18:52
🌸 Muslimalar uchun 🌸
12 Oct, 18:36
Mehrob.uz
11 Oct, 19:26
Bintu Sodiq
Mamurjon_Domla_Darslari
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
dan repost: Islom.uz
«Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин...»

👉 Сайт орқали кўриш

👉 YouTube орқали кўриш

#Видео

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
dan repost: Muslim.uz
ИЛМНИ ЁЗИБ ҚЎЙИШ ЎТА МУҲИМДИР!

Уламоларимиз вақтни ғанимат билишга, китобларда кўрган ёки хаёлларига келган фойдали фикрларни дарҳол ёзиб қўйишга ҳарис эдилар. Улар бу ишни ҳатто тунда ҳам амалга оширардилар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
To‘liq o‘qish
dan repost: Mubashshir Ahmad
Салафларнинг кўзни ҳаромдан сақлаш ҳақида айтган сўзларидан намуналар.

*
Анас розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Агар олдингдан бир аёл киши ўтиб қолгудек бўлса, то ўтиб кетгунича кўзингни юмиб тургин!"

(Ибн Абу Дуня, "Ал-вароъ", 72)

*

Қайс ибн Ҳорисадан ривоят қилинади: "Салмон Форсий розияллоҳу анҳу: "Ўлиб-қайта тирилишим сўнг яна ўлиб, яна қайта тирилишим сўнг яна ўлиб, яна қайта тирилишим бир мусулмон кишининг авратига қарашимдан ёки у менинг авратимга қарашидан кўра мен учун суюмлироқдир", дедилар".

(Имом Аҳмад, "Зуҳд", 192)

*
Бир кишига: "Охиратда сизни қаердан истайлик?", дейилганида: "Аллоҳнинг жамолига боқувчлар жамосидан истанглар", деди. "Буни қандай билдингиз?", дейилган эди: "Икки кўзимни барча ҳаром нарсалардан тўсишим ва барча мункару гуноҳ нарсалардан тийилишимдан билдим", деди".

("Латоифул маориф", 299)

*

Вакиъ айтади: "Ҳайит куни Суфёни Саврий билан бирга чиқдик. Шунда у зот: "Албатта бугун биринчи қиладиган ишимиз кўзларимизни ҳаромдан сақлашдир", деди".

(Ибн Абу Дуня, "Ал-вароъ", 66)

*
Абу Ҳаким айтади: "Ҳасан ибн Абу Синон ҳайит куни кўчага чиқди. Қайтганида аёли унга: "Хўш, бугун қанча хурлиқоларга қарадингиз?", деди. Аёли кўп гапиравериб қўмагач, у: "Барака топгур, чиқиб то олдингга қайтгунимча фақат икки оёғимнинг бош бармоқларигагина қарадим", деди".

(Ибн Абу Дуня, "Ал-вароъ", 68)

*

Ало ибн Зиёд: "Аёл кишининг либосига ҳам қарама! Зеро, қараш қалбда шаҳватни пайдо қилади", деган эди".

(Имом Аҳмад, "Зуҳд", 311)

*
Иброҳим ибн Адҳам айтади: "Ботилга кўп назар солиш қалбдан ҳақни таниш неъматини кетказади".

("Ҳилятул авлия", 8/2)

©Ahmad Botir


@MubashshirAhmad
To‘liq o‘qish
5393. Уйингизда, ишхонангизда, оила аъзоларингиз, қўшниларингиз ёки дўстларингиз даврасида намоз ўқимайдиганлар борку, лекин сиз уларни намозни адо этишга чақирмайсизми?

(Бунинг оқибати қандай бўлиши ҳақида қуйидаги сўзларга эътибор қилинг):

Абу Халлод дейдилар: "Қайси бир қавмнинг ичида намозга дангасалик қилиб ўқимайдиганлари бўла туриб, уларни қўлидан тутиб намозга етакламас эканлар, уларга энг аввал келадиган уқубат ризқларининг камайиши, нуқсон етишидан бошланади", деб айтдилар.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | vk
To‘liq o‘qish
dan repost: .. .
dan repost: .. .
Yaxshilikning mukofoti faqat yaxshilikdir! Boʻlgan voqea
#Taʼsirli_maʼruza. 😢

© Abdulaziz domla
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy
Attached file
dan repost: .. .
❓Қалбни гуноҳдан қандай покланади...?

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


#Видео #Медиа #Савол_Жавоб

Дўстларингизга ҳам улашинг! 📲

••••━━━❉🌹🔮🌹❉━━━••••
Каналимизга уланинг👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFP43yczDKlPYNm3zg
«Саҳиҳайн»даги Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурбон ҳайити ёки Рамазон ҳайити куни намозгоҳга чиқа туриб, аёллар ёнидан ўтдилар ва: «Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, чунки, мен дўзах аҳлининг кўпи сизлар эканингизни кўрдим» дедилар.

Улар «Нима сабабдан шундай, эй Расулуллоҳ?» деб сўрашди.

У зот «Лаънатни кўпайтирасизлар ва эрга нонкўрлик қиласизлар. Ақли ва дини ноқис бўла туриб, сизларнинг бирингиздан кўра эҳтиёткор эркакнинг ақлини кеткизувчироғини кўрмадим» деб жавоб бердилар.

Улар «Динимизнинг ва ақлимизнинг ноқислиги нима, эй Расулуллоҳ?» дея сўрашди.

У зот «Аёлнинг гувоҳлиги эркак гувоҳлигининг ярмига тенг эмасми?!» дея сўрадилар.

Улар «Тенг» дейишди.

У зот «Мана шу ақлининг ноқислигидандир. Аёл ҳайз кўрганда, намоз ўқий олмай, рўза тута олмай қолмасмиди?!» дедилар.

Улар «Шундай» дейишди.

У зот «Мана шу динининг ноқислигидандир» дедилар».
To‘liq o‘qish
dan repost: Mehrob.uz
#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
To‘liq o‘qish
dan repost: Mehrob.uz
САҲАР ТУРИШДА БАРАКА БОР

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmf2XFmVd9Ukkw
To‘liq o‘qish
dan repost: Mehrob.uz
СЕНГА АЛЛОҲ KИФОЯ ҚИЛСИН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деди: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир” (Муттафақун алайҳ).
Шу ўринда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз:
Чорраҳалардан бирида кичик юк машинаси ва енгил машина тўқнашиб кетди. Юк машина ҳайдовчиси суданлик, енгил машина эгаси саудиялик бўлиб, тўқнашув натижасида иккала машинага ҳам айтарли даражада зарар етмаганди.
Саудиялик жаҳл билан машинасидан тушиб, тўқнашув тўлиқ ўзининг хатоси натижасида бўлганига қарамай суданликни сўкиб, ҳақоратлаб, лаънатлаб, олдига борди-да, юзига тарсаки тортиб юборди. Зарбанинг кучлилигидан суданлик ҳайдовчининг кўзи чиқиб кетишига бир баҳя қолди. Лекин у “Сенга Аллоҳ таоло кифоя қилсин. Ишимни унга топширдим. Мен сенинг ҳаққингда хато қилган бўлсам, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳисоб-китоб қилсин. Агар менга зулм қилган бўлсанг, Аллоҳ таоло сендан кечиктирмасдан, тезлик билан ўч олсин”, дея олди холос...
Суданлик киши воқеанинг давомини ҳикоя қилади:
“У ердан кетдим. Ичимда бир олов ёнар, қайта-қайта “Ҳасбияллоҳ, ҳасбияллоҳ (менга Аллоҳ таоло кифоя)” деб айтардим.
Бир неча кун ўтгач мол бозорига бориб, машинамни бир четга қўйдим. Шу пайт бир киши келиб, “Иккита қўйим бор. Анави кўчадаги ошхонага олиб бориб бермайсанми?” — деб сўраб қолди. Мен рози бўлдим. Қўйларни машинага юкладик, у ўзининг машинаси билан олдинга ўтиб, йўл кўрсатиб борди. Манзилга етгач қўлимни ушлади-да, “Мени танидингми?” деди. “Йўқ”, дедим. У: “Мен сен билан машинада тўқнашиб кетган, юзингга урган кишиман”, деди. Мен яна ўша кунгидек “У ишни ҳузурида ҳақлар зое бўлмайдиган Зотга (Аллоҳга) топширганман”, деб жавоб бердим.
Шу вақт унинг кўзларига ёш келди:
– “Қанийди ўшанда менинг устимдан полиция ёки судга арз қилганингда...
Ёки мени уриб қасосингни олганингда...
Сен ишингни топширган зот ўша воқеанинг эртасигаёқ мендан қасос олди:
Худди шу машинада автоҳалокатга учрадим, икки фарзандим, ўғлим ва қизим ҳалок бўлди... Аллоҳ таолога қасамки, мен кўчаларни кезиб, кечирим сўраш, розилигингни олиш учун ўн беш кундан бери сени қидираман. Менга келган мусибатга сабр қилдим, буни қилган зулмим учун дунёда берилган жазо деб билдим. Лекин аниқ ишондимки, охиратдаги ҳисоб-китобдан қочиб қутулиб бўлмас экан. Мана мен олдингдаман. Сендан фақат бир нарсани сўрайман: мендан қасосингни ол, хоҳлаган ишингни қил, лекин мени кечир!”
Унинг ҳолатини, йиғлаётганини кўриб раҳмим келди. Унга:
– “Кечиримли киши ҳурматга сазовордир. Аллоҳ таоло сени кечирсин, гуноҳларингни мағфират қилсин”, дедим...!
У кетди. Олдимдан узоқлашар экан, қайта-қайта “Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга зулм қилмайман!
Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга ЗУЛМ қилмайман!” – деб айтарди...”
Бу ҳаётда содир бўлган, воқеий қисса.
Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг. Одамларга озор бериб, “Табиатан шундай одамман”, деб ўзингизни оқламанг.
Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас. Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради. Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди. Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабланган вақтида сукут сақлайди....
Билмаганларга билдирганлар ва унутганларга эслатганларга Ўзи ёрдамчи, ҳимоячи ва кўмакчи бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро, у булутга кўтарилади. Аллоҳ: “Иззатим ва улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга, албатта, ёрдам бераман”, дейди” (Таброний ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни мазкур воқеадан ибрат оладиган ва ёмон амаллардан сақланадиганлардан қилсин.

Яқинларингизга ҳам
улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmf2XFmVd9Ukkw
To‘liq o‘qish
dan repost: Doniyor Qori
#КУН_ДУОСИ

ЖАНОЗА НАМОЗИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозида:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا ، اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِيمَانِ ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الْإِسْلَامِ ، اللَّهُمَّ لَا تَحْرِمْنَا أَجْرَهُ ، وَلَا تُضِلَّنَا بَعْدَهُ

«Аллоҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа ва соғиийринаа ва кабиийрина ва закаринаа ва унсаанаа ва шааҳидинаа ва ғооибинаа. Аллооҳумма ман аҳяйтаҳу миннаа фа аҳйиҳии ъалал ииймаан. Ва ман таваффайтаҳу миннаа фатаваффаҳу ъалал Ислаам. Аллооҳумма лаа таҳримнаа ажроҳу ва лаа тузилланаа баъдаҳу», – деб айтардилар.

(Маъноси: «Аллоҳим! Бизнинг тиригу ўликларимизни, каттаю кичигимизни ҳамда эркагу аёлларимизни ва ҳозиру ғоибларимизни (гуноҳларини) мағфират этгин.
Аллоҳим! Агар биздан биронтамизни яшатадиган бўлсанг, уни иймонда яшатгин. Жонини оладиган бўлсанг, Ислом (ҳоли)да олгин.
Аллоҳим!
Бунинг ажру савобидан бизни маҳрум қилма ва кейин ҳам бизни Ўзинг адаштирмагин»).
(Абу Довуд ривояти).

@doniyorqori
To‘liq o‘qish
dan repost: Doniyor Qori
Жаноза намозида ӯқиладиган дуо

@doniyorqori
🍃🌸🍃
#Истиғфор

📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.



📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.



📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


📿 Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ.


❇️ Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қоим Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.

© @Muminalar_uz🌸

T.me/yaxshiliksariuz
To‘liq o‘qish
dan repost: Mehrob.uz
📌 Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmf2XFmVd9Ukkw
To‘liq o‘qish
🍃🌸🍃
БАХТЛИ БЎЛИШНИ ИСТАГАНЛАР УЧУН!!!

🍁Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!

🍁Истиғфор айтишда давомий бўлинг!

🍁Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.

🍁Ҳамиша, талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!

🍁Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз, «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!

🍁Оз бўлсада, садақот беринг. Қурбингиз етмаса, ширин сўзингиз билан, ёки, табассумингиз билан бўлса ҳам!

🍁Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.

🍁Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!

🍁Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!

🍁Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!

🍁Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!

🍁Нафс, ҳамша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!

🍁Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!

🍁Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!

🍁Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.

🍁Сабрли бўлинг!

🍁Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.

🍁Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!

🍁Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!

🍁Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.

🍁Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!

🍁Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият, қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо муҳофаза этинг!

🍁Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!

🍁«Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир» оятини тез - тез ёдга олиб туринг!

🍁Турли миш - мишлардан йироқ бўлинг!

🍁Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини таъминланг. Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.

🍁Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро, энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!

@Muminalar_uz🌸
Каналимизга уланинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFJN3JNgfXTiNr-EbQ
To‘liq o‘qish
dan repost: Bintu Sodiq
САВОЛ:

Ассалому алайкум, Устоз! Авваллари ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Россияда юрган вақтимда, уйимизга синглимнинг синфдоши – бир рус қиз келиб турар эди. Одатда ҳаммамиз рўмолда юрганимиз учун Ислом дини ҳақида кўп сўрарди. Биз эса қўлимиздан келганича тушунтиришга ҳаракат қилар эдик, албатта, яхши ният билан. Бир куни яна одатдагидек, савол берди. Тўғриси, бу саволни биринчи марта эшитгандим ўшанда. Саволи ой ҳақида, яьни масжидлар гумбази тепасида ва шунга ўхшаш нарсаларда келтирилган ой рамзининг маъноси ва у нимани англатиши ҳақида эди. Билмаганим учун жавоб бера олмадим. Шу нарса ҳақида айтиб берсангиз. Саволим нотўғри бўлса, узр. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Муҳаммад Фотиҳ Истанбулни (Константинополни) фатҳ қилиш учун келади. Авваллари бир неча бор фатҳ қилишга ҳаракат қилиб, зафарга эриша олишмаган эди. Шунда Муҳаммад Фотиҳ ҳам қуруқликдан, ҳам сувдан кечиб ўтишни йўлга қўяди. Ҳужум пайтида замбаракдан ўқ отишса, душман билиб қолишининг олдини олиб, бир вақтни тайин қилишади. Ойнинг охири бўлгани учун янги ҳилол кўринишини ҳужум қилиш пайти деб келишишади ва ҳилол кўриниши билан ҳужумни бошлаб, зафар қозонишади. Ана шунда масжид минорасига ҳилол рамзи ўрнатилади ва бошқа масжид минораларига ҳам уни ўрнатиш ҳолати тарқалиб, одатга айланиб қолади. Валлоҳу аълам.
To‘liq o‘qish
#Мақола

Намоз ва саломатлик.

Илмий тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, мусулмонларнинг ибодати намоз, инсон руҳиятига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, мукаммал адо этилганда унинг жисмоний со¬ғлигини мустаҳкамлайди, шунингдек, жинсий муаммоларига ҳам барҳам беради. Малайзия университетининг бир гуруҳ биомедицина олимлари намознинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиб чиқишди ва намоз юрак уришини нормаллаштиришини, бел оғришини камайтиришини, тос соҳасидаги мускулларни мустаҳкамлашлигини аниқлашди.
Малайзия Университети Департаментининг бошлиғи биометрик муҳандис профессор Фотима Иброҳим айтишича, тадқиқотчилар намоз вақтидаги ҳаракатлар жинсий муаммоси мавжуд беморларга ёрдам беришини илмий исботлашди. Марийк Ван Кампеннинг тадқиқот натижаларига суянган ҳолда, доктор Фотима тос соҳасининг мускулларини машқ қилдириш қон айланиш системасининг яхшиланишига ёрдам беришини, жинсий алоқа билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишини тасдиқлади.
«Бизнинг жинсий муаммолари мавжуд бўлган икки бемор устида олиб борган шахсий тадқиқотимиз – намоз терапиясидан сўнг бир ой ўтгач, уларда ижобий натижалар кўрдик», деди Фотима Иброҳим. Малайзияда ўтказилган собиқ вазир Абдуллоҳ Аҳмад Бадавий очган мусулмонлар намозининг илмий тадқиқотларига бағишланган конференцияда профессор бу ҳақда эълон қилган эди.
Доктор Фотиманинг сўзларига кўра, намоздаги аъзолар ҳаракати бел оғриғини, айниқса, ҳомиладор аёллардаги бел оғриғини камайтиради. Бу бел оғриғига учраган бемор ва ҳомиладор малайзиялик, ҳиндистонлик ва хитойлик аёллар устида олиб борилган тадқиқотларда кўрилди. «Мусулмон бўлмаган она бўлиш тараддудидаги аёллар сеанс вақтида фақатгина намоз ҳаракатларини қилдилар. Бир ойдан сўнг уларнинг ҳолатлари яхшиланди ».
«Islam News»
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, руку ва сажда умуртқа поғонасидаги йўлларни очади ҳамда бош миядаги босимни туширади. Кардиология маркази мутахассиси профессор Ван Аҳмад, сажда қилиш юрак уриш тезлашишини минутига 10 тага камайтиришини илмий тарзда исботлади. Олим айтадики, 12 ракъатлик намоз, врачлар томонидан тавсия этилган ярим соатлик енгил жисмоний машқ ўрнини босади.

Ⓜ️анба: @bintusodiq

t.me/yaxshiliksariuz
To‘liq o‘qish
УСТОЗГА БЎЛГАН ЮКСАК ОДОБ

"Ҳидоя"нинг шарҳи "Ғоятул-баён"да Котиб Итқоний ёзадилар: "Имом Муҳаммад "Жомиус-сағир"да имом Абу Юсуфни кунялари билан эмас, исмлари билан зикр қилдилар. Тоинки икки шайх таъзимда тенг бўлиб қолмасинлар деб. Чунки куня таъзим учун бўларди. Бунга имом Муҳаммадга имом Абу Юсуфнинг ўзлари буюргандилар. Чунки китобда имом Абу Ҳанифанинг ҳам номлари куня кўринишида зикр қилинарди.

Шу сабаб Бухородаги машойихларимиз талабалар бир-бирларини устозлари олдида "мавлоно" лафзи билан чақирмаслигини одобдан дейишарди. Чунки бунда устоз ва шогирдни улуғлашда баробар қилиб қўйилган бўларди".

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг

"Усулул ифто" китобларидан

Ⓜ️анба: @yorqinjonqoriofficial

t.me/yaxshiliksariuz
To‘liq o‘qish