Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигида сайёр қабул ўтказилмоқда. Республикадаги барча вазирликлар вакиллари иштирок этаётган сайёр қабулда Янгийўл ва Чиноз туманлари аҳолисининг мурожаатлари тингланмоқда. Айтиш жоизки, мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, коммунал соҳа, кўчалар ободлиги, таълим соҳасидаги муаммолар юзасидан тушмоқда.
Янгийўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Янгийўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.