#уйда_қолинг
#мурожаат_ва_ечим
📝 Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасидаги оқава сув тармоғида вужудга келган носозликлар туфайли ушбу ҳудудда яшовчи кўп қаватли уйларнинг фуқаролари туман ҳокимлигига мурожаат этишган.
👨👩👧👦 5 август куни туман ҳокими ушбу носозлик бўйича жойига чиқиб аҳоли билан учрашди ва вазиятни ўрганди.
❗️Учрашув якунида туман ҳокими тегишли мутасаддиларга ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
🚒Берилган топшириқларга биноан бугун эрта тонгдан Тошкент вилоятида ягона бўлган махсус техника транспорти етиб келди. Ушбу техника ёрдамида Кўкаламзор, Гулбаҳор, Навбаҳор, Аҳил, Шодлик маҳаллаларидаги оқава сув қувурларини тозалаш ишларини бошлади.
📌 Бугун кун давомида Гулбаҳор шаҳарчасидаги барча оқава сув қувурларини тозалаш ишлари якунига етказилади.
✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/yangiyul_tuman